Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Qovoq yeng shamollamaysiz, anemeya bo'lmaysiz!
Qovoq yeng shamollamaysiz, anemeya bo'lmaysiz!

Qovoq yeng shamollamaysiz, anemeya bo'lmaysiz!

Qovoq yeng shamollamaysiz, anemeya bo'lmaysiz!

Таом, дори, рўзғор учун идиш ва мусиқа асбоби... Агар буни дам олишга отланаётганда тузиладиган рўйхат деб ўйласангиз, адашасиз. Буларнинг ҳаммаси ўзингиз билган қовоқ! Ҳа, ҳа у ҳаётнинг турли жабҳаларида доим ёрдамга шай кўмакчи. Айниқса, саломатликни асраш борасида унинг олдига тушадиган сабзавот кам топилади. Бугун сиз билан қовоқнинг фойдали хусусиятлари ҳақида гаплашамиз. Мутахассис — Нодира ҲАМРОЕВА.



Ҳамма мева ва сабзавотлар вақт ўтгани сари таркибидаги фойдали моддаларни йўқота бошлайди. Фақат қовоққина бундан мустасно. Уни +8...+12 даража ҳарорат остида 30-40 кун сақлаганингиздан кейин ҳам таркиби яхшиланса яхшиланадики, фойдали моддаларини йўқотмайди. Шунинг учун ҳам уни қиш бўйи сақлаш имконияти мавжуд.



Шамоллашдан ҳимоялайди



Бежизга куз келди дегунча момоларимиз ошқовоқдан мантию сомсаларни кўп-кўп қилиб пишириб беришмас экан-да. Ахир қовоқ таркибида кузги шамоллашлардан асрайдиган С дармондориси бисёр. Бундан ташқари, барча сабзиранг сабзавотлар таркибида темир моддаси мавжуд бўлиб, бу модда камқонликни бартараф этади. Шунинг учун қовоқ танлаётганда имкон қадар қизғишроғига ихтиёр бераверинг.    



Уйқингиз қочдими? 



Ётиш олдидан ярим пиёла қовоқ шарбатига бир ош қошиқ асал солиб ичсангиз, сурункали уйқусизликдан халос бўласиз. Чунки бундай шарбат асаб тизимини тинчлантириб, организмга ҳудди уйқудоридек таъсир кўрсатади.  



Цистит безовта қилса...



Ушбу  табиат инъомини чинакам дорихонага қиёсласак, сира муболаға қилмаймиз. Айниқса, пешоб ҳайдаш хусусияти туфайли турли шишлар, цистит, пиелонефрит ва уретритнинг баъзи кўринишларида ошқовоққа мурожаат қилсангиз янглишмайсиз. Уни хомлигича, айтайлик салатларга қўшиб, ёки буғда пишириб тановул қилсангиз, муаммолар сизни бирин кетин тарк эта бошлайди.  



Уруғи эркаклар саломатлиги учун!



Эркакларда ёш ўтиши билан простата бези аденомаси хасталиги юзага келиши мумкин. Ҳафтада бир пиёла қовоқ уруғини истеъмол қилиб юрадиган инсонларда бу хасталик деярли учрамас экан. Шунингдек бу табиий шифобахш неъмат таркибидаги руҳ (цинк моддаси) уруғ ҳужайраси фаоллигини ошириб, фарзанд кўриш эҳтимолини орттириш хусусиятига ҳам эга.



Гижжада фойда?!



Қадим қадимдан халқ табобатида қовоқ уруғи болалар ва катталарда учрайдиган гижжага қарши восита сифатида кенг қўлланиб келинган. Чунки унинг таркибида гижжанинг баъзи турларини фалаж қилиб қўювчи токсик моддалар мавжуд. Бироқ у гельминтни бутунлай зарарсизлантириш хусусиятига эга эмас. Шунинг учун табиблар қовоқ уруғини истеъмол қилгандан сўнг табиий сурги дорилардан ҳам фойдаланишни тавсия қилишади.



Гўзаллигимиз учун



Ҳатто, Ибн Сино ҳам қовоқ пўстидан тайёрланган дамламада юз чайилса, қуруқ юз юмшаб, ёғли терини тинчланишини ёзиб қолдирган. Бугунги кун олимлари эса қовоқ пўсти таркибида замбуруғларни бартараф этувчи моддалар борлигини аниқлашган. Бундан ташқари бир чой қошиқдан майдаланган қовоқ, сули ёрмаси ва янги сиқилган олма шарбатига бир дона тухум сариғини қўшиб тайёр ниқобни 10-15 дақиқа юзга суртсангиз, натижасини биринчи муолажадан кейиноқ сеза бошлайсиз. Бундай ниқобни ҳафтада икки марта бажариш тавсия этилади. Турли доғлардан халос бўлишга эса қовоқли тоник ёрдам беради. Уни тайёрлаш учун бир ош қошиқдан қовоқ ва бодринг шарбатларини аралаштириб, бир ош қошиқ ёғсиз сут қўшасиз-да, пахтали дисклар ёрдамида 20 дақиқага юзга суртасиз. Сўнг илиқ сув билан чайиб ташласангиз кифоя. Қолган тоникни эса музлаткичда 1 ҳафта давомида сақласангиз бўлади.



Қарши кўрсатмалар ҳам мавжуд



Ошқовоқ жуда фойдали сабзавот бўлишига қарамасдан, гастрит ва ошқозон-ичак хасталиклари, қандли диабет, қорин дам бўлганида истеъмол қилиш мумкин эмас. Бундан ташқари, ошқовоқ таркибидаги кислоталар тиш эмалига зиён етказиши мумкинлигини инобатга олиш тавсия этилади.



МАФТУНА тайёрлади.


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: