Главная » Jinoyat va Ja'zo » Qotil sportchilar qo'lga olindi!
Qotil sportchilar qo'lga olindi!

Qotil sportchilar qo'lga olindi!

  • Категории: Jinoyat va Ja'zo
  • Название: Qotil sportchilar qo'lga olindi!
  • Дата релиза: 14-07-14, 18:36
Qotil sportchilar qo'lga olindi!
2011 йил 20 май куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Муқимий кўчасида фуқаро О.Г.Ярбеков бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан ўлдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олиниб, ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур қотиллик фуқаро Ш.Б.Адилов томонидан ишлаб чиқилган жиноий режа асосида бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Жумладан, ҳодиса содир бўлган куни Ш.Б.Адилов жабрланувчи О.Г.Ярбеков билан ўрталарида келиб чиққан низо туфайли ундан ўч олиш мақсадида жиноий режа ишлаб чиқиб, унга Тошкент шаҳридаги турли спорт масканларида шуғулланувчи ёш спортчи танишларини жалб қилган.

Тузилган режага асосан, Ш.Б.Адилов ва унинг жанговар санъат турлари билан шуғулланувчи танишлари О.Г.Ярбековни ўзаро муносабатларига аниқлик киритиш баҳонасида учрашувга чақирганлар. Белгиланган жойда учрашув вақтида, Ш.Б.Адилов ва жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари О.Г.Ярбековга ўта шафқатсизлик билан кўплаб тан жароҳатлари, хусусан жиноий гуруҳ аъзоси Д.Расулов пичоқ билан жароҳатлар етказган. Олган тан жароҳатлари оқибатида О.Г.Ярбеков ҳушига келмасдан вафот этган. Шундан сўнг, жиноий гуруҳ аъзолари ҳодиса жойидан қочиб яширинганлар.

Жиноятни 10 дан ортиқ номаълум шахслар томонидан содир этилганлиги ҳақида маълумотлар борлиги сабабли, уларнинг шахсини аниқлаш ҳамда жиноятга алоқасини текшириш терговдан алоҳида машаққат талаб қилди. Пухта ишлаб чиқилган тергов режаси асосида ўтказилган кенг қамровли тергов ҳаракатлари давомида жиноятни содир этган 13 нафар шахснинг барчаси аниқланиб ушланди.

Тергов натижаларига кўра, гуруҳнинг барча аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айблов эълон қилинди. Шунингдек, мураббийларнинг назоратсизлиги оқибатида ёш спортчиларнинг ўта оғир жиноятга қўл урганлиги аниқланиб, Маданият ва спорт ишлари вазирлигига жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Бир нафар ўспириннинг ҳаётига зомин бўлган уюшган гуруҳнинг барча аъзолари суд ҳукми билан айбдор деб топилиб, уларга тегишли жазо тайинланди ҳамда гуруҳнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: