Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Шакар ва туз «оқ ажал» эмас!
Шакар ва туз «оқ ажал» эмас!

Шакар ва туз «оқ ажал» эмас!

Шакар ва туз «оқ ажал» эмас!

Дастурхон бошида ўтирар эканмиз, таомга бироз туз қўшсак ёки чойга кўпроқ шакар солсак, катталар: “Бу  “оқ ажал”, камроқ ейиш керак” дея танбеҳ беришади. Хўш, шакар ва туз чиндан ҳам организмга зарарлими? Наҳот, умримиз давомида ўзимизни-ўзимиз заҳарлаётган бўлсак?



 



Туз



Ош тузи, яъни натрий хлор (NaCl) инсон организмидаги суюқликлар таркибига кирувчи муҳим элементлардан бири саналади. Туз таркибидаги натрий моддалар алмашинувида, асаб импульслари узатилиши ва мушаклар қисқаришида иштирок этади. Бироқ ҳар ненинг меъёри бўлгани каби ош тузи истеъмолида ҳам чегарадан чиқмаслик лозим. Чунки ҳар қайси кимёвий модда сингари ортиқча тузнинг ҳам саломатлигимизга зарари бор. Масалан, туз таркибидаги ортиқча натрий организмда сув тўпланишига сабаб бўлиб, юракка ортиқча оғирлик беради. Натижада, ўзига ҳаддан зиёд туз сингдириб олган томирлар шикастланиб, қон босими кўтарилганда унга дош беролмай қолади.  Бу эса, ўз навбатида, инсульт хасталигини келтириб чиқаради.



 



Соғлом киши қанча миқдорда туз истеъмол қилиши лозим?



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлом одам учун кунига 5 гр. туз меъёр эканлигини таъкидламоқда. Бу – ярим чой қошиқ дегани. Бироқ иссиқ иқлим шароитида истиқомат қилувчилар ва мунтазам жисмоний фаолият билан шуғулланувчиларга 10-15 граммгача туз истеъмол қилиш мумкинлиги айтилган.



 



Шакар



Организмга тушгач, шакар глюкоза ва фруктозага ажралади. Глюкоза – тана ва мияга қувват етказиб бериши билан аҳамиятли. Бироқ бунда ҳам меъёрга амал қилмаслик турли хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Ортиқча глюкоза жигарда гликоген сифатида йиғилиб боради. Агар глекоген захираси кўпайиб кетса, жигар ва қорин атрофида ёғ йиғилишига олиб келади. Демак, кўп миқдорда шакар истеъмол қилган одамларда ўз-ўзидан ортиқча вазн тўпланади. Бундан ташқари, шакар оғиз бўшлиғидаги микроблар билан қўшилиб, тиш эмалини шикастлайдиган кислота ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади ва кариесни юзага келтиради.



Соғлом одам кунига қанча шакар истеъмол қилиши лозим?



Статистик маълумотларга кўра, Осиё аҳолиси кунига ўртача 70-90гр., АҚШ аҳолиси 190гр., Россияликлар эса 140гр. шакар истеъмол қиладилар. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса кунига 60гр. дан кўп бўлмаган миқдорда  шакар истеъмол қилишни тавсия этмоқда. Бу тахминан 4 ош қошиқ, демак.



Нима қилмоқ керак?



Мутахассислар ҳар бир киши истеъмол қилаётгани туз ва шакар меъёрини назорат қилиб бориши лозимлигини таъкидлашмоқда. Бироқ егуликдаги туз миқдорини ўлчашнинг имкони бўлмаганлиги туфайли тузламалар, помидор шарбати, яримтайёр гўшт маҳсулотларини чегаралашга ҳаракат қилиш лозим. Агар буйрагингиз безовта қилса ёки ортиқча вазн қийнаётган бўлса, кундалик таомномангизда туз ва шакар миқдорини камайтиришингиз лозим. Бироқ улардан буткул воз кечиш ҳам ярамайди. 



Глюкоза организмимизга фойда келтиришига қарамай, шакар таркибида на витаминлар, на микроэлементлар ва на бириктирувчи тўқималар бор. Шу боис у организм учун ўта зарур маҳсулот ҳисобланмайди. Бундан ташқари, инсон организми бошқа маҳсулотлардан ўзига керакли  глюкоза ва фруктозани ажратиб олиш хусусиятига эга. Демак, шакар истеъмолидан бироз тийилсак, танамиз биздан хафа бўлмайди.



Кўриб турганингиздек, шакар ва туз “оқ ажал” эмас экан. Уларни фақат ҳаддан зиёд тановвул қилмаслик керак, холос.



 



 Биласизми?



Айтишларича: Тузнинг асосий қисми инсон организмига  уйда тайёрланган таомлар билан бирга тушади.



Аслида: Организмимизга келиб тушадиган 77 фоиз туз ресторан, кафеларда тайёрланган егуликлар, хусусан, “Фаст фуд”лар туфайли келиб тушади.



 



Айтишларича: Асал ва қўнғир шакар таркибидаги калория оқ шакарга нисбатан камроқ.



Аслида: Қўнғир шакар оқ шакар билан деярли тенг  калорияга эга. Бир ош қошиқ асал таркибида худди шунча шакарга нисбатан 15 килокалория кўп.



 



Айтишларича: Денгиз тузи биз, одатда, фойдаланадиган ош тузидан фойдалироқ.



Аслида: Денгиз тузи таркибида ош тузига нисбатан натрий кўпроқ. Шунчаки унинг ҳажми ош тузига нисбатан каттароқ бўлгани боис нисбатан кўпроқ миқдорда ишлатишга тўғри келади.



 



Айтишларича: Шакар организмимизга, асосан, ширинлик ва конфетлар туфайли келиб тушади.



Аслида: Кўпчилик  инсон организмига шакар турли ширинликлардан келиб тушади, деган фикрда турли ширин пишириқлардан ўзини тияди. Қайсидир маънода бу тўғри. Бироқ газли сув, турли соуслар, майонез ва кетчуп ҳам таркибида шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар сирасига киради. Масалан, бир ош қошиқ помидор кетчупида нақ бир чой қошик шакар мавжуд.



Саодат тайёрлади. 


Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: