Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Қиз болаларга гинеколог нима учун керак?
Қиз болаларга гинеколог нима учун керак?

Қиз болаларга гинеколог нима учун керак?

Қиз болаларга гинеколог нима учун керак?

Қиз ўстираётган оналар аксарият ҳолларда "Қиз болага гинеколог ҳузурида нима бор?!” деган фикрга боришади. Аслида-чи, қиз болани неча ёшдан гинеколог шифокор кўригига олиб бориш керак?

Эндигина дунёга келган қиз боланинг жинсий аъзоларига эътибор қаратиш унинг келгусида соғлом аёл бўлиб вояга етишига, ширин-шакар фарзандларни дунёга келтириш бахтига муяссар она бўлишига хизмат қилишини унутманг. Ахир ички ёки ташқи таъсирлар туфайли ушбу аъзоларда болаликда ҳам ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Гинеколог ҳузурида: илк танишув

Мутахассислар кўрсатмасига кўра, қизингизни болалар гинекологига олиб боришингиз керак. Борди-ю ҳеч қандай кўрсатма бўлмаса, демак, бунга зарурат йўқ, деб ҳам ўйламанг. Агар сизни фарзандингизнинг жинсий аъзолари қай даражада ривожланаётгани, уларнинг тўғри жойлашганлиги ва бошқа ҳолатлар қизиқтираётган бўлса, қизингизни 6-7 ёки 11-12 ёшида шифокорга олиб боришингиз мумкин. Зеро, тиббий маданият нуқтаи назаридан у ёки бу шифокор кўриги маълум бир белгиланган ёш кўрсаткичларини талаб қилмайди.

Кечиктириб бўлмайди!

Қориннинг пастки соҳасидаги давомий оғриқлар, пешоб ажралиши вақтида жинсий аъзолардаги ачишиш, қичишиш, шунингдек, қиндан турли ажралмалар келиши қизингизга болалар гинекологининг маслаҳати кераклигини англатади. Шу билан бирга кўкраклар шаклланмаслиги, бирининг иккинчисидан кичик бўлиши, эрта (айрим ҳолларда 8 ёшда ҳам бўлиши мумкин) ёки кеч (15 ёшдан кейин) ҳайз кўриш, ой кунларидаги безовталикларда албатта, мутахассис кўмаги зарур. Зеро, ушбу ҳолатларга эътиборсиз бўлсангиз, келгусида қизингиз фарзанд кўра олмаслиги ҳам мумкин.[ www.voydodshou.net -Saytdan olindi]

Ой кунларини назорат қилинг!

Ҳайз кўрган қизингизни катталар сафига қўшишдан аввал бу ҳолат қандай кечаётганига диққат қилинг. Давомийлиги, такрорланиш тартиби, ҳайзолди ўзгаришларни кўздан қочирманг. Кўпинча: "Бу вақтинчалик ҳолат, қизим катта бўлаяпти-да, ўтиб кетади”, дейишади. Аслида эса ҳайз циклининг бузилиши гормонал мувозанат меъёрий эмаслиги ёки яллиғланиш жараёнларига боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай пайтда энг яхшиси, керакли муолажаларни олишдир.

Текширувдаги ваҳима асослими?

Қиз боланинг жинсий аъзоларидаги шамоллаш ёки бошқа ҳолатларни текширишда аёллардан фарқли равишда муолажалар фақат ташқи тарафлама бажарилади. Шамоллаш ҳолатларига тахмин қилинганида қин дахлизидан суртма намунаси олинади. Зарур ҳолларда УТТ текшируви ҳам буюрилиши мумкин. Текширув жараёнида қизлик пардасига зинҳор шикаст етказилмайди. Яллиғланиш жараёнлари ёки бошқа номеъёрий ҳолатлар аниқланса, шунга мувофиқ, керакли муолажалар буюрилади.[ www.voydodshou.net -Saytdan olindi]

"Ойижон гинекологга бормайлик!”

Қизлар негадир гинекологдан ҳайиқишади. Токи, ваҳима ҳисси бор экан, безовталиклар бўлган тақдирда ҳам уни оналарига билдиришмайди. Мутахассислар кўпчилик аёлларнинг ҳомиладор бўлолмаслигига уларнинг қизлик даври шамоллаш ўтказиб юборилгани, организмда йод етишмаслиги ёки камқонликка бепарво бўлинганлиги сабаб эканини таъкидлашади. Шу боис қизингиз келажакда соғлом фарзандни дунёга келтиришини истасангиз, у билан қизлар саломатлиги ҳақида кўпроқ суҳбатлашинг. Жинсий ҳаёт, фарзанд кўришга тайёргарлик, аёл саломатлиги каби мавзуларни ёшига монанд тушунтиринг. Унда гинеколог шифокор қандай фаолият олиб бориши ҳақида тўғри тасаввур ҳосил бўлсин.

Қандай хулосага келдингиз?

Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги барча оилавий поликлиникаларда болалар гинекологи фаолият юритмоқда. Шу маънода мутахассис қизингизнинг балоғат ёшидаги ўзгаришлар ҳамда унинг репродуктив саломатлиги юзасидан сизни қизиқтирган саволларга аниқлик киритиши мумкин. Энг муҳими, ҳар қандай шубҳа-гумон ва гап-сўзларга чек қўйиб, қизингиз саломатлиги ва унинг келажаги ҳақида бугундан, кеч бўлмасидан қайғуришингиздир!

Олий тоифали акушер-гинеколог

Нилуфар Абдуллаева тавсиялари асосида Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: