«Алдамадим, севдим сени...» ёлғон ҳақида 10 та ҳақиқат
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: «Алдамадим, севдим сени...» ёлғон ҳақида 10 та ҳақиқат
- Дата релиза: 12-12-16, 16:31
- Табиатан ёлғончи кишилар тушкунликка тушганларида руҳан тетик пайтига қараганда рост гапиришаркан. Аммо ҳаммаси изига тушиб кетгач, яна қулоғингизга лағмон илишда давом этишаркан!
- Доимо ёлғон гапирувчилар Мюнхаузен синдоромига йўлиққан бўлишади. Нимаям дердик, дардингизга даво берсин!
- «Мен ҳеч қачон ҳеч кимни алдамаганман» деган ростгўй ўртача олтмиш ёшигача камида 88 марта ёлғон гапирган бўлади. Буниси 89-си-да!
- Ўртача 44% вазиятларда киши алдаганини тан оларкан.
- Кунига 81% киши безарар ёлғон ишлатаркан. «Сиз бўлмасангиз, нима қилардим-а? Яхшиям борсиз!» деган мақтовлар шулар жумласидан-да!
- Инсонлар 44%и тўқима воқеаларни жудаям қизиқиб тинглашаркан. «Алда мени, алдагани ўзим яхши» деганлари шу бўлса керак?!
- Кимнидир хафа қилишни истамагани учун ростини айтмайдиганлар 65%ни ташкил қиларкан. Кам бўлманглар-эй!
- Энг оммабоп учта ёлғон: «Менда ҳаммаси жойида», «Мен сизни жуда яхши кўраман», «Йўға, сиз умуман семизмассиз!» Нима қиламиз энди, қулоққа ёққандан кейин чидаймиз-да!
- Биринчи учрашувга чиққан йигитларнинг деярли барчаси ёлғон гапираркан. 28 %и даромади ҳақида ошириб-тошириб айтаркан. Қизларжонлар, «Ойни олиб бераман» деган ваъдаларга кўпам учаверманг!
- 68% аёллар ўзи билан боғлиқ маълумотларни ҳақида рост сўзлашмаскан. «Вой-вуй, алдоқчи экансизлар-да» дейишга шошманг! Нима бўлибди, масалан, ёшимиз, янги либосимизнинг нархи, турмуш ўртоғимиз туғилган кунимизга совға қилган тилла ҳақида эртак тўқисак?..
- Аммо, лекин, бироқ... Азиз эркаклар, сизлар биздан кўра алдоқчироқсизлар. Биз кунига уч марта нима учундир кимнидир алдашимиз мумкин. Сизлар эса кунига 5 марта ёлғонга тўн кийдирасизлар. Тан олаверинглар!
- Аёлларнинг 61%и «Кўринишим қанақа?» деган саволга эркаклар томонидан берилган жавобларга ишонмас экан.
Manba: Darakchi.uz
Смс Шерлар