Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » 17 ёшли қизларнинг саволларига мутахассис жавоби
17 ёшли қизларнинг саволларига мутахассис жавоби

17 ёшли қизларнинг саволларига мутахассис жавоби

17 ёшли қизларнинг саволларига мутахассис жавоби
Олий тоифали акушер-гинеколог Маҳмуда Имомқулова саволларга жавоб беради.

— Мен балоғатга етган бўлсам-да ханузгача ҳайз кўрмаяпман, нима учун шундай? З.К.

— Зудлик билан шифокор эндикронологга кўриниб тўлиқ тиббий текширувдан ўтишингиз зарур. Чунки баъзан эндокрин безлари (қалқонсимон, гипофиз, буйрак усти безлари) ишининг ишдан чиқиши, жинсий гормонлар етишмаслиги, бачадондаги турли нуқсонлар, масалан қиз бола бачадонсиз туҚилган бўлса (гипоплазия) ёки тухумдон фаолиятининг сусайиши ҳайз кўрмасликка олиб келади. Асосий сабаб аниқлангандан кейин ўтказилган даволаш ишлари албатта наф беради.

* * *

— Ҳайз пайтида ишлатиладиган таглик (прокладка) ва тампонларнинг зарари ҳам бор деб эшитганман. Шу ростми?

Зиёда

— Қизлар учун мўлжалланган прокладкаларнинг хеч бир зарарли томони йўқ, чунки улар гигиеник талабларга тўла жавоб беради. Бироқ, тампонлар қин ичига қўйилиши сабабли, улардан қиз боланинг фойдаланиши тавсия этилмайди.

* * *

— “Ёмон” касаллик юқтиришдан қўрқиб яшайман. Улар чиндан хам хавфлимикин? Қандай сақланиш керак?

Нодира

— Ҳозирча жинсий йўл билан юқадиган касалликларнинг 20 дан ортиқ тури маълум. Масалан, заҳм (сифилис), ОИТС (СПИД), сўзак (гонорея), трихомоноз, хламидиоз, жинсий аъзолар герпеси сингарилар айниқса кўп учрайди. Бу хасталикларни юқтирган қиз-жувонлар ўз вақтида даволанмаса, дарднинг оғир асоратларидан қийналишади.Чунки бу касалликлар туфайли жинсий аъзоларда яллиғланиш кучайиб, у пешоб йўллари орқали қорин бўшлиғига тарқалади, кейинчалик эса бепуштликни келтириб чиқаради. Касалликни юқтирмаслик учун тасодифий жинсий алоқадан сақланиш керак. Шунингдек, поликлиникаларда ташхисга деб қон топширганда, умумий хожатхоналардан фойдаланганда ва кўпчилик чўмиладиган ҳаммом ёки сауналарга борганда касаллик юқмаслиги учун эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим. Жинсий хасталиклар юқишидан сақланишда тозаликка риоя қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

* * *

— Спорт машқларини бажариш қизлик пардасига зиён етказмайдими?

С.Н

— Қизлар спортнинг барча тури билан бемалол шуғулланишлари мумкин. Лекин жуда узоқ масофага сакрашда эҳтиёт бўлган маъқул. Агар қиз бола спорт билан шуғулланаётганда тасодифан йиқилиб жароҳат олса ёки оёқлари орасига бирор жисм кириб, қин шикастланса қизлик пардаси йиртилиши мумкин. Жинсий аъзоси шикастланган холларда қизлар гинеколог шифокор текширувидан ўтишлари муҳим.

ГУЛЖАМИЛА ёзиб олди
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: