Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » «Никоҳ узугимни сотди»
«Никоҳ узугимни сотди»

«Никоҳ узугимни сотди»

«Никоҳ узугимни сотди»

Турмушга чиққанимга тўрт ой бўлди. Турмуш ўртоғим ичувчи экан, аввал билмагандик. Никоҳ узугимни ҳам сотиб ароқ ичди. Бундай одам билан умримни  беҳуда ўтказишни истамайман, ажрашмоқчиман. Нима маслаҳат берасиз?

Муҳаббат, Гулистон

— Ҳай, ҳай, келинпошша қизим, дарров ажрашаман деманг-а. Йигитчиликда ҳар хил давралар, «ғурурини кўрсатиб қўйиш» каби турли ҳолатлар бўлиб туради. Эндигина мустақил ҳаётга қадам қўйган экансизлар, хўжайинингиз эрлик масъулияти, оила бошлиғи бўлиб қолганлигини аста-секин тушуна бошлайди. Никоҳ узугини сотгани олиб кетаётганини қайнона-қайнотангизга айтмадингизми?  Ота-она ўз боласини  эплаб олади. Ёш йигитни бу йўлдан тезроқ қайтариш керак. Қайнона-қайнотангизга фикрингизни айтинг. Қолаверса, маҳалла-кўй бор, ўз-ўзингиздан аразлаб кетиб қолманг қизим.

Оналаримиз бизга панд-насиҳат қилганлар, биз эса сизга билганларимизни демоқчимиз. Феълингизни кенг қилинг, она қизим. Аёл киши оқила, ўйлаб иш тутадиган бўлмаса, ҳаётда роса қийналади. Оналаримизга ҳам осон бўлмаган. Сабр-бардош, тадбиркорлик билан рўзғорни рўзғор қилиб, эрнинг инжиқлигига, ичиб-чекишларига, дангасалиги, қўполликларига чидаб, уни алдаб-авраб, чиройли муомала билан тўғри йўлга солиб, ўттиз йил, қирқ йил, ҳатто эллик йил бирга турмуш қурганлар бор.

 Ўқигандирсиз, эртаклардаги маликалар ошиқларини синовлардан ўтказиб, умр йўлдошликка  муносибини танлаганлар. Ёхуд ўзлари яхши кўриб қолганлари учун ўша йигитни ақл-заковат билан тўғри йўлга солиб олишган. Мақсад — муҳаббатни асраш, оилани мустаҳкамлаш, ўзининг бахтли келажак ҳаётини таъминлаш бўлган. 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: