Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Асл Эр Тарбияси Фарзандга Нисбатан Кандай Болиши Керак ?
Асл Эр Тарбияси Фарзандга Нисбатан Кандай Болиши Керак ?

Асл Эр Тарбияси Фарзандга Нисбатан Кандай Болиши Керак ?

Асл Эр Тарбияси Фарзандга Нисбатан Кандай Болиши Керак ?

-Улуғ алломалардан бирининг
ҳузурига уч ойлик болакайни
бошлаб келишибди ва у зотдан
фарзанд тарбиясини қачондан
бошлаш зарурлигини
сўрашибди. Шунда у зот тарбия
жараёни уч ой муқаддам яъни
туғилган заҳотиёқ бошланган
бўлиши кераклигини
куюнчаклик билан уқтирибди.
Хўш, бу жараён жинсий
тарбияни ҳам ўз ичига
оладими?
Ушбу мактубдаги каби
саволлар ҳаётимизда бот-бот
учрайди.
Дарҳақиқат, бу пурмаъно
ўгитлар умумаҳлоқий
тарбиянинг ажралмас
таркибий қисми бўлган жинсий
тарбияга ҳам бевосита
тааллуқлидир. Дунёга келажак
фарзанднинг жинсий тарбияси
ҳали у бунёд бўлмасдан аввал,
ота-она вужудида ҳужайралар
тарзида мавжуд бўлган
даврданоқ бошланиши шарт.
Ҳозирги кунда “соғлом онадан
соғлом фарзанд туғилади”, —
деган ҳикматни бироз
мазмунан кенгайтириб,
“соғлом ота ҳамда онадан
соғлом фарзанд бунёд
бўлишини” таъкид этмоғимиз
мақсадга мувофиқдир.
Фарзандини ҳар жиҳатдан,
жумладан, жинсан соғлом
бўлишини истаган муслим ота-
оналар ўз вужудларини ҳар хил
заҳри қотил таъсиротлар —
бангилигу пиёнисталикдан,
зинокорликдан бутунлай йироқ
тутишлари билан илк тарбияни
бошлаган ҳисобланишади.
Зеро, ота-боболаримиз
Яратгандан солиҳ ва соғлом
фарзандлар сўраш билан бир
қаторда ўзига хос
парҳезкорликка риоя
қилганликлари сабабли ҳам
буюк аждодларнинг авлодлари
тарзида ифтихор ва шараф
билан умргузаронлик
қилмоқдамиз. Бундай
парҳезкорлик асл соғлом
турмуш тарзи бўлиб, шаҳват
суюқлиги — манийнинг рутубат
ва дардлардан буткул фориғ —
соф ҳолда она вужудида қарор
топишини таъминлайди.
Носоғлом фарзандларнинг
аксариси жинсий
муносабатларни оддий
кўнгилхушлик дея баҳолаб,
пиёнисталик, бангилик каби
турли кони зиён ишратларга
ружу қўйган ота-оналардан
дунёга келаётганлигини асло
унутмаслик лозим.
Ўғил бола туғилгандан сўнг илк
жинсий сабоқлар нималарни ўз
ичига олади? Оталар жинсий
тарбиянинг қайси нозик
жиҳатларига масъул
ҳисобланишади ?
— Ота-оналар,аниқроғи,
айниқса оталар ўғил бола
туғилганда қуйидаги
жиҳатларга эътибор
беришлари билан ўзига хос
жинсий тарбияни бошлаган
ҳисобланишади:
а) жинсий закарнинг ҳолати,
унинг бошчаси, кертмагининг
тери билан қисилиб қолган ёки
қолмаганлигига, яъни фимоз
дарди бор-йўқлигига разм
солинади;
б) пешоб чиқарув каналининг
ташқи тешиги закар бошида
қандай жойлашганлигига,
аҳамият бериш лозим бўлади. У
закар бошининг ўртасида
(нормоспадия), тепасида
(эписпадия) ёки паст қисмида
(гипоспадия) жойлашган
бўлиши мумкин;
в) мояклар ривожи, уларнинг
ёрғоққа тушган-тушмаганлиги,
яъни крипторхизм дарди бор-
йўқлигидан бохабар бўлинади;
г) пешоб қопи ва ичаклар
тўлиши ҳисобига гўдакларда
ҳам уйқудан сўнг ва тонг
арафасида закарнинг бироз
таранглашуви (спонтан
эрекция) меъёрий ҳолатлигини
англаган тарзда ушбу
ҳолатнининг нормал
кечаётганлигини ҳам кузатиб
бориш жоиз.
— Ҳозирда қатор ҳўл ушловчи
болалар тагликлари кенг
ташвиқ этилаётир. Бу
тагликларни ўғил болаларда
кенг қўллаш мақсадга мувофиқ
эмаслиги
асослими?
— Дарҳақиқат, бу тагликлар
гигиеник тозалиги, иссиқни
муқобил ушлаши билан,
айниқса, қиз болалар учун жуда
қулай. Аммо ўғил бола ва
қизалоқлар жинсий тарбиясида
бир-биридан фарқланувчи
ўзига хосликлар мавжуд.
Масалан, ривожланиш
жараёнида ўғил болаларнинг
жинсий аъзоларини ўта иссиқ
тутиш зарарлидир. Ўғил болада
ёрғоқ ичидаги ҳарорат тана
ҳарорати бўлмиш 36оС-36,5оС
дан 1-1,5оС гача паст, яъни
35оС-35,5оС бўлади. Айнан шу
паст ҳарорат моякларнинг
яхши ривожланишига
етарлича имкон беради. Ҳаво
ўтказмайдиган ҳар қандай
тагликлар эса ёрғоқнинг қизиб
кетишига олиб келиб, ўғил
болалар жинсий ривожига
салбий таъсир этиши боис
хатарли ҳисобланади.
— Ёш ота-оналарнинг
кўпчилиги ўғил болалардаги
жинсий ривожланиш
босқичларидан бехабардирлар.
Ушбу босқичларда ота-оналар
нималарга алоҳида аҳамият
бермоқликлари керак?
— Аввало, балоғат сари
одимлаётган ўспирин
йигитларда ота-оналар
қуйидаги ўзгаришларни
сезмасалар, имкон қадар
тезроқ мутахассисга мурожаат
этишлари мақсадга мувофиқ
бўлади:
а) 10 ёшдан ҳатлаган ўғил
болаларда жинсий
аъзоларнинг сезиларли ўсиши
рўй бераётганлиги кузатилади;
б) одатда 12 ёшларга келиб
қориннинг пастки қисмлари ва
қов ҳудудида яккам-дуккам
туклар пайдо бўлиши лозим;
в) тахминан 12 ёшларга келиб
эса жинсий аъзоларнинг
кескин ривожи кузатилади.
Ушбу даврда кўкрак
безларининг зичлашуви, яъни
гинекомастия ҳолати бўлиб
ўтади. Ота-оналар
ўғилларининг кўкраклари
бироз шишгандек бўлиб, оғриқ
ҳис этаётганликларини
меъёрий ҳолатлигини
англашлари лозим;
г) ўртача 14 ёшга келиб эса
ўсмир йигитнинг овози
дўриллай бошлайди.
Шунингдек, мўйлаблар сабза
уриб, қўлтиқда яккам-дуккам
туклар ҳам пайдо бўлади;
д) 15 ёшларга келиб (камдан
кам ҳолларда 12-16 ёшларда)
шаҳват ишлаб чиқарилиши
кучаяди. Ушбу даврда
шаҳвоний тушлар натижасида
ўсмир йигитларда кечалари
булғаниш ҳоллари кузатилади;
ж) 16-17 ёшларга келиб,
шаҳвоний туйғулар устувор
бўлиши боис энг хатарли давр
— ўсмирлар гиперсексуаллиги
даври кузатилади. Бу даврда
тананинг бошқа қисмларида,
жумладан юз ва кўкракларда
ҳам туклар пайдо бўла
бошлайди.
Ота-оналар тарбия масаласида,
айниқса, ушбу босқичда ҳушёр
бўлишлари лозим.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: