10 муаммога 10 ечим

10 муаммога 10 ечим

10 муаммога 10 ечим

Ҳар тонг Худо Қуёш нурлари билан бирга бизнинг бахтсизлигимизга сабаб бўлаётган омилларни ўзгартириш имконини беради. Аммо биз, инсонлар буни сезмаганликка оламиз”

Паоло Коэло.

Баъзан майда муаммолар ҳам катта нохушликларга сабаб бўлади. Негаки уларга дуч келганимизда ўзимизни қандай тутишимиз кераклигини билмаймиз. Натижада, кичик муаммолардан туғилган нохушликлар жамланади-ю, ўзимизни бахтсиз хис қила бошлаймиз. Аслида эса ҳар қандай муаммонинг ечимини топиш мумкин. Бунинг учун истак бўлса, бас!

1. Туғилган кунингиз арафасида соч турмаклатиш учун гўзаллик салонига бордингиз. Мутахассис сочни нафақат калталаш, балки бўяшни ҳам маслаҳат берди. Бироқ натижадан кўнглингиз тўлмади. Бу сизга ёқмаганлигини айтганингизда сартарош  ва унинг ҳамкасблари сочингиз “бетакрор” эканига ишонтира бошлашди.

Ҳар бир аёл умрида бир марта бўлса ҳам бундай вазиятга дуч келгани аниқ. Шундай пайтда ҳар ким ҳам хато қилишини ёддан чиқармасак кифоя. Бир ўйлаб кўринг:  ўзингиз уй шароитида соч бўясангиз-у, ранги ёқмаса, нима қиласиз? Албатта, вазиятдан чиқиш йўлларини қидирасиз, тўғрими? Нега энди сартарошга ҳам бир имконият бермаслик керак? Сочингиз ранги ёқмаётган бўлса, бошқасига бўятинг, турмак қониқтирмаса, сиқилманг, бир неча ойга қолмай сочингиз яна ўсади. Муҳими, бундай ҳолатни яхшиликка йўя билишдир. Ахир, энди ўзингизга қандай ранг ярашмаслигини билиб олдингиз ва бундан буён ҳеч қачон бундай бўёқдан фойдаланмайсиз, шундай эмасми?

2. Кўпинча, бозор айланганингда кўнглингга ўтирган кийим қадди-қоматингга мос тушиши ёки тушмаслигини билиш учун кийиб кўрасан, киши. Баъзида ўша либос ярашмаса, уни сотиб олиш фикридан қайтилганда қўполлик билан: “Олмасангиз, нимага кийдингиз?” қабилидаги муомалага дуч келиниши ҳам мумкин.

Бундай пайтда энг тўғри йўл сотувчининг гапларини ҳазилга буриб, ортиқча тортишмасликдир. Одатда, ўзига ёки маҳсулоти сифатига ишонмаган сотувчилар қўрслик қилишади. Бундайлар учун энг яхши чора улардан буюм сотиб олмаслик. 

3. Жамоат транспортида, кўпинча, эрталабки тиқилинч сабаб автобус ҳайдовчиси, йўловчилар ёки кондукторнинг “қаҳрига дучор” бўламиз.

Айтиш керакки, ёмон кайфият ҳам, яхши кайфият ҳам юқумли бўлади. Шунинг учун тиқилинч транспорт воситаларидаги асаббузарликларни имкон қадар кўнгилга олмаслик керак. Агар шунда ҳам сурбетларга учраб қолсангиз, оғзаки “айкидо” усулини қўллашни таклиф қиламиз. Масалан, сизни аҳмоқликда айблашса: “Қойил, жудаям топағон, сезгир экансиз!” дея “мақтаб” қўйинг.

4. Бирор ерда узундан-узоқ навбат кутишга тўғри келди. Сизнинг эса вақтингиз тиғиз. Шу боис ўзингизни шу ташкилотда ишлайдиган ходим қилиб кўрсатиш ҳақида ўйладингиз. Ўйладингиз-у, буни амалда эплолмаяпсиз. Хўш, нима қилмоқ керак?

Бундай “уддабурон”ликни уддалашдан аввал  эртароқ ўриндан туриб, шу эшик тагига биринчилардан бўлиб келишга ҳаракат қилиш лозим. Одамларни алдашга, сурбетлик ва виждонсизликка ўрганган кишилар ўз манфаатлари йўлида юзларига ниқоб тортиб, ҳар қандай йўл билан иш битиришга кўникиб кетишган. Агар ўзингизни улар сафида кўришни истамасангиз, яхшиси, навбатдан ўзиб кетишга уринмай, виждон амрига қулоқ тутинг. Хуллас, роль ўйнашга ҳожат йўқ!   

5. Тўй-ҳашамлар, оилавий тадбирларда рақс тушишдан уяласизми? ҳамкасблар билан ўтказиладиган кечаларда рақсга таклиф қилмасликлари учун энг охирги столга ўтирасизми? Агар шундай бўлса...

Яхшилаб ўйлаб кўринг ва тан олинг: сиз рақс тушишдан эмас, одамлар кўз ўнгида кулгига қолишдан қўрқасиз. Шуни билингки, бошқалар ҳам махсус тўгаракларга бориб рақс ўрганишмаган. Дугоналарингизнинг ўйинларини кузатинг, ёлғиз қолганингизда эса ўзингизга ёққан ҳаракатларни такрорлаб кўринг ва аста-секин бу машғулот сизга ёқа бошлайди.

6. Яқиндагина бир танишингиз бир ҳафта муддатга қарз бериб туришингизни илтимос қилган эди. Мана, роппа-роса бир ой бўлдики, қарзини қайтармаяпти. Сиз эса  сўрашга ийманаяпсиз.

Одамлар шунчаки қарз сўрашмайди. Эҳтиёж ва зарурат юзасидан ўзлари ишонган, ҳадлари сиққан кишидангина пул олишади. Сиздан қарз сўрашса (айниқса, катта миқдордаги пул бўлса), билингки, умид қилиб эшигингизга келишган. Шундай бўлса-да, ишни пухта қилинг: қарзни қайтариб олиш муддатини аниқ келишиб олинг. Агар тўғридан-тўғри сўрашни истамасангиз, гап орасида ўзингизга ҳам пул керак бўлаётганини қистириб ўтинг. Ахир, пулни кўчадан супуриб олганингиз йўқ, зарурат туғилса, сўрашга ҳаққингиз бор.

7. Кўп қаватли уйда яшасангиз, юқорида яшовчи қўшнилар ювилган кир устига дастурхон қоқиши ёки бирор нима ташлаши мумкин. Бу каби муаммолар сизга бегона бўлмаса керак?

Ота-боболаримиз ҳовли олма, қўшни ол, деб бежиз таъкидлашмаган. Хонадонимиз хотиржамлиги кўп жиҳатдан қўшнилар билан муносабатга ҳам боғлиқ. Бироқ улар фаросатсиз бўлишса, биз ақл йўлидан боришимиз керак. Қўшниларингиз билан жанжаллашмай тўғри қиласиз, негаки, бу муаммони бошқа йўл билан ҳал этиш ҳам мумкин. Масалан, яшаш жойингиздаги маҳалла маслаҳатчисига мурожаат қилинг. ҳеч бир одам эл-юрт олдида изза бўлишни истамайди, шу маънода тажрибали маслаҳатчи қўшнингиз билан суҳбат жараёнида муаммога нуқта қўя билади. Ўзингиз ҳам уни кўрганда жаҳл қилиб эмас, очиқ чеҳра билан муомала қилинг. Зеро, қўшнилар муомалага қараб, муносабатларини  ўзгартиришлари тажрибада кўп кузатилган. 

8. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати нозири билан қандай муроса қилиш мумкин?

Баъзан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузмаган бўлсак ҳам нозир тўхтатганида кўпчилигимиз жаҳл билан норозилигимизни  намоён қиламиз. Натижада, арзимаган камчилик туфайли жарима орттириб олишимиз ҳеч гап эмас. Шуни билингки, улар сиз машинадан тушган заҳотингиз кимлигингизни қиёфангиздан аниқлаб олишади. Агар суҳбатни хушомадгўйликдан бошласангиз ва юз ифодангизда ишончсизлик сезилиб қолса, совуқ  қарши олинасиз. Шунинг учун, имкон қадар ўзингизга ишонч билан, ортиқча хушомадларсиз муомала қилишга уриниб кўринг.

9. Турмуш ўртоғингизни янги кўйлак олиб беришига кўндирмоқчимисиз?

Мутахассислар ўтказган тадқиқотлар натижасига қараганда, эркак киши чарчаган пайтда ундан бирор нарса илтимос қилинса, кўпроқ розилик билдиради. Шунингдек, дўстлари билан чойхонадан келгач ёки ширакайф бўлганида қилинган илтимосларга ҳам ижобий жавоб қайтаради. Бироқ пул сўрашдан аввал турмуш ўртоғингизнинг бунга имконияти борми ёки йўқлигини аниқланг, акс ҳолда “тескари реакция”га учрашингиз мумкин.

10. Қўлингизда пул турмайди, уни ҳавога совуриб юбораверасиз, шундайми?

Ўзингизни рағбатлантиришнинг бошқа усулини топинг! Баъзилар учун харидлар стрессдан халос бўлиш усулларидан бири бўлса, бошқалар кўзларига чиройли кўринган нарсага эгалик қилишни истаганлари учун нарса-буюм сотиб олишга ўч бўлишади. Кўчага чиқа туриб, фақат харажатларга етадиган пул олинг. Бозор қилишдан аввал, албатта, рўйхат тузинг.

Руҳшунос – Шаҳноза Халилова тавсиялари асосида

Саодат тайёрлади.

Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: