Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Кўз остида қопча пайдо бўлишининг сабабини биласизми?
Кўз остида қопча пайдо бўлишининг сабабини биласизми?

Кўз остида қопча пайдо бўлишининг сабабини биласизми?

Кўз остида қопча пайдо бўлишининг сабабини биласизми?

Эрталаб уйқудан уйғонганингиздан сўнг кўз ости қопчасининг шишиб қолганини кўрасиз-у, таъбингиз хиралашади. Тўғрими? Ахир бундай аҳволда пардоз ҳам кўнглингиздагидек бўлмайди-да. Хўш, кўз остида қопча пайдо бўлишининг сабабини биласизми?



У жуда таъсирчан!




  • Кўз ости терисининг эпидермис қавати жуда нозик ва таъсирчан. Шунга ҳам организмдаги ўзгаришлар ёки ташқи омилларни ўзида осон акс эттиради.



САБАБЛАРИНИ ЭСЛАБ ҚОЛИНГ!




  • Носоғлом турмуш тарзи: уйқунинг етарли бўлмаслиги, зарарли одатлар, стресс ва тез-тез асабийлашиш.

  • Ички аъзолар, масалан, буйрак, юрак қон-томир ёки эндокрин тизими фаолиятидаги ўзгаришлар.

  • Кўз атрофи терисини нотўғри парваришлаш.

  • Наслий мойиллик.

  • Ташқи омиллар: қуёш нури, шамол, об-ҳаво ўзгаришлари кабилар.



ФОЙДАСИ БОР!




  • Кўз ости қопчалари одатий холга айланиб қолган бўлса, таомномангиздан шўр, аччиқ маҳсулотлар, газланган ичимликларни чиқариб ташланг. Шунингдек, уйқудан олдин қаҳва ва чой ичиш одатига ҳам барҳам беринг.

  • Кўп холларда кўз ости қопчаси нотўғри ҳолатда ухлагандан ҳам пайдо бўлади. Уйқу вақти бошингиз паст жойлашиб қолмаслигига диққат қилинг.



– Эрталаб ювиниб бўлганингиздан сўнг, кўз ости терисини муз бўлаклари солинган дока билан енгил ишқаланг. Совуқ компресс қон айланишини яхшилаб, теридаги шишни бартараф этади.




  • Уйқудан уйғонгач, дарҳол ўрнингиздан турманг. Ётган ҳолатда кўз ости терисини бармоқларингиз билан енгил шапатиланг.

  • Яхши маълум бўлган усуллардан бири: кўз ости терисига бир кун аввал ишлатилган чой халтасини қўйиб, 5 дақиқа компресс қилинг. Агар чой халтаси топилмаса, бир кун аввалги чойни илитинг-да, пахтага озроқ шимдириб, компресс ўрнида фойдаланинг.

  • Арчилган картошка параги ёки бодринг ҳам кўз ости қопчасини «даволайди». Бу каби муаммо бўлмаслиги учун эса яримта хом картошкани қирғичдан чиқариб, кўз ости терисига қўйинг. 5 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб оласиз. Хом картошка терини озиқлантириб, таранглигини оширади. Қолаверса, шиш юзага келмаслигидан ҳимоялайди ҳам. 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: