Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Болиғалар тарбияси (Илк бора хайз ко'риш жараёни)
Болиғалар тарбияси (Илк бора хайз ко'риш жараёни)

Болиғалар тарбияси (Илк бора хайз ко'риш жараёни)

Болиғалар тарбияси (Илк бора хайз ко'риш жараёни)

— Қизларга бериладиган
тарбиядаги яна бир аҳамиятли
жиҳат уларни ҳайз жараёнидан
огоҳ этишдир. Илк бора ҳайз
кўрган баъзи қизлар
тушунмовчилик боис, бу
ҳолатни нотўғри қабул қилиб,
изтироб комига тушиб ҳам
қолиши талайгина. Қолаверса,
ҳар қандай она ҳам қизи қачон
илк бора ҳайз кўришини аниқ
билолмайди. Умуман, бу
жараён ҳақида илк сабоқ қай
тарзда ва ким орқали
берилиши лозим?
— Аввало тарбия берувчи
кишининг ўзи тарбия топган
бўлиши жоиз. Қиз бола балоғат
ёшига етишидан аввалроқ
жинслар борасида ҳамда ҳайз
жараёни ҳақида етарли
маълумотга эга бўлиши лозим.
Бу масъулиятли иш уч киши —
она, мактаб муаллимаси ва
ҳудудий шифокор аёл
томонидан амалга оширилса,
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Сабаби ҳайз баъзиларда 13-14
ёшларда, айримларда 9-10
ёшда, кечкиларда 16-17
ёшларда бошланиши ҳам
мумкин. Кўпчиликни ташкил
этган 13-14 ёшли қизлар учун
мактабларда 10 ёшдаёқ ўғил
болалардан алоҳида, махсус
дарслар ташкил этиш мақсадга
мувофиқ бўларди. Аммо эрта
расида бўладиган қизларда
дуркунлик аломатлари
сезилган пайтдаёқ она ёки
бирор мутахассис аёл бу қиз
билан алоҳида, яккама-якка
суҳбат ўтказиб, керакли
сабоқни беришга улгуриши
лозим. Ҳайз жараёнининг
даврийлиги, муттасиллиги қиз
болада бир неча йилгача
ўзгариб туриши ҳам меъёрий
ҳол. Одатда ҳайз жараёни
балоғат давридан 45-55 ёшга
қадар ҳар ойда бачадондан
қин орқали қон ажралиб
чиқиши билан ифодаланади. Бу
жараёнда бачадон насл
уруғини қабул қилишга
тайёрланади ва ҳомиладорлик
ҳамда эмизикли бола бўлган
даврда тўхтайди. Одатда ҳайз
ҳар 21-24, 25-28, 29-33 кунда
бир маромда такрорланиб,
ўртача 3-5 кун давом этади.
Hazon.ru saytidan olingan
Соғлом қизларда ҳайз жараёни
деярли билинмай ўтади. Аммо
камқон, толиқувчан ва нимжон
қизларда беҳоллик, қорин
пасти ва бел ҳудудининг
сирқираб оғриши, бош
айланиши каби аломатлар
пайдо бўлади.
Шунингдек, бу ёшдаги
қизлардаги асабий, руҳий ўзига
хосликлар, таъсирчанлик,
ҳиссиётга берилувчанлик
кабиларни кўзда тутган ҳолда,
эҳтиёткорлик билан муомала
қилиш зарур бўлади. Чунки
айрим юқумли касалликлар
билан бир қаторда, асабийлик,
жисмоний толиқишлар ва
ғамбодалик ҳам ҳайз
маромининг бузилишига сабаб
бўлиши аниқланган.
Ҳайз кўриш муддати бошда
ўзгарувчан бўлиб, кейинчалик
аста-секин ўз маромига
тушади. Аммо узоқ вақт
давомида ҳайз ўз маромига
тушмаса ва оғриқлар
тўхтамаса, тезда шифокор
билан маслаҳатлашган маъқул.
Кўпчилик аёллар ва оқила
қизлар ҳайз жараёнини
кузатиб бориш учун ўзларига
махсус тақвим тузиб оладилар
ва унда ҳайз муддати, мароми,
қон келишининг оз-кўплиги,
оғриқ бор-йўқлиги каби қатор
маълумотларни мунтазам қайд
этишлари ибратли ҳолдир.
Зеро, бу тақвим аёллар жинсий
аъзоларининг ҳолатини акс
эттирувчи кўзгу вазифасини
ўтайди.
— Ҳайз даврида қандай
гигиеник муолажаларга
зарурат туғилади? Нималарга
алоҳида аҳамият бериш
лозим?
— Ҳайз жараёнида вужуд
барқарорлиги анча сусайиши
боис, касалликларга мойиллик
кучаяди. Аёлнинг жинсий
жиҳатдан соғломлиги эса ушбу
даврдаги зарурий гигиеник
муолажаларни тўғри ва
мукаммал тарзда бажариб,
озода юришига бевосита
боғлиқдир. Бу даврда қинни
чайиш, ваннада ювиниш
мумкин эмас, аммо ост камида
2-3 марта ювилиши шарт. Ҳайз
кунлари жинсий аъзоларга
микроблар тушмаслиги учун,
имкон қадар махсус
“бактерицид боғлама”лардан
фойдаланиш лозим. Бу
қулайликлар мавжуд бўлмаган
қишлоқ жойларда эса тоза
пахта ва бинт қўллаш мумкин.
Бу пайтда баданнинг совиб
кетишидан, зах шароитдан,
оғир жисмоний меҳнатдан
сақланиш зарур.
Ушбу даврда аччиқ қалампир,
мурч ейиш, спиртли ичимлик
истеъмол қилиш кабилар ҳам
кони зиёндир. Агар ҳайз 10
кундан зиёд келса, кучли оғриқ
билан кечса, даврийлиги илк
пайтдан бошлаб бир йилгача
муттасил бузилса, ёхуд ойбоши
15 ёшгача умуман келмаса,
албатта, шифокор-мутахассисга
мурожаат этиш керак.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: