Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Мастопатия, озиш учун дорилар ва эрта оёққа турган чақалоқ. 5 саволга – жавоб
Мастопатия, озиш учун дорилар ва эрта оёққа турган чақалоқ. 5 саволга – жавоб

Мастопатия, озиш учун дорилар ва эрта оёққа турган чақалоқ. 5 саволга – жавоб

  • Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
  • Название: Мастопатия, озиш учун дорилар ва эрта оёққа турган чақалоқ. 5 саволга – жавоб
  • Дата релиза: 06-01-17, 19:04
Мастопатия, озиш учун дорилар ва эрта оёққа турган чақалоқ. 5 саволга – жавоб

Таҳририятга бўлаётган мурожаатларингизга малакали мутахассисларимиз жавоб беришда давом этишади. Унутманг, биз сизнинг муаммонгизга бефарқ эмасмиз!

«СУРГИ ДОРИ СОҒЛИГИМНИ БУЗДИ!»

— Ёшим 29 да. Учта фарзандим бор. 4-5 ой олдин аввал қорним чиқиб қолмаслиги учун ич сурадиган дорини қабул қила бошладим. Бирданига 2-3 донадан ичганим учун ичаклар ишини бузиб қўйдим чоғи. Мана, бир йилдан бери қорним дам бўлаверади, қабзият ҳам бор. Ҳозир сурги дори қабул қилмаяпман. Ичак микрофлорасини қандай тикласа бўлади?

Озода, Тошкент шаҳри

Саволга шифокор-терапевт Шаҳноза САИДОВА жавоб беради:

— Наҳорга икки пиёла илиқ қайнатилган сув ичинг. Клетчаткага бой маҳсулотлар – олма, банан, шафтоли, карам, бодринг, ошқовоқ, турп кабиларни хомлигича кўп-кўп истеъмол қилинг. Ёрмалардан гречиха, сули, перловка ҳам ичакларни тозалайди. Овқат ҳазмини тиклаш учун эрталаб ва ётишдан олдин албатта, бир пиёладан янги ивитилган қатиқ ичинг. Қатиқ бир кунлик бўлиши шарт. Акс ҳолда у ҳам ични қотиради, холос. Ичак микроиқлимини тиклаш учун ҳаммага яхши маълум “велосипед” ва “шамча” машқи ёрдам беради. Уни мунтазам бажариб турсангиз, қорин дам бўлиши ва қабзият умуман безовта қилмайди. Уй шароитида уқалаш муолажаси орқали қорин дам бўлишидан тез ва осон қутулиш мумкин. Бунинг учун сочиқни совуқ сувда намлаб, юқоридан пастга ҳамда соат мили бўйича қоринни аста-секин уқалаш керак.

 

«ДАРДИМНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?»

— Менга яқинда мастопатия ташҳисини қўйишди. Шу касаллик ҳақида кенгроқ маълумот олишни истардим. Хасталикдан қанча муддатда тузалиш мумкин? Тезроқ соғайиш учун нималарга эътибор бериш зарур?

Нигора, Самарқанд вилояти  

Саволга шифокор-маммолог Нигора МАҲМУДОВА жавоб беради:

— Мастопатия сут безида кичик тугун ёки кисталар ҳосил бўлиши билан ифодаланади. Касаллик кучли стресс, қалқонсимон без касалликлари, бачадон ва тухумдондаги яллиғланишлар, абортлар асорати бўлиши мумкин. Жинсий ҳаёт ўз вақтида бўлмаса ҳам мазкур касаллик юзага келади. Бунда ҳайз келишдан олдин кўкракда оғриқ сезилади, кўкракдан оқиш, баъзан яшил, сарғимтир ажралмалар оқади. Бундай пайтда шифокор-маммолог кўригидан ўтиб, тезроқ даволанишни бошлаш лозим. Овқатланишда аччиқ чой, қаҳва, шоколад, какао кабилар чекланади. Ёғли, қовурма таомлар ҳам мумкин эмас. Шифокор билан маслаҳатлашиб, витаминлар йиғиндиси, сийдик ҳайдовчи воситалар, яллиғланишга қарши гормонал дорилар қабул қилинади. Стресслар таъсирида касаллик янада кучаймаслиги учун тинчлантирувчи препаратлар ҳам тавсия этилади. Шифокорнинг барча тавсияларига амал қилиб, мастопатияга олиб келган касаликларни вақтида даволасангиз, албатта, тузаласиз.

 

«ҚИЗАЛОҒИМДАН ҲАВОТИРДАМАН...»

— Қизим 7 ойлик лекин ҳалитдан юришга ҳаракат қилади. Тўғриси, ҳали яхши эмакламайди аммо қадам ташлашга иштиёқи баланд. Бундай давом этаверса, оёқлари эгри бўлиб қолмасмикан?

Нилуфар, Андижон вилояти

Саволга болалар шифокори Динара ЭМИНОВА жавоб беради:

— Тенгқурларига қараганда озғин, серҳаракат болалар тезроқ оёққа туради. Шунингдек, қизалоқларнинг ўғил болаларга қараганда тезроқ юриши кузатилган. Агар фарзандингиз 7 ойлигидаёқ юришга ҳаракат қилса, унинг организми бунга тайёр. Лекин уни ҳар хил “ходунки” каби мосламаларга ўтказманг. Айнан улар боланинг оёқларига ортиқча юклама бериб, қийшиқ ўсишига туртки бўлади. Боланинг оёқларига уқалаш муолажаларини олинг, кальций ва магнийга бой озиқ-овқат маҳсулотларини едиринг, шунда унинг соғлиғидан хавфсирамасангиз ҳам бўлади.

 

«ҲОМИЛАДОР БЎЛОЛМАЯПМАН...»

— Турмушга чиққанимга икки йил бўлди. Ҳанузгача ҳомиладор бўлганим йўқ. УТТ текшируви фолликула ўсмаётганини кўрсатгач, маълум вақт, гормонал дорилар қабул қилдим. Кейинги тиббий таҳлилларда эса пролактин миқдори баланд чиқди. Даволанишдан кейин овуляция жойига тушди аммо барибир ҳомиладор бўлмадим. Энди нима қилишим керак?

Динара, Тошкент шаҳри

Саволга шифокор-гинеколог Насиба АБДУРАҲМОНОВА жавоб беради:

— Даволаниш баробарида турмуш ўртоғингиз ҳам тўлақонли тиббий текширувдан ўтишини тавсия қилардим. Агар эрингизнинг тиббий таҳлиллари, хусусан, спермограмма фоизи юқори чиқса, ҳеч қандай яллиғланишлар бўлмаса, сиздаги бачадон найчалар фаолиятини текшириш лозим. Ва шунга кўра муолажаларни бошлаш талаб этилади.

 

«ОЗАСАН ДЕЙИШДИ, АММО ИККИЛАНАЯПМАН...»

— Ижтимоий тармоқлардан бирида оздирувчи воситаларни боплаб мақташганига кўзим тушди. Чиндан ҳам уларнинг нафи борми? Шу ҳақда маълумот берсангиз?

Одина, Тошкент шаҳри

Саволга диетолог Илҳом ОТАЖОНОВ жавоб беради:

— Озиш истагида бўлсангиз, аввал, шифокор-терапевт кўригидан ўтиб, барча керакли таҳлилларни топширинг, йўлдош касалликларни даволанг, шу билан бирга диетолог тавсиясига кўра, бизнинг мамалакатимизда давлат стандартларидан ўтган, фойдаланишга рухсат берилган, ножўя таъсири кузатилмаган оздирувчи воситалардан фойдаланишингиз мумкин. Ижтимоий тармоқлардаги воситалар ҳақида бирор фикр айтишдан йироқман.

БАРНО тайёрлади 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: