Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Erkakning yotoqxonadagi muammolari: Sabab va choralar
Erkakning yotoqxonadagi muammolari: Sabab va choralar

Erkakning yotoqxonadagi muammolari: Sabab va choralar

Erkakning yotoqxonadagi muammolari: Sabab va choralar

Охирги йилларда тиббиётда эркаклар учун ҳақоратли саналган импотенция ўрнига эректил дисфункция термини қўлланила бошланди. Номи-ку ўзгарар, аммо эркак учун бу хасталикнинг залвори асло камайгани йўқ. Ҳар қанча кучли ва саломатлиги бўйича муаммоларни (айниқса, бундай нозик масалада) писанд қилмайдиган кўринса-да, эркак ҳамиша севимли умр йўлдошининг кўмагига эҳтиёж сезади. Сиз ана шу истакка бефарқ бўлманг.



Тиббий тил билан айтганда…



Эректил дисфункция — жинсий алоқага киришиш учун эркакнинг эрекция (қўзғалиш) ҳосил қилолмаслик ёки сақлай олмаслиги. Жинсий майл сусайиши, уруғнинг тез тўкилиши, жинсий қониқиш билан боғлиқ муаммолар эректил дисфункция хасталигига алоқадор эмас. Эрекциянинг бузилиши асосан 2 катта гуруҳга бўлинади: психоген ва органик. Баъзан улар аралаш ҳолда бўлиши ҳам мумкин. Биринчи ҳолда эрекциянинг рисоладагидек юз бермаслигига эркак руҳиятидаги зўриқиш, стресс, депрессия, қўрқув сабаб бўлса, иккинчи ҳолда дисфункция турли урологик, нейроген, эндокрин ва томир касалликлари таъсирида ривожланади.



Экспресс-тест



Оилавий ҳаёт кечирувчи эркак 3 ой давомида ҳар икки яқинликнинг бирида омадсизликка учрайверса, албатта, уни чуқур тиббий кўрикдан ўтказишга тўғри келади. Бу аввало унда тестостерон (эркаклик гормони) миқдорининг пасайиб кетганидан далолат беради. Айниқса, бу эркакларда қирчиллама ёшга киргандан сўнг кучайиши кузатилган.



Сабаблар ва тадбирлар



Тўшакда қайталанаётган муваффақиятсизликка қуйидагилар ҳам сабаб бўлади:



1. Эркакларнинг ҳаддан ортиқ семириб кетиши натижасида тери остидаги ёғ клетчаткаси эрекция ҳосил қилишни тўсиб қўяди.



Маслаҳат: энг биринчи ишингиз турмуш ўртоғингизга парҳез туттириш бўлсин. Яхшиси, бу оқсилли парҳез бўлсин. Гўшт ва балиқ маҳсулотларини сабзавотлар билан пиширинг, творог ейишини назорат қилинг. Сўнг турмуш ўртоғингизни қондаги қанд ва холестеринни аниқлаш учун таҳлил топширишга, юрак ва томирларини ЭКГ қилдиришга юборинг.



2. Кенг тарқалган простатит. Айниқса совуқ қиш кунлари грипп, тумовни оёқда ўтказиш асорати простата безининг яллиғланиши билан тугаши мумкин. Чунки бу без пешоб чиқариш каналининг юқориси, қовуқ пастида жойлашган. Простатит безовта қилаётганини чов, оралиқ ва қорин пастида юзага келган қаттиқ оғриқ билдириши мумкин. Бу ҳолда эркак учун юриш ҳам қийинчилик туғдиради. Уни дарров ётқизиб, уйга шифокор чақиринг. Касаллик ўз вақтида аниқланса, ундан антибиотик ва физиотерапия, қўл ва аппарат орқали қилинадиган массаж ёрдамида қутулиш мумкин. Бу усуллар простатитнинг фолликуляр босқичида ҳам асқотади. Простата бези фолликулалардан (ячейкалардан) иборат бўлиб, улардаги йиринг ўчоқлари барча йўлларни ёпиб қўяди. Простатитнинг энг оғир учинчи шаклида без тўла-тўкис патологик жараёнга тортилади. У инфекция марказига айланиб, барча функцияларини йўқотади. Тиббиётда уни фақат хирургик йўл билан даволашади. Муолажалар кечиктирилса, зарарланган простата бези қовуқ бўйни склерози, қийинлик билан пешоб ҳайдаш, эректил дисфункция ва бепуштликка олиб келиши мумкин.



Маслаҳат: аввало эрингиз билан ушбу қалтис мавзуда ўта эҳтиёткорлик, юмшоқлик ва бир пайтнинг ўзида қатъийлик билан гаплашинг. Шамолласа, ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ишга юбормасликнинг тадбирини қилинг. Агар юқорида саналган муаммолар кузатилаётган бўлса, уролог-андролог шифокорга учраш зарурлигини ётиғи билан тушунтиринг.




  • Сигарета, алкоголь ичимликлар, пиво, ўткир зиравор ва таомлардан истеъмолини чеклашга эрингизни кўндиринг. Бунинг иложини тополмасангиз, ҳеч бўлмаса, даволаниш пайтида уларга йўл қўйманг.

  • Жинсий алоқанинг нормал кечиши учун етарлича шароит ва вақт сарфланишини ҳисобга олинг. Шунга яраша ҳозирлик кўринг.

  • Простатитнинг жазоси — пиёда юриш. Умр йўлдошингизни кўпроқ сайр қилишга унданг. Иложи бўлса, фитнес-клуб ва бассейнга ёздириб қўйинг. Бу, биринчидан, вазн ортмаслигига ёрдам берса, иккинчидан, спорт машғулотлари эркакнинг жинсий ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади.



Ёдингизда бўлсин: велосипед ҳайдаш, велотренажёр, фигурали учиш, карате ва от спорти кучли жинс вакилларининг жинсий аъзолари тизимига салбий таъсир қилади, эректил дисфункция пайдо бўлишига олиб келади.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: