Gaymoritning beshta davosi!

Gaymoritning beshta davosi!

Gaymoritning beshta davosi!

ЛОР шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев тавсиялари:



Гайморит (юқори жағ бўшлиғининг яллиғланиши) кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Улар грипп вируси, стрептококк, стафилакокк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ҳатто ичак таёқчалари ҳам бўлиши мумкин. Шундай вақтда касалликнинг ўткир тури намоён бўлади.



Куз ва қиш фаслида шифохонада даволанаётган беморларнинг 29-30 фоизини, амбулатор муолажа олаётганларнинг 15-16 фоизини бурун бўшлиғи касаллиги билан оғриганлар ташкил этади. Булар ичида эса гайморит биринчи ўринни эгаллайди.



Гайморитга чалинган беморнинг юқори жағ соҳаси босиб кўрилганда оғрийди, бурнидан йирингли шиллиқ ажралади (гриппда эса бундай ажралма фақат сувга ўхшаш оқ рангда бўлади), қон таҳлилида лейкоцитлар миқдори ошганлиги сезилади. Бундай вақтда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш зарур. Даво чоралари кўрилса, бемор тузалиб кетади.



Касаллик ўз вақтида даволанмаса, бора-бора менингит (бош ва орқа мия қобиғининг яллиғланиши) ривожланиши ҳам мумкин.



Шунингдек, арахноидит (бош ёки орқа миядаги ўргимчак тўрисимон парданинг яллиғланиши) ва риноген кўз касалликлари рўй беради. Бундай асоратлар юзага келмаслиги учун бемор қунт билан муолажани охирига етказиши керак.



Гайморит энди бошланаётган пайтда сиз уй шароитида қуйидаги муолажаларни бажарсангиз бўлади:



1. Товани қиздириб, ичига 2-3 ош қошиқ миқдорда гуруч ёки буғдой солинг. Обдон аралаштиринг. Донлар қаттиқ исигач, икки қаватли сурп халтачага солинг ва гаймор бўшлиғи устига қўйиб туринг. Муолажани кунига 2-3 марта бажарсангиз кифоя.



2. Сувда иккита тухум қайнатинг. Тухумлар пишгач, иссиқ ҳолида буруннинг ҳар иккала ён соҳаларида думалатинг. Бу муолажани то тухумлар совигунича бажаринг. Муолажа кунига икки маротаба амалга оширилади.



3. Мойчечак, ялпиз ва тоғрайҳоннинг қуритилганидан бир ош қошиқдан олиб сувга солинг ва паст оловда 5 дақиқа қайнатинг. Сўнг бошингизга катта сочиқни ёпиб, қайнатмани қайта-қайта ҳидланг. Бурун шиллиқ қавати куймаслиги учун тез нафас олманг. Муолажа вақти – 10 дақиқа.



4. Бутун картошкани то юмшагунича пўсти билан сувда пиширинг. Сўнг идишга олиб, иссиқ ҳолида бурун атрофига қўйинг. Бурун соҳасининг териси куйиб қизармаслиги учун картошкани узоқ вақт босиб турманг, аксинча, енгилгина думалатганингиз маъқул.



5. Гайморитни тузатишда яллиғланишга қарши ва томирларни торайтирувчи дорилар ёрдам беради. Шундайлардан бири эмулсия ҳолидаги “санорин” дориси бўлиб, уни кунига уч маҳалдан ҳар бир бурун йўлига 2-4 томчидан томизасиз. Агар гайморит тумовга қўшилиб бошланган бўлса, 0,05 ёки 0,1 фоизли “нафтизин” эритмасидан фойдаланинг. Бу дорилар бурун шиллиқ пардаси яллиғланишини йўқотиб, томирларни торайтиришда ёрдам беради.



Унутмангки, оддий тумов анча пайтгача давом этса, албатта гайморит келиб чиқиши учун имкон яратади. Шунинг учун ҳам йилнинг салқин фаслларида совуқ сув ичмаслик ва совуқ қотишдан сақланиш лозим. Ҳаво нам кунлари нафақат оёқни, балки бошни ҳам иссиқ тутинг.    



Г. ЖАМИЛОВА


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: