Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Никоҳга мажбурлаш ҳукми ҳақида
Никоҳга мажбурлаш ҳукми ҳақида

Никоҳга мажбурлаш ҳукми ҳақида

Никоҳга мажбурлаш ҳукми ҳақида

Акам 24 ёшда. Ота-онам «Оила қуриш вақти келган», деб холамнинг қизини акамга олиб беришмоқчи. Аммо акам бунга қарши. Ҳамма қавм-қариндошларнинг хоҳиш-истаги шу. Агар акам у қизга уйланмаса, онам ва холам ўртасида дилхираликлар ҳам келиб чиқиш эҳтимоли бор. Ота-онам фарзанд учун падари бузруквори ва онасининг айтгани қонун экани, уларнинг розилиги учун фарзанд уларнинг айтаганини қилиши шарт эканлигини таъкидлашмоқда. Аммо акам ҳам диндан далил келтиради ва мажбуран уйлантириш, қиз ёки йигит норози бўлса, оила қуриш ножоизлигини айтмоқда. Ота-онам розилиги учун акам кўнглига қарши чиқсинми ёки ота-онамни бу ишдан қайтарайликми?



 



Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.



 



— Йигит ўз холасининг қизига уйланиши шаръан жоиз бўлса-да, бу ишга тарғиб қилинмайди. Сабаби кўп ҳолларда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ алоқалари носоғлом болалар туғилишига сабабдир. Яна бунда никоҳ давомли бўлмаса, қариндошлар бир-бири билан юзкўрмас бўлиб кетиши хавфи бор. Шу сабаб яқин қариндошлар ўртасидаги қудачилик алоқаларидан имкон қадар сақланиш афзал.



Масаланинг иккинчи жиҳати шуки, йигит ва қиз оила қуришда ўз хоҳишларига қараб жуфт танлашлари жоиз. Жумладан, йигит ўзига ёққан қизга уйланиши мумкин.



Йигит ҳам уйланишда мажбурланмайди. Агар мажбуран никоҳ қилинган тақдирда никоҳ саҳиҳ (тўғри) бўлса ҳам, оила мустаҳкам бўлмаслиги мумкин. Никоҳга мажбурлаш оқибатлари ҳаммамизга маълум. Кўнгил қўймаган қизга уйланган йигит у билан бахтли-саодатли ҳаёт кечира олмайди, ота-онасининг орзулари қулига айланади, бечора қизнинг бахтига зомин бўлади.



Шариатда оилалар мустаҳкамлиги ва талоқнинг олдини олиш учун чора-тадбирлар кўрилган. Шулардан бири оила қураётганларнинг бир-бирларини гувоҳлар ёрдамида кўришларидир. Агар бу каби ишларга рухсат берилмаса, тўйдан ҳеч қанча вақт ўтмасдан ажралишлар сони кўпайиб кетган бўларди.



Хуллас, шариатда йигит ёки қизни оила қуришга мажбурлаш йўқ. Аммо йигитлар хоҳлаган қизга ёки қизлар ўзи истаган йигитга турмушга чиқиши мумкин экан, деб буни суиистеъмол қилмасликлари лозим. Энг афзали ота-она ва фарзандлар келишиб иш қилсинлар. Йигитлар шундай йўл тутсинларки, совчи қўймоқчи бўлган жуфтлари ўзларига ҳам, ота-оналарига маъқул келсин.


Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: