Канада: энг ваҳший жиноятчи қидирилмоқда
- Категории: Jinoyat va Ja'zo
- Название: Канада: энг ваҳший жиноятчи қидирилмоқда
- Дата релиза: 14-07-14, 18:32
Монреал шаҳрида яшаган Лук Маньот Канаданинг энг хавфли жиноятчиси деб эълон қилинди. 29 ёшли актёр одам ўлдириб, уни парчалаш ва турли давлат идораларига жўнатишда гумон қилиняпти. Айни пайтда Маньотнинг қаердалиги номаълум.
Ваҳшиёна қотиллик бутун Канадани даҳшатга солди. Ҳукмрон Консерватив партиянинг Оттавада жойлашган штаб квартирасига майдаланган одам оёқлари почта орқали жўнатилган. Либерал партия вакиллари эса почта қутисидан одам қўлини топишди. Аниқланишича, қўл-оёқлар битта одамга тегишли бўлган. Ниҳоят, Монреалдаги чиқинди контейнерларидан бирида қўл-оёқсиз одам мурдаси топилди.
Ушбу жиноят бўйича асосий гумондор беҳаё фильмларда суратга тушувчи актёр Лук Маньотдир. Айрим ОАВ маълумотига кўра, унинг асл исми Эрик Клинтон. Унинг Монреалдаги квартираси тинтиб чиқилганда қонга бўялган матрас топилди. Тахминларга кўра, Маньота Францияга қочиб кетган. Айни пайтда уни қидириш билан Интерпол шуғулланмоқда.
Лук Маньот аввал ўғирлик ва жинсий зўрлашда айбланган.

Смс Шерлар