Главная » Jinoyat va Ja'zo » Алданганлар ҳақиқатан алданганми?
Алданганлар ҳақиқатан алданганми?

Алданганлар ҳақиқатан алданганми?

  • Категории: Jinoyat va Ja'zo
  • Название: Алданганлар ҳақиқатан алданганми?
  • Дата релиза: 14-07-14, 18:36
Алданганлар ҳақиқатан алданганми?
Аллақачон курраи заминимизнинг глобал муаммоларидан бирига айланган одам савдоси нима эканлигини бугун билмаган, тушунмаган одам орамизда бўлмаса керак. Ҳар сафар шу муаммо ҳақида сўз кетганда, қатор-қатор жавобсиз саволлар чиқиб келаверади. Нега? Ақли-ҳуши бошида бўлган инсон қайдай қилиб бу тузоққа илиниб қолиши ва сотилиб кетиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Маълумотларга кўра, инсоният тараққиётининг қулдорлик расман ҳукм сурган тўрт асрида қуллар сони 12 миллионга яқин бўлган. Кейинги ўттиз йил ичида фақат Осиёда жинсий қулликка маҳкум этилган аёллар ва болалар (расмий ҳисоб-китобларда 18 ёшга етмаган қурбонлар ҳам болалар сафига киритилади) 30 миллиондан ошган.

БМТнинг таҳлилий маълумотларига қараганда, дунё миқёсида ҳар йили 2,7 миллион нафар киши одам савдоси қурбонига айланади. Ундан тушаётган йиллик даромад эса 7 миллиард АҚШ долларидан ошади.

Мадина Аббосова, Ташқи меҳнат имиграцияси масалалари агентлиги юридик бўлими бошлиғи:
– Бизнинг асосий вазифамиз, ноқонуний имиграцияни қонуний йўлга қўйишдан иборат. Хорижий давлатларга ишлаш учун кетаётган ҳар бир фуқаронинг қонун билан ҳуқуқи ҳимояланганлигини таъминлаш. Бунда аввало, бизга мурожаат қилган ҳар бир инсонга ўз ҳақ-ҳуқуқини тушунтирамиз, йўл-йўриқлар берамиз. Биз орқали кетган, ишга жойлашган фуқароларимизни иш берувчида ишлаб алданиб қолмаслигини кафолатлаймиз. Бунинг учун агентликда ишонч телефонлари ўрнатилган. Хориждан ўзига иш таклиф қилинаётган ҳар бир фуқаро бу ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб, ўзини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилиши мумкин.

Ташқи меҳнат имиграцияси масалалари агентлиги ишонч телефонлари:
(8-371) 214-30-76; (8-371) 214-54-36.

Факт: дунё миқёсида ҳар йили 600 мингдан 800 минггача аёл ва бола алдов йўли билан сотиб юборилмоқда. Бу рақам жабрланувчиларнинг 80 фоизини ташкил этади.

ҚЎЛЛАРИДА КИШАН БИЛАН БИР КЎРСАМ...
Бу қизларнинг баъзилари алданган бўлса, минг афсуски, бу йўлга ўз хоҳиши билан кетганлари ҳам йўқ эмас.

Кеч соат 6-7 лар орасида аэропортнинг кутиш залида ички ишлар ходимлари билан бирга йўловчиларни кузатяпмиз. Берилган маълумотларга кўра, Дубайдан учиб келаётган Холида (исмлар ўзгартирилган) исмли бир қизни кутиб олишимиз керак. Кузатувимиз жараёнида Наргиза исмли қиз билан ҳам суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. Лекин, у ўз сирларини ошкор этишни истамади.

Наргиза, 23 ёшда:
– Бошида ҳам нега кетаётганимни яхши билгандим. Лекин, уёққа боргач, мен тасаввур қилгандан ҳам баттарроқ жирканч ҳаётга тушиб қолганимни англадим. Энди бари кеч эди. Ҳар қандай шароитда ҳам бу ердан қутулиб чиқиш йўлларини изладим. Биргина умидим улар билан тил топишиб, кун келиб ишончига кирганимда қочиб қоламан, деб ўйладим ва шундай қилдим. Мен улардан жуда қўрқаман, сизга улар ҳақида ҳеч нарса айтолмайман.

Бу қизга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушунтиришга ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, у саволларимизга жавоб беришни истамай ўзини одамлар орасига урди. Бироздан сўнг, биз кутган қиз ҳам етиб келди. У ўзини йиғидан тўхтатолмасди.

Холида, 24 ёшда:
– Юртимга қайтишим билан ҳамма кўрган қийинчиликларим ортда қолади, деб ўйлардим. Бироқ, аэропортда ҳам то самолёт жойидан қўзғалмагунча юрагим худди қафасдаги қушдек типирчиларди. Гўёки яна кимдир мени олиб кетиб, ўша ботқоққа обориб ташлаётгандек. Ҳозир ўша ҳолатимни сизга тасвирлаб бера олмайман... (кўзига ёш келди). Мени ресторанда ишлайсан, деб олиб кетишганди. Уёққа боргач ҳаммаси бошқача эканлигини билдим. Олти ой давомида мен кўрмаган азоб қолмади. Сизлардан илтимос, мени алдаганларни ушлаб тезроқ қонуний жазога тортинг. Мен уларнинг қўлларида кишан билан турганини бир бора кўрсам бўлди. Бошқа аёлларимиз, қизларимиз алданиб қолмасликларини, менинг ҳаётим улар учун бир дарс бўлишини ҳоҳлайман. Ҳамма жойда тошу тарози бир хил. Чет элда яхши даромад топаман, деб хом хаёл бўлманг!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: