Рита Хазан тавсия этади: бўялган сочларга парвариш зарур!
- Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
- Название: Рита Хазан тавсия этади: бўялган сочларга парвариш зарур!
- Дата релиза: 21-12-16, 12:59
Рита Хазан АҚШнинг энг донгдор стилистларидан бири. Унинг мижозлари орасида Женнифер Лопес, Жессика Симпсон, Селин Дион каби машxур юлдузларни кўриш мумкин. Дунёга машҳур стилистнинг бўялган сочлар парвариши борасидаги сараланган рецептларини сизга илиндик.
1. Энг муҳим қоидани эслаб қолинг, сочларингизни фақат гўзаллик салонларида бўятинг. Фақат малакали мутахассисгина юз шакли ва тери рангига мос бўёқни танлаб беролади.
2. Бўялган сочларни қуёш нурларидан асранг, ультрабинафша нурлари бўялган сочларни зарарлантириши мумкин.
3. Ўзгаришларнинг тарафдори бўлсак-да, ҳар ҳафта соч бўяшни тавсия этмаймиз. «Тажриба»лар ораси ҳеч бўлмаса, тўрт ҳафтани ташкил этсин. Бу вақт оралиғида сочлар ўзини тиклаб олади.
4. Сочни ювишда чайиш техникасига аҳамият беринг. Дейлик, сочни чайишда илиқ сувдан фойдаланиш мумкин. Бунда соч томирлари мустаҳкамланиб, ранги ёрқинлашади.
5. Сочни тараётганда катта тишли тароқлардан фойдаланинг.
6. Фендан фойдаланганда уни тепадан пастга қараб йўналтиринг. Бу усулда фендан чиқаётган иссиқ ҳаво сочларни томиридан бошлаб кўтаради. Шунда сочлар ранги янада ёрқинроқ бўлади.