Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » «Оёғим хунук» дейдиган санамларнинг муаммосини ҳал қилиш учун 6 тавсия
«Оёғим хунук» дейдиган санамларнинг муаммосини ҳал қилиш учун 6 тавсия

«Оёғим хунук» дейдиган санамларнинг муаммосини ҳал қилиш учун 6 тавсия

«Оёғим хунук» дейдиган санамларнинг муаммосини ҳал қилиш учун 6 тавсия

Ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз, кимнингдир қоши гўзал бўлса, кимнингдир лаби, яна бошқа бировнинг қадди қомати. Ҳар жиҳатдан мукаммал аёллар камдан кам учрайди. Гўзаллигимизга урғу бериб, камчиликларни беркита олиш эса анчайин меҳнат ва маҳорат талаб этади. Севимли газетангиз аёлларимиз ўзларини яхши кўришлари учун тиним билмай изланади. Ва албатта топган ечимларини хонимлар эътиборига ҳавола этади. Демак бу сафар «Оёғим хунук» дейдиган санамларнинг муаммосини ҳал қилишга киришамиз. Бунда бизга дизайнер Дилноза МАҚСУДОВА кўмаклашади.   

 

Оёғингиз «О» шаклидами? Тиззадан узун юбка кийинг

Оёқнинг тиззагача бўлган қисми текис, тиззадан пастки суяклар эса «О» ҳарфи кўринишида бўлса, тиззани ёпиб турувчи юбкаларга мурожаат қилишни таклиф этамиз. Калта юбка кийишга одатланган бўлсангиз, яхшиси ундан воз кечинг. Чунки калта кўйлак ва юбкалар камчилигингизга эътиборни тортади. Юбка танлар экансиз «қаламча»ларга алоҳида эътибор қаратинг. Бел қисми киндикни ёпиб турса янаям яхши. Шунингдек, баска бичимидаги кофталар ҳам диққатни оёқлардан олиб қочади.

  

«Х» шакли – моделлар муаммоси!

«Х» шаклидаги оёқ соҳибаларига тиззадан икки энлик баландда турувчи, икки четида нақш ёки безаги бор «қаламча»лар жуда ярашади. Агар улар сарвқомат бўлишса! Агар қоматингиз тўлароқ бўлса, юбкангизнинг узунлиги тиззадан тушиб турсин. Мабодо, дўмбоқ хонимлар қаторида турсангиз, этак қисми «гаде» бичимидаги кўйлак ва юбкаларни хеч иккиланмай танлайверинг. Аслида, оёқларнинг «Х» шаклидаги нотекислиги моделларда ҳам кузатилади, фақат улар қадам ташлаш орқали бу камчиликни яширишади. Демак, сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин. Тўғри юриш борасида алоҳида мақола тайёрлаймиз, ҳали. Ҳозирча сизга подиумларни кузатиб боришни тавсия қилиш билан чекланамиз. Оёқларидан кўнгли тўлмайдиган барча аёлларга белга алоҳида урғу беришни маслаҳат берамиз. Шу йўл билан атрофдагиларнинг эътиборини осонгина чалғитишингиз мумкин. Ҳа, айтгандек тор бичимдаги жинси шимлардан воз кечганингиз маъқул. Уларнинг ўрнини текис бичимдагилари эгаллай олади.

 

«П» шаклига нима дейсиз?

Одатда ҳаддан ташқари ориқ қизларнинг муаммоси ҳисобланган «П» шаклидаги оёқларни бежирим кўрсатиш учун «гаде» ёки трапеция бичимидаги кўйлак ва юбкалар тавсия этилади. Оёқларингиз озғин ва текис бўлса ҳеч бир муболағасиз бежирим туфлилар сизга ярашади. Бироқ этак қисми «лола» ёки «қўнғироқ» бичимидаги юбкаларда оёқларингиз янада озғинроқ кўринишини инобатга олиб қўйинг.

 

Бу муҳим!

Кенг кофта кияркансиз, оёқларингиз (демак бўйингиз ҳам) калтароқ кўринишини доим ёдда тутинг. Агар буни истамасангиз, яна ўша гап – доим белга урғу беришга интилинг. Юбка ва кўйлакнинг энг оптимал узунлиги тиззани икки энлик ёпиб турувчиси ҳисобланади. Бироқ этагида тўр, суратлар ёки бошқа қўшимча акссесуарлари бор кўйлак ва юбкалар эътиборни айнан оёқларга қаратишини ҳам унутманг. 2016 йил қиш-баҳор мавсумида қалин пошна ва катта платформали пойабзаллар урфга кирган. Аммо оёқларининг шаклидан кўнгли тўлмаган қизлар муаммони бўрттириб кўрсатувчи туфлиларни танламаганлари маъқул. Шунингдек, тор шим ва леггенслардан ҳам қочсангиз яхши бўлади.  

 

Калта оёқларни узун кўрсатамиз!

Оёқни узунроқ кўрсатиш учун имкон қадар пойабзал ва колготкаларнинг бир хил ранглисини танланг. Шимларга келадиган бўлсак, кенг бичимдагилари бўйингизни пасайтиради. Торлари эса муаммони сездириб қўяди. Демак, бу вазиятда энг мақбул ечим тўғри бичимдаги шимларни танлашдир. Бундан ташқари болдирнинг ўртасигача бўлган узунликдаги этикчалардан ҳам эҳтиёт бўлинг.

 

Тўладан келган бўлса-чи?

Тиззагача ёки ундан сал узунроқ (лекин болдирнинг ўртасигача эмас!) вертикал чизиқли кенг этакли ёки «қаламча» юбка ва кўйлаклар тавсия этилади. Образ тўла-тўкис бўлиши учун, айниқса, пойабзалга эътибор қаратишни унутманг. Яъни лакланган туфлилардан қочиб, замш ёки жиловланмайдиган чармга диққат қилинг. Ингичка пошналардан ҳам эҳтиёт бўлинг, улар оёқларнинг дўмбоқлигини яна ҳам  бўрттириб кўрсатади. 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: