Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Islom Dinida Jinsiy Aloqa Qanday Kechadi?
Islom Dinida Jinsiy Aloqa Qanday Kechadi?

Islom Dinida Jinsiy Aloqa Qanday Kechadi?

Islom Dinida Jinsiy Aloqa Qanday Kechadi?

Assalomu Alaykum Shayx
hazratlari. Har bir musurmon uz
jufti bilan birga bo`lgandan
so`ng uzlarini xarom xisoblab
g`usul qilishadi. Ular bu ishni
qilishdan oldin xalol bo`ladilarmi?
Yoki bu ishni bajarishniham
uziga yarasha farz,
sunnatamallari yoki duo uqish
kerakmi? Javobingiz uchun
oldindan raxmat..

- Одамнинг сиз айтган
холатини халол ёки харом
дейилмайди балки пок ёки
нопок дейилади. Бундай
холатдаги шахсни шаръий
китобларда жунуб деб аталади.
«Жунуб» сўзи лугатда четда
турувчи, маъносини англатади.
Шариатда эса жинсий якинлик,
уйкуда булганиш ва бошка
сабабга кўра маний чикариб,
гусл вожиб бўлган шахсга
айтилади. гусл вожиб бўлган
одам намоздан, куръондан,
масжиддан ва шариат
кўрсатган бошка нарсалардан
четда бўлгани учун хам
«жунуб» номини олган.
ЖИНСИЙ ЯкИНЛИК ОДОБЛАРИ
Ибн Аббос розияллоху анхудан
ривоят килинади:«Пайгамбар
соллаллоху алайхи
васаллам:«Агар бирингиз ўз
ахлига якинлик килишни ирода
килган пайтида, «Бисмиллахи.
Эй бор Худоё, биздан шайтонни
четда килгин, шайтондан бизни
ризклантирган нарсангдан
четда килгин», деса, албатта,
агар ўшандан уларга фарзанд
бериладиган бўлса, унга
шайтон абадий зарар етказа
олмайди».
Бешовлари ривоят килдилар.
Жуфти халолига жинсий
якинлик килаётган киши ушбу
дуони ўкиши лозим. Ўшанда
шайтоннинг шарридан
покланган бўлади. Мабодо, ўша
якинликдан ораларида
фарзанд пайдо бўладиган
бўлса хам у болага хеч качон
шайтон зарар етказа
олмайдиган бўлади.
Ибн Умар розияллоху анхудан
ривоят килинади:
«Пайгамбар соллаллоху алайхи
васаллам:
«Ялангоч бўлишдан
сакланинглар. Чунки, сиз билан
казои хожат ва эр киши ўз
ахлига борган пайтдан бошка
вактда хеч ажралмайдиган
шахслар бўлади. Бас, улардан
хаё килинглар ва уларни икром
этинглар» - дедилар».
Термизий одоб бобида ривоят
килган.
Бу ривоятда факат икки
холатдан бошка пайтда
одамдан ажралмайдиганлар,
деб айтилаётган шахслар
фаришталардир. У
фаришталарнинг баъзилари
кишини турли бало
офатлардан кўриклаб турсалар,
баъзилари килган амалларини
ёзиб турадилар. Шунинг учун
хам мўъмин-мусулмонлар ўша
фаришталарни риоясини килиб
туришлари керак. Шариат
рухсат бермаган холатларда
хеч авратларини очмасликлари
лозим. Фаришталарга озор
бўлиб тушмасин.
voydodshou.net saytidan olingan.
Жобир розияллоху анхудан
ривоят килинади:
«Яхудийлар, агар эркак
хотинига орка томондан
олдига якинлик килса бола
гилай бўлади, дер эдилар.
Шунда «Аёлларингиз
экинзорларингиздир. Бас,
эканзорингизга хохлаган
томонингиздан келинг», ояти
нозил бўлди».
Тўртовлари ривоят килдилар.
Жинсий тарбия мухим
масалалардан бўлгани учун
Аллох таоло уни куръонда зикр
килган. Доим бўладиганидек,
ўша пайтларда хам бу нозик ва
ўта хассос масалада одамлар
ичида бўлар-бўлмас гаплар
чикиб турар эди. Жумладан,
ахли китоб, маданият сохиби
саналган яхудийлар хам турли
дийдиёларни таркатиб турар
эдилар. Улар, агар эр
хотинининг олдига орка
тарафидан туриб якинлик
килса боласи гилай тугилади,
деган гапни таркатган эдилар.
Аллох таоло юкорида зикр
этилган оятни нозил килиб
уларнинг гаплари ботил
эканини баён этди. кайси
томонидан бўлса хам экин -
бола бўладиган жойга бўлса
бўлди. Боланинг кандок
бўлишига якинлик килиш
холати сабаб бўлмайди.
Сунан эгалари ривоятида:
«Ким аёл кишининг оркасига
якинлик килса малъундир»
дейилган.
Ўз хотининг олдини кўйиб
оркасига якинлик килиш катта
гунохдир. Ундок одам Аллох
таолонинг лаънатига учрайди.
Чунки бу шаръан харом
килинган ишдир. Шариатда
харом килинган ишни килган
одам эса, лаънатга учрайди,
Аллохнинг рахматидан
кувилади.
Али ибн Толк розияллоху
анхудан ривоят килинади:
«Бир аъробий Пайгамбар
соллаллоху алайхи
васалламнинг хузурларига
келиб:
«Эй Аллохнинг Расули, биздан
бир киши очик жойда бўлади.
Ундан хид чикади. Сув оз
бўлади» , деди.
«качон бирингиз хид чикарса,
тахорат килсин, аёлларнинг
оркаларига якинлик
килманглар! Албатта, Аллох
хакдин хаё килмас», дедилар».
Аъробийлар, сахро табиатли
бўлганлари учун Расулуллох
соллаллоху алайхи
васалламдан нима тўгри келса
тортинмасдан сўрайверар
эдилар. Пайгамбаримиз
соллаллоху алайхи васаллам
билан доимо бирга бўладиган
сахобийлар хам, аъробийлар
келиб, бирор нарса сўрашса
эди, биз хам фойдаланиб колар
эдик, дейишиб туришар
эдилар.
Мана бир аъробий келиб,
аъробийчасига савол сўрди.
Унинг саволи хид чикарган
одам тахорат килмай кўяверса
бўлавермайдими? - деган
маънода эди. Пайгамбаримиз
соллаллоху алайхи васаллам
хид чикарган одам тахорат
килиши шарт эканлигини
таъкидлаш билан бирга, бошка
бир мухим масалани хам айтиб
ўтдилар. У хам бўлса аёл
кишининг оркасига якинлик
килмаслик. Бу мухим масала,
буни эркагу аёл, хар бир шахс
билмоги керак. Чунки, бу халол-
харомга, гунохга тегишли
масала. Буни уят гап, деб
айтмай кетадиган масала эмас.
Шунинг учун хам
Пайгамбаримиз соллаллоху
алайхи васаллам мазкур гапни
айтганларидан кейин, албатта,
Аллох хакдин хаё килмас, деб
илова килиб кўйдилар.
Худди шу маъно бизнинг
тилимизга, шариатда ширк,
йўк, деб таржима килинган.
халол-харом, гунох-савобга
боглик бўлгани учун баъзи
оддий холатларда уятли
хисобланган гапларни хам
гапиришга тўгри келиши
шундох изохланади.
Ибн Аббос розияллоху анхудан
ривоят килинади:
«Пайгамбар соллаллоху алайхи
васаллам:
«Эркак ёки аёл кишининг
оркасига якинлик килган
кишига Аллох назар килмас»,
дедилар».
Икковини Термизий ва Ахмад
ривоят килишган.
Ушбу ривоятда зикр килинган
иш энг мункар ишлардан
эканлиги, уни инсонлик
табиатидан чикиб кетган
малъунлар килиши мумкинлиги
хаммага маълум ва машхур.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: