Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Энагаларга ишонса бўладими?
Энагаларга ишонса бўладими?

Энагаларга ишонса бўладими?

Энагаларга ишонса бўладими?

Кўзингизнинг оқу қорасиазиз фарзандингизни баъзан опа-синглингизга ҳам ишонгингиз келмайди. «Қўлидан тушириб юборса-я, қорни оч қолса-я» деган ҳадикда бўласиз. Аммо  мажбурият туфайли ёки вазият тақозоси билан болаларини ўзлари парвариш қилишга имконсиз ёш оналар энага ёллашга мажбур бўлишади. Хўш, бу борада нималарга эътибор бериш керак? Мавзу шу ҳақда.



 



ОНАМИ ЁКИ ЭНАГА?!



Она ўз ҳис-туйғусига ишонган ҳолда боладаги ўзгаришларни сезади. Энага эса ўз тажрибаси, олган билимлари ва кўникмаларига суянади. Ёши катта бувижонларга ҳар куни кичик ёшдаги, балки ойлик чақалоқларни ташлаб кетолмайсиз. Улар баъзан йиғисини эшитмай қолишлари, баъзан эса ўйнаб юрибди-ку деб, назоратни салгина сусайтиришлари ҳам мумкин. Аммо масъулиятли бувиларимиз ҳам йўқ эмас. Лекин барибир, агар сизда танлаш имкони бўлса, волидангиз ёки қайнонангизга кексалик гаштини суришга изн беринг-да, энага хизматини ўйлаб кўринг.



 



СУРИШТИРУВНИ БОШЛАЙМИЗ...



Энага ёллаш ва унга ҳақ тўлаш бир муаммо бўлса, фарзандингизни ишониб топширадиган инсонни топишнинг ўзи мушкул. Ахир биринчи учраган кишига ким ҳам ўз боласини ишонарди. Бугунги кунда махсус агентликлар энагаларни тавсия қилади. Улар ходимларининг, яъни ўзлари тавсия қилган энагаларнинг иш сифатига кафолат беришади. Лекин сиз бу агентлик  эмас, балки дугонангиз тавсия қилган бирор энагага мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, ундан аввалги ишлаган жойидан тавсифнома олиб келишини сўранг. Иш фаолияти 1 йилдан кам бўлган энагаларга яхшиси мурожаат қилмаганингиз маъқул. Шунингдек, 20 ёшга тўлмаган ва 55 ёшдан ошганлар ҳам бу лавозимга тўғри келмайди. Чунки бирининг ҳали тажрибаси йўқ, иккинчиси эса бола парваришидан чарчаб қолиши мумкин.



 



ТАЛАБЛАРИНГИЗНИ АНИҚЛАШТИРИНГ



Энага билан аввалдан келишув, яъни битим имзолаб, талабларингизни маълум қилинг. Масалан, болангиз соат нечада ухлаши керак, қачон овқатланади, бир кунда қанча вақт очиқ ҳавода сайр қилиши лозим. Агар маъқул келса, энага болани истироҳат боғларига, театр ва кўнгил очар масканларга ҳам олиб бориши мумкин. Шунингдек, энага танлаётганда фарзандингиз қўшимча билим олишини истайсизми ёки саломатлигига урғу бергингиз келаяптими, шунга ҳам эътибор қилинг. Чунки энагалар педагог ёки  тиббиёт ходимлари ҳам бўлиши мумкин.



 



КАМЧИЛИКЛАРИ БЎЛСА-ЧИ?



Агар энага сифатида узоқроқ қариндошингиз ёки қўшнингизни танласангиз, муносабатларингизни сақлаб қолиш учун айрим хатоларига кўз юмишингизга тўғри келади. Албатта, катта хатолар бундан мустасно. Шунинг учун бу борада жуда эътиборли бўлинг.



 



Ирода АСИЛБЕКОВА тайёрлади.


Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: