Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Байрамга тайёргарлик асносида қўл ва тирноқлар парваришини унутманг
Байрамга тайёргарлик асносида қўл ва тирноқлар парваришини унутманг

Байрамга тайёргарлик асносида қўл ва тирноқлар парваришини унутманг

Байрамга тайёргарлик асносида қўл ва тирноқлар парваришини унутманг

Қўллар — ташриф қоғозимиз. Янги йил арафасида эса уларни анча «чарчатиб» қўямиз.

 

Қиш давомида қўлқоплар кийиб юрамиз. Демак, тирноқларимиз пластинасини тиклашнинг айни пайти. Рангли лакларни шифобахш бўёқлар билан алмаштириш лозим. Ёки бўёқдан тирноқларингизни тозалагач, уларга исталган ёғдан суртиш ҳам фойдали. Яна тирноқ атрофидаги териларни кесманг. Уларни ёғоч тайёча орқали итаринг.

 

Тирноқларни парвариши ва терини юмшатиш учун қўлларга 10-15 дақиқа давомида ванна қилиш лозим. 45-55 даража иссиқликдаги сув қон айланишини яхшилаб, теридаги тешикчаларни очади. Натижада, қўл териси ва тирноқлар витаминларни тез қабул қилади. Бунинг учун сувга денгиз тузи, ўсимлик ёғи, канакужут ёки бодом мойи, витамин А ва Елардан бирортасини солиш, кифоя.

 

Қўллар учун крем харид қилаётганда улар таркибида витамин А (терини ёшартиради), коллаген ва эластин (терини қаришдан асраб, чўзилувчанлигини оширади) борлигига эътибор қаратинг. Қуёш тасъиридан ҳимоялаовчи моддалар ҳам мавжуд бўлсин, қиш фаслида бўлса-да! Кремларни эрталаб ва кечқурун, албатта, суртинг. Іар сафар қўлингизни ювгандан сўнг суртсангиз, байрамгача улар янада майинлашади.

 

Қўллар учун пилинг қилиш ҳам фойдали. Бунинг учун сули ёрмасинини эзиб, ярим чой қошиқ ўсимлик ёғи қўшинг. Қўлларингизга яхшилаб суртиб, уқаланг-да, иссиқ сувда ювинг.

 

Байрамгача, албатта, парваришловчи ниқобдан фойдаланинг. Тухум сариғи, асал, глицерин, сут маҳсулотлари ва картошкали ниқоблар айни муддао.

Картошкани қайнатиб, эзинг-да, илиқ сут қўшинг. Ниқоб тери куймадиган даражадаги иссиқликда бўлсин. Қўлларингизга суртиб, 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: