Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Ҳаётингизга ўзгаришлар керакми?
Ҳаётингизга ўзгаришлар керакми?

Ҳаётингизга ўзгаришлар керакми?

Ҳаётингизга ўзгаришлар керакми?

Гоҳида режалаштирган ишларимиз биз истагандек амалга ошмаса, тушкунликка тушиб қоламиз. Агар бу ҳол бир неча марта такрорланса, «ниманидир ўзгартиришим керак» дея ўйланамиз. Аслида, ўзгаришлар қилишнинг фурсати етганини қачон англаб етамиз? Ўзимизга сезиладими бу жараён?  Ўзгаришлар бизга қанчалик керак?

Қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, ўзингизни текшириб кўринг.

1. Ҳозирги иш фаолиятингиздан мамнунмисиз? Ҳа – 1 балл; Йўқ – 0 балл

2. Режангиз сиз истагандек бўлмаса, асабийлашасизми? Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл

3. Ўзингизни–ўзингиз назорат қилишингиз кўпинча панд беради. Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл

4. Атрофингиздагилар қарши бўлишса ҳам ўз фикрингизда қоласизми?  Ҳа – 1 балл; Йўқ – 0 балл

5. Характерингиздан келиб чиқиб, ўзингизга ҳам ёқмаган бирор одатингиз борми?  Ҳа -0 балл; Йўқ – 1 балл

6. Дўстларингиз сиз ҳақингизда ҳазил қилишларига индамай қараб туроласизми?  Ҳа -1 балл; Йўқ – 0 балл

7. Оилангиздаги муаммоларни осон ҳал қилоласизми ёки бунинг аксими?  Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл

8. Нотаниш давраларга осон қўшилиб кетасизми?  Ҳа – 1 балл; Йўқ- 0 балл

9. Қоматингиз ўзингиз истагандекми? Ҳа-1 балл; Йўқ -0 балл

10. Ширинлик егингиз келса, аввал унинг калориясини чамалаб оласизми?Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл

11. Хаёл суришни ёқтирасизми? Ҳа – 0 балл; Йўқ-1 балл

12. Пластик жарроҳ ёрдамидан фойдаланишни истармидингиз? Айтайлик, ташқи кўринишингизга бирор ўзгартириш киритиш учун.  Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл

13. Спорт зали ёки фитнесс машғулотларига қатнашасизми?Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл

14. Кўзгу қаршисида ўз аксингизни томоша қилишни ёқтирасизми?  Ҳа – 1 балл; Йўқ – 0 балл.

 

Натижа:

Тўплаган балингиз 0дан 4гача бўлса: ҳаётингиздан унчалик мамнун эмасдексиз. Бирор нима ўзгартирмасам бўлмайди, дейсизу, аммо ўша сизга керакли нарсани тополмайсиз. Ўзингизни танқид қилаверманг. Муаммолар фақат сизда эмас, бошқаларда ҳам бор. Ўзгартиришни ўзингиздан бошланг. Назоратни камайтиринг, ҳиссиётларингизга изн беринг, йиғланг, кулинг, истасангиз бақиринг. Бироқ барчасини ичга ютаверманг.

Тўплаган балингиз 5дан 9гача бўлса: Вақти-вақти билан қилаётган ишингиз, ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмайди. Аммо сизда ирода кучли. Хоҳласангиз, катта ўзгаришлар қилоласиз. Бироқ ишни нимадан бошлаш кераклигини аввалдан ўйлаб олинг.

Тўплаган балингиз 10дан 14гача бўлса: ҳаётингиздан мамнунсиз. Бордию ишларингиз режа асосида бўлмаса ҳам тушкунликка тушмай, ҳаммасини қайтадан бошлоласиз. Чунки ўзингизга ишончингиз кучли. Агар бирор нимани ўзгартириш керак бўлса ҳам бу иш учун ҳозир мавриди эмас. Вақти соати келганида ўзингизга кераклигини истагингизга кўра ўзгартиришингиз мумкин. 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: