Главная » Jinoyat va Ja'zo » Jangari sovchilar...
Jangari sovchilar...

Jangari sovchilar...

  • Категории: Jinoyat va Ja'zo
  • Название: Jangari sovchilar...
  • Дата релиза: 14-07-14, 18:38
Jangari sovchilar...
Jangari sovchilar Yoxud muxabbati ko'zi
ko'r yigitning qilmishi

Даврон ва Нафиса бир йилдан буён севишади. Муносабатлари шу даражага етдики, бир кун бир-бирларини кўрмаса тура олишмайдиган бўлишди...

Бир куни Нафиса Давронга: "Агар менга уйланмоқчи бўлсангиз, тезроқ ҳаракатингизни қилинг. Уйимдагилар бошқа йигитга узатишмоқчи”, деди.

– Ким экан у, сени мендан тортиб олишга кучи етадиган? – сўради Даврон менсимайроқ.

– Ота-онам мени холамнинг ўғли Бекзодга узатмоқчи. У ишлаш учун Россияга кетганди. Яқинда қайтаётган эмиш.

"Эртагаёқ уйингга совчи юбораман”, деган Даврон совчиликка кимни юборишни ўйлаб, номзодларни бир-бир хаёлидан ўтказа бошлади. Топди, опаси Зуҳра ва поччаси Акром у учун ҳар қандай қизга совчи бўлишга тайёр бўлиб юришибди. Даврон тезроқ бориб улар билан маслаҳатлашиш учун ўрнидан турди.

Эртасига Нафисанинг уйига совчиларни олиб борган Давроннинг кайфияти чоғ бўлиб уйга қайтди. Савол назари билан қараганларга "Беришади-да, қизини мендай йигитга бермасдан кимга беришарди”, деди гердайиб. Унинг орқасидан кириб келган опаси Зуҳра ўтирганларга:

– Уч кундан сўнг жавобини айтишаркан. Насиб этса, яхши жой билан қуда бўлиш арафасида турибмиз, – деди хурсанд бўлганча.

Аслида совчиларнинг ҳали тайинли бирор гап йўқ бўлса ҳам, бунчалик ишонч билан қайтишлари ғалати эди. Уч кундан сўнг борганларида эса...

Яна ўша совчилар уч кундан сўнг кечки соат саккиз атрофида Нафисанинг уйига йўл олдилар. Дарвозани тақиллатишганида, Нафисанинг отаси Қодир ака чиқиб: "Сизларга берадиган қизимиз йўқ, бу ердан тез кетинглар”, деб уларни остонадан ҳам ҳатлатмади. "Яхши қудаси”нинг бунчалик тўнини тескари кийиб олганига ҳайрон бўлган совчилар гап нимадалигини пайқашга ҳам улгурмай, тарақлатиб ёпилган дарвозанинг товушидан юзларига қаттиқ тарсаки тушгандай бўлди. "Оббо буёғи неча пулдан тушди?” деб бош қашлаб турган Акромни Зуҳра туртди.

– Нимага серрайиб қараб қолдингиз? Киринг, чақиринг-чи, нима гап ўзи? Қайсидир уйинг куйгур укам ҳақида бўлмағур гапларни буларга етказган кўринади. Бўлмаса, яхшигина "мулойим супурги” бўлиб туришганди-ку.

– Ҳа, – деди бир муддат нима қилишини билмай қолган Даврон ҳам поччасига қараб. – Чақиринг, гаплашайлик-чи.

Шундан сўнг Акром яна дарвозани тақиллатди. Бироздан сўнг чиққан Қодир акани "Бир дақиқа гаплашайлик, илтимос” деб четга тортди.

– Қодир ака, тушунинг, Нафиса билан Даврон бир-бирини севишади, уларнинг турмуш қуришига розилик беринг, – деди Акром мулойимлик билан тушунтиришга уриниб.

Шунда Қодир ака: "Қизимни барибир сизга келинликка бермайман, у Давронни севмайди. Ишонмасангиз, иккаласини юзлаштирамиз”, деб уларни ичкарига киритди. Совчиларни кўрган Нафисанинг онаси ҳам негадир хушламади ва: "Яна нега келдинглар, қизимизни бу йигитга бермаймиз”, деди. Шунда Даврон чидаб туролмасдан: "Менинг нима айбим бор, нима сабабдан қизларингни бермайсизлар, биз бир-биримизни севамиз”, деди.

– Сени суриштириб билдим, қандайлигинг маълум бўлди. Менинг жиянимга уйланишни эса хаёлингдан ҳам ўтказма, – деди шу ерда бўлган Нафисанинг аммаси Малика опа.

– Қизим сени севаман деса, ҳозир уни сенга қўшиб юбораман, – деди Қодир ака. Кейин Нафисани чақириб сўради: – Қизим, сен нима десанг шу бўлади. Шуни севасанми?

Шунда Нафиса секингина: "Ўзларингиз биласизлар”, деб жавоб берди. "Ана, ўзимиз билсак, сен икки дунёда ҳам бу йигитга тегмайсан”, деди онаси уни нариги уйга итариб киргизаркан.

– Мен сизларга нима деган эдим? – деди Қодир ака. – Бир ҳафталарда келсанглар, ўйлаб кўриб, жавобимизни айтамиз, деган эдим. Сиз бўлса 3 кунда югуриб келиб ўтирибсизлар. Худди қизимнинг сенлардан бошқа харидори йўқдай...

Гап нимадалигини тахмин қила бошлаган Давроннинг жаҳли чиқди.

– Сизга нима фарқи бор, бир ҳафтами, уч кунми...

– Сен "куёв” бўламан десанг, ўзи нимага бу ерда ўтирибсан? Сизларда ёши каттароқ одамлар йўқми совчиликка? Сенга берадиган қизим йўқ. Йўқол!

Шунда Даврон "ҳозир ҳаммангни қираман” деганча ўрнидан турди ва ташқарига отилиб чиқди. Сўнг дарвоза олдида турган машинасининг юкхонасидан сочма ўқ билан ўқланган, ўзига тегишли "ИЖ-27М” русумли ов милтиғини олди. Даврон ҳозир қандай нияти борлигини ўзи ҳам билмасди. Балки уларни шунчаки қўрқитиб қўймоқчи бўлгандир. Ичкарига қайтиб кирмоқчи бўлганида шу пайт ҳовлида бўлган Қодир аканинг жияни Самариддин унинг қўлидаги милтиқни кўриб қолди ва шошиб келиб дарвозани беркитди. Давроннинг кўзи қонга тўлди. "Ҳаммангни ер тишлатаман, олдимда тиз чўкиб қизингни менга тутқазасан ҳали”, деб бир сакраб дарвоза орқали унга туташган ошхона томига чиқиб олди. Бир вақт поччаси Акром унинг орқасидан чиқиб келди ва: "Ўзингни қўлга ол”, деганча қўлидаги милтиқни тортиб олди. Даврон тамоман ўзини йўқотганди. Поччасига қараб: "Сиз аралашманг”, деди-ю, бир силтаб милтиқни ўз қўлига олди ва пастга қарата ўқ уза бошлади.

"Қани кўрамиз, қўлингдан нима келаркин?” деб жаҳл билан ҳовлида кўринган Қодир акага бехосдан ўқ тегиб йиқилди. Орқасидан чиққан опаси Малика укасининг ерда ётганини кўриб саросимага тушди ва тепасига югуриб келиб дод сола бошлади. Буткул ўзини йўқотган Даврон унга ҳам ўқ узди. Яхшиямки, улар жиддий жароҳатланмаган эдилар. Опаси Қодир акани судраганча бир амаллаб панага қочди. Шунда Даврон қилган ишидан қўрқиб кетди. Чиндан ҳам Нафисанинг отасини ўлдириб қўйдим, деб ўйлаб милтиқни пастга отди... Бироздан сўнг ҳовлидан қонга белаган совчилар чиқиб кетишди. Лекин энди бу хонадоннинг эшиги улар учун бир умрга ёпилганди...

Даврон қилган ишлари учун жиноий жавобгарликка тортилиб, узоқ муддатга қамалди.

Қодир ака билан Малика опа эса узоқ вақт давомида шифохонада ётиб даволангач, ўзларига келишди. Бироқ совчилар туфайли олган жароҳатлари бир умр ўзларига тамға бўлиб қолди.

Сарвар Сафаров

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: