NiKoh Kechasi (Sha'riatda)

NiKoh Kechasi (Sha'riatda)

NiKoh Kechasi (Sha'riatda)

Xurmatli Shayx
hazratlari. Savol: Nikoh kechasi
ikki yosh birinchi marta
qo'vushishdan oldin Qur`ondan
ba`zi suralar o'qilar ekan. Bu
qanday suralar? So'ng oynaga
qaralar ekanmi-ey, so'ng namoz
o'qib duo qilinar ekan. Hali
uylanmaganim uchuin boshimga
bunday ish tushmagan. Aslida
nikohning birinchi kechasi
qovushishdan oldin qanday
amallar qilishlik ma`quldir.
.Agar ushbu savolimda
odobsizlik, xaatolik bo'lsa
oldindan uzur
www.megatarona.tk saytidan olindi
Тўй тугаб, меҳмонлар тарқалиб
кетганда сўнг, одатда куёвнинг
ўзлари учун тайёрланган
хоналарида кутиб ўтирган
келин ҳузурига дастлаб
киришига алоҳида эътибор
берилиши турган гап. Албатта,
бир умрлик савдо бўлмиш
никоҳли ҳаётни амалий
бошлаш ҳодисаси алоҳида ҳис-
ҳаяжон, орзу истаклар билан
тўлиб тошган бўлиши бор.
Бундай пайтда қилинадиган
ҳар бир иш, босиладиган ҳар
бир қадам ва айтиладиган ҳар
бир сўз умр бўйи эсда
қоладиган бўлиши ҳам табиий.
Шунинг учун бўлса керак,
одамларда бу ҳодисага
алоҳида аҳамият бериш одати
бор. Ушбу муносабат ила
келажак ҳаётнинг бахтли
бўлишига оид деб ўйланган
ирим сиримлар ҳам кўпайган.
Айниқса, аёллар ичидаги гап-
сўзлар жуда ҳам кўпайиб
кетган. Бу борада келин куёвга
бериладиган маслаҳатлар ҳам
кўпайиб кетади.
Баъзи ерларда авваллари
келиннинг ризқи ўзи билан
кирсин деб, янги хонасига
кираётган келиннинг бошига
нон боғлаб қўйишар эди. Ўша
ишни қилганларда келин билан
куёв ўз хоналарида дастлаб
кўришгандан ким
иккинчисининг оёғини олдин
босиб олса, оилада ўшанинг
гапи ўтадиган бўлади,
дейишарди. Яна келин куёвга
ойнани кўрсатиб, қандайдир
саволлар беришар ва ўша
саволларга мос жавоб
беришни талаб ҳам қилишар
эди. Ҳатто баъзи китобларда
куёв уйнинг бурчагига оёғини
ювиши яна нималардир
ҳақида ёзилган ҳам экан
одамлар ўша ёзилган
нарсаларга амал қилиш ёки
қилмаслик борасида саволлар
ҳам беришганди.
Эҳтимол, бундан бошқа гап-
сўзлар, бидъат хурофотлар ҳам
бордир. Эҳтимол, кўплари
йўқолиб ҳам кетгандир. Лекин
шаръий тушунчаларда бу ҳақда
қандай кўрсатмалар борлиги
билан ҳар бир мусулмон шахс
қизиқиши турган гап. Уламолар
куёв келин олдига биринчи бор
киришида нималар қилиниши
ҳақида унча кўп гапларни
айтмаганлар ва ривоятларни
келтирмаганлар. Бу тўғрисида
ушбу сатрларни ёзишдан
олдин ҳозирги воситалар
орқали ҳам қидириб кўриб
жуда кўп нарса йўқлигига
ишонч ҳосил бўлди. Яъни,
маълумот кўплигидан қай
бирини олиш қийинлашадиган
даражада эмаслиги аён бўлди.
Hazon.Ru saytidan olingan.Ўзимиз аввал ёзган баъзи
нарсаларга кейин топган
маълумотларни қўшиб тақдим
этишга ижозат бергайсиз.
Дастлабки маълумот
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг куёвлари
ҳазрати Али роғияллоҳу
анҳунинг қизлари Фотимаи
Заҳро розияллоҳу анҳонинг
олдиларига тўйдан кейин
биринчи киришларидан олдин
қилганишлари ва дуолари
ҳақидадир.
“Тўй кечаси бўлганида
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам куёв бўлмиш Али ибн
Абу Толибга:
«Эй Али, келинга бир тўй ҳам
қилмоқ керак», дедилар.
Шунда Саъд ибн Муоз
розияллоҳу анҳу:
«Менда бир қўчқор бор!» деди.
Ансорийлардан бир гуруҳи бир
неча соҳ жўхори жамлаб
келишди. Ана ўша нарсалардан
тўй зиёфати уюштирилди.
Зиёфатдан кейин Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам
Али ибн Абу Толибга:
«Менга учрамагунча бир нарса
қилмай тур», дедилар.
Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам Фотима
розияллоҳу анҳо турган жойга
бордилар-да у кишига:
«Менга сув келтир», дедилар.
Келинликка тайёрланиб олган
Фотима розияллоҳу анҳо бир
идишда сув келтирдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васаллам у сувдан Фотима
розияллоҳу анҳонинг
кўксиларига ва бошларига
сепдилар-да:
«Аллоҳим, мен Сендан бунга ва
бунинг зурриётларига шайтони
рожиймнинг ёмонлигидан
паноҳ тилайман», дедилар.
Сўнгра у зот яна сув
келтиришни талаб қилдилар. Бу
сафар Али ибн Абу Толиб
бориб, ҳалиги идишда сув
келтирдилар. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам у
кишига ҳам худди Фотима
розияллоҳу анҳога қилган
ишларни ва дуоларни
қилдилар ва:
«Аллоҳим, икковларига барака
бергин, икковларининг
устларидан барака нозил
қилгин ва икковларининг
зурриётларини баракали
қилгин», дедилар.
Сўнгра Набий соллаллоҳу
алайҳи васаллам икки
муаввизатайнни тиловат
қилдилар ва:
«Ўз аҳлинг олдига Аллоҳнинг
исми ва баракаси ила
киравер», дедилар”.
Ушбу иқтибосдан куёвнинг
келин олдига биринчи бор
киришидан олдин қавмнинг
катталари қиладиган ишлар ва
дуолар ҳақида маълумот
олишимиз мумкин.
- Куёв келиннинг олдига
биринчи бор киришда
хурсандлик, очиқ чеҳра ва
мулойимлик билан кириши
кераклиги китобларимизда
тавсия қилинган. Чунки, келин
ҳис-ҳаяжонда, хавфда, хижолат
ва ўзгача ҳолатда туради.
Бисмиллаҳи айтиб, ўнг оёқ
билан салом бериб киради.
Сўнгра келиннинг пешонасига
қўлини қўйиб туриб қуйидаги
ривоятда келган дуони ўқийди.
Амр ибн Шуъайбдан, у
отасидан, у бобосидан ривоят
қилиади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам дедилар:
“Қачон бирингиз бирор аёлга
уйланса ёки ходим сотиб олса,
«Аллоҳумма! Иннии асҳалука
хойраҳаа ва хойра маа
жабалтаҳаа алайҳи. Ва аҳузу
бика мин шарриҳаа ва мин
шарри маа жабалтаҳаа
алайҳи», десин”.
Абу Довуд ва Насаий ривоят
қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим!
Сендан унинг яхшилигини ва
Сен унга берган жибиллият-
ахлоқнинг яхшисини сўрайман.
Ҳамда сендан унинг шарридан
ва Сен унга берган жибиллият-
ахлоқнинг ёмонидан паноҳ
сўрайман».
Келин-куёвга бошқалар дуо
қилишлари билан бирга,
уларнинг ўзлари ўзларига ва
бир-бирларига дуо қилишлари
ҳам жуда яхшидир. Албатта,
ўшандоқ бахтли соатларда
Аллоҳ таолодан ўзига ва умр
йўлдошига бахт-саодат тилаб,
дуо қилмоқ муҳимдир.
Сўнгра икковлари биргаликда,
куёв имом бўлиб, келин орқада
иқтидо қилиб икки ракъат
намоз ўқисалар жуда ҳам яхши
бўлади. Ҳар ким ўзи ўқиса ҳам
бўлаверади.
Салмон розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам дедилар:
“Қачон бирингиз бирор аёлга
уйланса, қўшилиш кечасида
икки ракъат намоз ўқисин, у
(келин)га ҳам ортида намоз
икки ракъат намоз ўқишни
айтсин. Албатта, Аллоҳ уйда
яхшиликни (пайдо)
қилувчидир”.
Баззор ривоят қилган.
Албатта, бу каби намозлар
хайрга, баракага, яхшиликка
сабаб бўлиши турган гап.
Мусулмон инсон учун намоз
унинг ҳаётидаги энг азиз
нарсадир.
Юқорида келтирилган
нарсалар куёв ва келинлар
учун уларнинг биринчи
кечаларида истаса қиладиган
ишлар ва дуолардан
иборатдир. Яхши умид ила
қилса, гўзал иш бўлади. Аммо
қилмаса, шаръий жиҳатдан
ҳечқиси йўқ. Буларни
қилмаганлар, бу ишларни
қилмаган эдик, энди нима
бўлади, каби хаёлларга
бормасликлари лозим.

 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: