Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Hushtam ziravorlar qanday xastaliklarga davo ?
Hushtam ziravorlar qanday xastaliklarga davo ?

Hushtam ziravorlar qanday xastaliklarga davo ?

Hushtam ziravorlar qanday xastaliklarga davo ?

Қадим-қадимдан овқат тайёрлашда турли-туман зираворлардан фойдаланиб келинган. Шу билан бирга зираворлар турли касалликларга даво ҳамдир. Зираворларнинг асл ватани Ҳиндистон. Аммо ҳар бир мамлакат ўз доривор ўт ва гиёҳлари, зиравор ўсимликларига ҳам эга. Табибларнинг фикрига кўра энг яхши шифони ўз ўлкангизда ўсган ўт-гиёҳлардан топиш мумкин экан. Халқимизда ҳам турли гиёҳ ва зираворлардан фойдаланиш одат бўлган. Таомларимизни уларсиз тасаввур қилиш ҳам мушкул. Юртимизда ишлатиладиган аксарият зираворлар ва уларнинг фойдали жиҳатлари барчага ҳам маълум эмас. Ўйлаймизки, зираворлар ҳақида келтириб ўтилган маълумотлар барчангизга бирдек фойдали бўлади…

 

Ишлатишни биласизми?

  • Баъзи тиббиёт китобларида айтилишича, зираворларни ёғда қовуриб бўлмайди. Зираворлар ёғда қовурилганда унинг таркибидаги фойдали моддалар йўқолади ва токсинлар ажралиб чиқа бошлайди.

  • Ҳатто зираворларни овқатга қўшиш тартиби ҳам мавжуд экан. Лавр япроғи, хушбўй мурч, қора кардамон, долчин ва бошқа “катта” зираворларни овқат пишира бошланганда солинади. Қора мурч, зира овқат пишишининг ўртасида, занжабил ва бошқа майдаланган зираворларни эса овқатни оловдан олишдан аввал қўшиш лозим.

  • Сарой ошхоналарида эса аввалига зираворлар ёғда қовуриб олинади ва сўнгра бу ёғда бошқа маҳсулотлар қовурилган. Албатта, зираворлар ёғга қовурилгач, бу таомга бошқача хушбўйлик ва таъм беради, лекин бундай овқатни саломатлик жиҳатидан фойдали дейиш мушкул.

  • Зираворлар кундалик ҳаётда меъёрида ишлатилса, инсон саломатлигига ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан яхши таъсир кўрсатади. Фақат зираворларни шиша ёки қопқоқли идишда тўғри сақлаш, тўғри ишлата билиш лозим.

 

АРПАБОДИЁН

Арпабодиён – ўткир ва ширин таъмга эга, танани енгил қиздиради, ошқозон ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Арпабодиён эфир, мойли ёғ ва оқсилларга бой. Оғриқ қолдирувчи, шамоллашга қарши хусусиятлари бор. Иккинчи овқат ҳозирлашда, чойда ишлатилади, эзилган ва бутун ҳолатда ҳам таомларга такрорланмас таъм беради. Иштаҳани очади, гинекологик касалликларга яхши ёрдам беради, жигар фаолиятини яхшилайди. Эмизикли аёллар 1 стакан қайнаган сувга ярим чой қошиқдан қашқарбеда ва арпабодиён солиб, дамлаб, бу дамламадан кунига тўрт маҳал ярим стакандан ичишса, сутини кўпайтиради.

 

ҚАЛАМПИРМУНЧОҚ

Момоларимиз қалампирмунчоқни “ёмон назардан асрайди” дейишади. Ўткир ҳид ва таъмга эга бўлган бу зиравор ошқозон-ичак тизимига яхши таъсир кўрсатади. Танани қиздиради, тиш, қулоқ оғриғида ёрдам беради. Ошқозон, жигарни бақувват қилади, шунингдек, мия қон айланишини яхшилайди. Шамоллашга қарши воситалар сирасига киради. Бироқ бу зираворни овқатга кўп солманг, унинг ўткир таъми овқат мазасини кесади.

 

ЗАНЖАБИЛ

Бир қарашда картошкани эслатувчи бу зиравор ўткир таъмга ва танани қиздирувчи хусусиятга эга. Бундан ташқари, юмшоқлиги сабаб, меъёрда шираси кўтарилишига олиб келмайди. Шамоллашга қарши яхши восита. Ошқозон-ичак фаоллигини яхшилаш ва қонни тозалаш учун ярим чой қошиқ қуруқ занжабил, 7 томчи лимон шарбати, бироз тузни аралаштириб, ҳар кун овқатдан олдин тановул қилиш лозим. Умуртқа поғона, бўғин оғриқлари, невралгия, асаб қўзғалувчанлиги ва баъзи бир тери касалликларида занжабил дамламасидан ванна қабул қилиш фойда беради. Оғриқ қолдирувчи, юрак-қон томир касалликлари, шамоллашга қарши яхши восита. Иштаҳа йўқлигида занжабил шарбатини асал билан қўшиб қабул истеъмол қилиш керак.

 

СЕДАНА

Аччиқ таъмга эга, ел ҳайдовчи, мия фаолиятига яхши таъсир кўрсатади, кўриш қобилиятини яхшилайди. Ҳозирги кунда сут кўпайтирувчи восита сифатида ҳам фойдаланилади. Таркиби турли эфир мойлари ва бошқа фойдали моддаларга бой. Айниқса, катта ёшли кишилар учун жуда фойдали. Нон ва бошқа пишириқ маҳсулотларда ишлатилади. Охирги пайтда олиб борилган тадқиқотларга кўра седана инсон имунитетини кўтаришга жуда яхши ёрдам беради, шу билан бирга қувватни оширади.

 

КАШНИЧ УРУҒИ

Кашнич уруғи аччиқ ва ширин таъмга эга. Ўткир бўлишига қарамасдан танани совутади. Бу зиравор таркиби ҳам турли эфир мойлари, оқсил ва бошқа фойдали моддаларга бой. Буйракларни даволайди, қум ҳамда тошдан тозалайди. Танада ёғнинг тўғри тақсимланишини таъминлайди. Ичбуруғ касаллигига қарши дори воситаларга қўшилади. Бўйрак хасталиги сизни безовта қилса 3 чой қошиқ кашнич уруғини бир стакан қайнаган сувда дамланг ва кунига 3 марта 2 ош қошиқдан ичинг.  Турли таомларда ишлатилади.

 

КУНЖУТ

Кунжутни зиравор эмас, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча дейиш мумкин. Ёқимли ва бироз тахир маъзасига эга бўлган кунжут  тана қувватини оширишда, ошқозонни тозалашда, жигар фаолиятини яхшилашда ишлатилади. Кунжут, айниқса, катта ёшли кишиларга, касалларга ва қувватсизларга фойдали. Пазандачиликда турли пишириқларда, нонларда ишлатилади.

 

ЛАВР ЯПРОҒИ

Тахир ва ўткир таъми бор, танани қиздиради. Жиғилдон қайнашига олиб келиши мумкин. Аёлларга ҳомиладорлик ва эмизикли даврларида истеъмол қилиш зарарли. Асабий қўзғалувчан кишиларга антидепрессант сифатида тавсия этилиши мумкин. Кўп истеъмол қилинганда мушакларда оғриқ уйғотади. Кўп миқдорда истеъмол қилиш мумкинмас. Қичима, ревматизм, фалаж ва баъзи тери касалликларида, ўсмаларда лавр япроғи дамламасини баданга суртиш лозим. Томоқ оғриганда лавр ёпроғи дамламаси ёрдамида нафас олиш (ингаляция) мумкин.

 

ЗИРА

Кўп ҳолларда ўзбек ошларида ишлатиладиган бу зираворнинг мазаси ўткир, шу билан бирга оғизга ширин таъм ҳам беради. Таркибида, эфир мойлари ва ошловчи моддалар мавжуд. Педиатрияда бола қорни дам бўлишига қарши қўлланади. Эмизикли оналарнинг эса сутини кўпайтиради. Мия фаолиятини мустаҳкамлайди, кўриш қобилиятини, иштаҳани ва хотирани яхшилайди, сафро ҳайдайди. Пазандачиликда деярли барча иссиқ овқатларда ишлатилади. Баъзида нонга ҳам қўшилади.

 

ЯЛПИЗ

Ялпиз ҳам доривор ўсимликлар, ҳам зираворлар сирасига киради. Турли чой, соус, ҳатто яшил ранг учун ҳам ишлатилади. Қурутилган, тоза шаклида ҳам турли салат ва сабзавотли овқатлар тайёрлашда қўлланилади. Тоза ялпиздан торт ҳамда бошқа ширинликларда безак сифатида фойдаланиш мумкин. Тиббиётда эса сафро ҳайдовчи, жигар касалликлари, ўпка ва ошқозон-ичак тизимини яхшилаш учун фойдаланилади. Таркибида, витамин, эфир мойлари бор. Бироқ ялпизни эркаклар истеъмол қилиши тавсия этилмайди.

 

ҚОРА МУРЧ

Қора мурч аччиқ ва ёқимли мазага эга. Танани қиздиради. Хотирани яхшилайди, мияни тозалайди, тонзиллит, бронхит ва юрак касалликларини даволайди. Йилда бир марта икки-уч ҳафта мобайнида овқатдан сўнг уч дона қора мурч донасини ичиш зарур. Бу ошқозон-ичак тизимини тозалайди.

Мадина ЛУҚМОНОВА 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: