Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Оилавий муносабатларингиз неча баҳога лойиқ?!
Оилавий муносабатларингиз неча баҳога лойиқ?!

Оилавий муносабатларингиз неча баҳога лойиқ?!

Оилавий муносабатларингиз неча баҳога лойиқ?!
Маълум муддат биргаликда умр кечиргач, ҳар қайси эр-хотин ўзларининг оиласи ҳамманикидан ҳам мустаҳкам ва бахтли эканлигига тўлиқ ишонади. Бу ишонч эса муносабатларни ривожлантириш ҳамда уларга янгилик киритишга бўлган иштиёқни ўз-ўзидан пасайтиради. Сизга тақдим этилаётган тест ёрдамида эр-хотин муносабатларининг қай аҳволда эканлиги ва унга нима етишмаётганини аниқлаш мумкин. Натижа тўғри чиқиши учун жуфтликлар биргаликда тестни ечишлари лозим.

Эслатма

Ҳар бир саволга уч жавобдан бирини бериш лозим: «ҲА», «БАЪЗАН» ёки «ЙЎҚ».

САВОЛЛАР

Эркаклар учун

1. Бўш вақтингизни ярмини бўлса-да, рафиқангиз билан ўтказа оласизми?

2. Жуфтингизни мақташ, таҳсинга сазовор эканлигини билдириш ҳамда бир оғиз ширин сўз айтиш учун ҳамма имкониятдан фойдаланасизми?

3. Рўзғор юритиш, пазандалик борасида рафиқангизни камчиликларини кўриб, уни волидангиз ёки акангизнинг хотини билан солиштирасизми?

4. Хотинингизни интеллектуал ҳаётига ҳеч қизиқиш билдирганмисиз? Масалан, ўқиган китоблари ёки шунга ўхшаш ишқибозликлари ҳақида сўраганмисиз?

5. Сиз ва оилангиз учун қиладиган хизматларига миннатдорлик билдириб турасизми? Масалан, кир ювиш, дазмоллаш кабилар.

6. Жуфти ҳалолингиз бошқа эркаклар билан суҳбатлашиши ва улар билан дўстона муносабатда бўлишига рашк қилиб, қаршилик билдирмайсизми?

7. Бегона кишилар ва оила аъзоларингиз олдида рафиқангизга танбеҳ беришдан ўзингизни тийиб туриш қўлингиздан келадими?

8. Ҳанузгача аёлингизга меҳр ва эътиборингиз рамзи сифатида совғалар тақдим этиб турасизми, уни хурсанд қилишни унутмайсизми?

9. Вақти-вақти билан оиланинг умумий бюджетидан маълум миқдорда пул ажратиб, уни рафиқангиз ўзи истагандек сарфлашига имкон берасизми?

10. Хотинингизни безовта қилаётган муаммолар билан қанчалар танишсиз? Мураккаб вазиятларда уни қўллаб-қувватлайсизми?

11. Рафиқангизни қариндошлари ва дугоналарига нисбатан меҳрингиз бўлмаса-да, аёлингиз учун улар билан муносабатларни сақлаб қолишни маъқул деб биласизми?

12. Катта харидлар олдидан турмуш ўртоғингиз билан маслаҳатлашасизми?

13. Фарзандлар тарбиясини аёлингизга ишониб топширганмисиз?

Аёллар учун

1. Жуфти ҳалолингизнинг қизиқишлари ва ўз олдига қўйган мақсадлари сиз учун муҳимми?

2. Эрингизни ундан кўра омадлироқ ва ҳамманинг эътиборида бўлган эркаклар билан солиштириб турасизми?

3. Уйингиз шинам, қулай, саранжом-саришта ҳамда файзли бўлиши учун меҳнат қилишга ўзингизда доим куч топасизми?

4. Турмуш ўртоғингизни барча ишларида унга бутунлай эркинлик берасизми? Кузатувчи роли менга бегона, дея оласизми?

5. Хоҳ уй-рўзғор буюми, хоҳ ўзингиз ёки фарзандлар кийим-кечаги бўлсин, хуллас, нима харид қилсангиз ҳам, эрингизнинг диди ва хоҳишларини инобатга оласизми?

6. Бўш вақтингизни эрингизни қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда ўтказасизми?

7. Маълум бир масала юзасидан фикр ҳамда қарашлар ўртасида катта фарқ юзага келса, сиз турмуш ўртоғингизга ён боса оласизми?

8. Эрингиз билан суҳбатлашишга мавзу бўлиши учун янгиликлар, фактлар ва дунёда рўй бераётган бошқа воқеа-ҳодисалар билан қизиқиб турасизми?

9. Жуфтингизни дўстлари ва танишларини танқид қилишдан ўзингизни тия оласизми?

10. Таомномани тузишда унинг фикри сиз учун муҳимми?

11. Қайнонангиз ва эрингизнинг бошқа қариндошлари билан аҳилчиликда яшаш учун қўлингиздан келганча ҳаракат қиласизми?

12. Бўш вақтини тақсимлаши борасида сиздан ҳеч дакки эшитганми?

13. Молиявий қийинчиликларга бардош бера оласизми?

Йўриқнома

«ҲА» — 0 балл.

«БАЪЗАН» — 1 балл.

«ЙЎҚ» — 2 балл.

Тест натижалари

«5» баҳо!

0-8 балл. Оилавий ҳаётингиз ҳамда ўзаро муносабатингизга ҳавас қилса, арзигулик даражада, яъни аъло! Ёстиқдошингиз сиз билан умр йўлини боғлагани учун тақдиридан миннатдорлигига ишонаверинг! Фикрингиз у учун жуда муҳим. Жуфтингиз сизнинг қиёфангизда нафақат севимли ёрини, балки, қизиқарли суҳбатдош, меҳрибон ва ғамхўр дўстни ҳам кўради.

«4» баҳо!

9-18 балл. Ўртангиздаги муносабат шунчалар турғунки, дунёни сув босса ҳам, унда бирор бир ўзгариш кузатилмаса керак. Негаки, мавжуд ҳолатдан ҳар иккингиз ҳам қониқасиз ва бирор-бир янгилик киритишдан ўзингизни тиясиз. Баъзан сиз томондан ўта бефарқлик ҳам кузатилади. Қувонарлиси, оилангизда хотиржамлик ҳукмрон, тушунмовчиликларга эса ўрин йўқ.

«3» баҳо!

19-26 балл. Оилангиздаги муносабатларни зўрма-зўраки деса ёлғон бўлмайди. Жуфтлардан ҳар бири бу ҳолатдан қониқиш ҳис қилмайди. Очиғи, ўрталарингизда тушунмовчилик чуқур илдиз отган. Ҳаётдаги ҳамроҳингиз ҳаракатларингиз сабабини тушунмайди ва кўпинча сизни худбинликда айблайди. Буларнинг барчаси тез-тез юзага келувчи жанжалларга сабаб бўлади. Натижада эр-хотин оиладан ташқаридан ҳаловатни излайди. Маслаҳатимиз, оилангиздаги ҳолат ҳақида ўйлаб кўринг. Имкон қадар тезроқ!

«2» баҳо!

27 дан юқори балл. Иккингизнинг ҳам ўз ҳаётингиз мавжуд, бир-бирини тушуниш сизлар учун мутлақо ёт нарса. Эҳтимол, турмуш ўртоғингизни оиласидан ташқарида яна бир яқин инсони бордир. Энг ғалатиси эса, бу ҳолат сизни кўп ҳам ташвишлантирмайди... Агар вазият шу тариқа давом этса, оилавий муносабатларингиз ажрим ёқасига келиб қолади. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсани тўғирлаш мумкинлигини унутманг! Асосийси, истак бўлса бас! Оилангизни асрашга ҳаракат қилинг.

ДИЛНОЗА тайёрлади
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: