Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Сиз мажбур эмассиз... Ўзингизни оқлашингиз шарт бўлмаган 12 ҳолат
Сиз мажбур эмассиз... Ўзингизни оқлашингиз шарт бўлмаган 12 ҳолат

Сиз мажбур эмассиз... Ўзингизни оқлашингиз шарт бўлмаган 12 ҳолат

Сиз мажбур эмассиз... Ўзингизни оқлашингиз шарт бўлмаган 12 ҳолат

«Уни қилишим керак, бундай қилмасам бўлмайди, одамлар нима дейди?» Ўйлаб қарасангиз, бутун умримиз ана шундай ўю таҳлика билан ўтиб кетаяпти. Аслида, инсоннинг Яратгандан қарзи бор, холос. Қолганлари эса фақат ўзининг ва яқинларининг манфаатию бахти учун қилиши ёки қилмаслиги керак бўлган амаллардир. Демак, СИЗ МАЖБУР ЭМАССИЗ!





1. Туриш-турмушингиз, шароитингизни бировга тушунтиришга.



Ёшингиз ўттизга етса ҳамки, ҳамон оила қурмаганингиз ёки оилангиз билан у уйдан бунисига ижарага кўчиб юришингиз, ё бўлмаса, қайнота-қайнонангиздан рўзғорингизни бўлак қилмаётганингиз — буларнинг бари сизнинг шахсий ҳаётингиз. Нега бошқача эмас, айнан шундай йўл тутаётганингизни ҳеч кимга изоҳлаб ўтиришга мажбур эмассиз. Турмушингизни шу ҳолда сақлаб қолаётганингизнинг сабаблари бор ва улар фақат сизга тааллуқли масалалардир.





2. Нимани маъқул кўрасизу нимани йўқ — бировга изоҳлашга.



Яқинларингиз ёки ўзингизнинг бахтингиз учун нималар қилишингиз керагу нималарни маъқул топмайсиз, бу — сизнинг хоҳишингиз. Ҳар бир инсон ана шу ҳаётий принциплари билан ўзига хосдир. Ҳамманинг ўз орзу-нияти, интилишу режаси бор ва улар ҳаммада ҳар хил. Ўз мақсадларингизни ўзингиз белгилайсиз ва бировнинг олдида ҳисоб беришга мажбур эмассиз.



 



3. Агар пушаймон бўлмасангиз, кечирим сўрашга.



Ўзингизни ҳақ деб билсангиз, қилган ишингиздан афсусланмасангиз, кимдир сизга ноҳақлик қилганига амин бўлсангиз ёки кечиришларига унчалик зор бўлмасангиз, узр сўрашингиз шарт эмас. Кўпчилик оғриқли мавзуни ёпиш, вазиятни текислаш, муаммога чек қўйиш учун кечирим сўраб қўяқолишни маъқул кўради. Аммо бу яра ҳали тузалишга тайёр бўлмаса-чи? Юзаки текислаб қўйганингиз билан ичдан маддалаб, кейин сизга узоқ азоб берса-чи? Шунинг учун дарҳол кечирим сўрашга шошилманг, вақт ҳаммасини даволайди.

 



4. Маълум вақт ёлғиз қолишни истасангиз, бунинг учун баҳона қидиришга.



Кўпчилик, шунчаки ,ёлғиз қолиш, дам олиш ёки яхши китоб ўқиб ҳордиқ чиқариш учун қандайдир тадбирга боришни истамаса, у ёки бу учрашувни бекор қилса, осмон ерга узилиб тушадигандек ҳис қилишади. Бундан қўрқмаслик керак, ҳар бир инсоннинг ҳаётида шундай дақиқалар бўлади ва бу табиий ҳол. Сизни «ёввойи», «одамови»га чиқаришларидан чўчиманг. Зарур пайтда бемалол ёлғиз қолинг ва буни изоҳлаб ўтирманг.





5. Ҳамманинг шахсий фикрига қўшилишга.



Кимдир эҳтирос билан ўз мулоҳазаларини баён эта кетса, қўшилмасангиз ҳам бош ирғаб ўтиришга мажбур эмассиз. Агар унинг ғоялари сизга ёт бўлса, маъқуллаш ўзингизга ва атрофдагиларга нисбатан адолатсизлик бўлади. Яхшиси, фикрингизни одоб билан баён қилиб, норозилигингизни ичингизга ютманг.



 



6. Доим «ҳа» дейишга.



Агар рози бўлиш учун жиддий сабаб тополмасангиз, «йўқ» дейишга тўла ҳуқуқингиз бор. Ҳаётда ўз манфаатларига зид ўринларда рад жавобини бера олганлар муваффақиятга эришишади. Бошқаларнинг меҳру-оқибатини қадрланг, миннатдорчилик билдиринг, аммо асосий мақсадингиздан чалғитадиган ишларни дадил «йўқ» дея рад этинг.



 



7. Ташқи кўринишингиз учун ўзингизни оқлашга.



Озғин ёки семиз, новча ёки паст бўйли бўлишингиз мумкин, балки гўзалдирсиз, балки унчалик эмас — шунчаки оддий инсонсиз. Бироқ бунинг учун ўзингизни камситилган ё айбдор ҳис қилишингиз ва бировларга изоҳ бериб ўтиришингиз керак эмас. Қиёфангиз ҳеч истисносиз фақат сизнинг шахсий ишингиз ва бу борада фақат ўзингизга ҳисоб беришингиз мумкин. Ташқи кўринишингиз сабаб сизга баҳо беришларига йўл қўйманг. Руҳингизни ҳам туширманг.





8. Қайси таомни хуш кўрасизу қай бирига тобингиз йўқ, бу ҳақда кимгадир ҳисоб беришга.



Айрим маҳсулотлар соғлигингизга тўғри келмас, бошқаларига шунчаки таъбингиз тортмас. Кимдир «Нега бунақа нарсани емайсан?» деган саволлар билан жиғингизга тегаверса, «Бу менинг ишим, қолаверса, шуни емасам ҳам ўзимни яхши ҳис қилаяпман» деб оғзини ёпиб қўйишга ҳаққингиз бор.



 



9. Касбингиз сизнинг танловингиз — уни бировлардан ҳимоя қилишга.



Баъзан иш ёки шахсий ҳаётдан бирини танлашга мажбур бўламиз. Бир қарорга келиш осон эмас. Қай бирини танласангиз ҳам, бу сизнинг танловингиз ва ҳаётингиз. Нима бўлганда ҳам, бунинг учун бировнинг олдида ўзингизни оқлашга мажбур эмассиз. Нима сиз учун зарур бўлса, ўшани қилаяпсиз, тамом, вассалом!





10. Нега ёлғиз яшаётганингизни тушунтиришга.



Оила қурганмисиз ёки ёлғизмисиз? Бунинг бегоналарга тааллуқли жойи йўқ. Ёлғизлик — тақдир, шахснинг бирор ёмон хусусияти эмас. Яъни сиз оилавий аҳволингиздан қатъи назар – инсонсиз. Бировнинг оилавий ҳаёти билан қизиқиш, бу ҳақда саволлар бериш ёки унинг ҳаётига аралашиш — одобсизлик, маданиятсизлик ва сурбетлик. Бундай одамлардан узоқроқ юринг.





11. Кўнглингиз тусамаган инсон билан шунчаки илтимос қилганлари учун учрашишга.



Кимнидир жуда ёқимтой ва яхши деб таърифлашди, сизга у билан учрашиб кўришни таклиф қилишди, кейин қатъий сўрашди, бора-бора бу талабга айланди. Лекин сизнинг кўнглингиз чопмаяпти, учрашишни истамаяпсиз. Демак, учрашувга борманг. Рад этиш учун бирон жиддийроқ сабаб топинг ва қарорингизни ўзгартирманг.



 



12. Жуфтингиз — сизнинг танловингиз, бунинг учун уялишга.



Баъзида айрим одамлар шу даражада сурбетлашиб кетишадики, «Нега шу одам билан яшаяпсан, сенга муносиб эмас-ку?!» дейишгача боришади. Гўёки сизлар муносиб жуфтлик эмассиз, яхшироқ одам билан бирга яшашингиз мумкин... Нима дейишса дейишаверсин, сиз бу борада фақат ўзингизга ҳисоб беришингиз мумкин. Жуфтингиз билан бахтли яшашда давом этинг, бу кимгадир ёқса ёки ёқмаса —уларнинг муаммоси!



 



Ҳаётда муросаю мадора деган нарса бор, бунга ҳам амал қилмасак бўлмайди. Лекин умрни фақат муросага сарфлаш уни исроф қилишдир. Унутманг, олий мақсадлар йўлида қатъият ҳам зарур! Сиздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишларига, ўз фикрларини мажбуран ўтказишларига ва бошқаришларига йўл қўйманг. Мустақил ва эркин бўлинг-да, ҳаётдан лаззатланинг!



ШАҲИНА тайёрлади.


Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: