Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Соч парваришидаги 7 хато!
Соч парваришидаги 7 хато!

Соч парваришидаги 7 хато!

Соч парваришидаги 7 хато!

Сочингизни қандай парваришлайсиз? Шунчаки, ювасиз холос? Ёки ҳафтада бир бор бўлсада даволовчи ниқоблар билан ҳам сийлаб турасизми? Бажараёитган амалларингизни тўғри қилаяпман дея оласизми? Ушбу сонимизда соч парвариши билан боғлиқ айрим нотўғри қарашларга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз!

1. Сочларни ювиб бўлгандан кейин уларни албатта тараш керак!

Тўғи! Ҳўл сочлар бир-бирига ёпишади. Уларнинг мана шу ҳолда қуришига йўл қўймаслик даркор. Сабаби, кейин уларни бирор ҳолатга келтириш қийин бўлади.

Унутманг! Тароқ иложи борича қалин думалоқ тишли бўлиши керак. Соч тарашни учидан бошланг, сўнгра ўртасидан учигача ва энг охири илдизидан пастга қараб таранг.

2. Сочларни тез-тез кесиб турсангиз, улар қалин бўлади

Нотўғри! Тез-тез кесиб туриладиган сочларнинг толаси кўпаймайди, демакки соч ҳам қалинлашмайди.

Унутманг! Соч бир ойда ўртача 1 сантиметрга ўсади.

3. Тўкилаётган сочлар, носоғломликдан дарак беради.

Нотўғри! Соч тўкилиши аслида нормал ҳолат. Бир суткада инсон 100 толагача соч йўқотиши мумкин. Лекин, сочнинг ҳовучлаб тўкилиши хавфли. Шуни билингки, сочларни қаттиқ тараш ҳам толаларга шикаст етказади, бу эса уларнинг тўкилиб, гуллаб, синишига олиб келади.

Унутманг! Одам бошида оч малла рангли сочлар - 140000, жигар ранглиси - 109000, қора сочлар-102000 ва малла сочлар – 88000 соч толасидан иборат. Бундай кўрсаткич билан бир кунда 100 дона соч йўқотиш қўрқинчли эмас!.

4. Бош кийимнинг сочларга зарари бор

Тўғи! Тор ҳамда жунли бош кийимлар сочларни кислород билан озиқланишига ҳалал беради, уларнинг кўринишига ва соғлигига салбий таъсир кўрсатади. Аммо бош кийимдан умуман воз кечиш нотўғри чунки, у ёзда сочларни ультрабинафша нурларидан, қишда эса совуқдан асрайди.

5. Диета сақлашнинг сочга алоқаси йўқ

Нотўғи! Тўлақонли рацион гўзаликка элтувчи энг тўғри йўл. Агар сочингиз жилосиз бўлса, организмингизни протеинлар билан тўйинтиринг. Ўз таомномангизга табиий маҳсулотлар, балиқ, гўшт, тухум қўшинг. Айниқса тўқ яшил тусдаги сабзавот ва мевалар соч учун жуда фойдали. Унутманг! Петрушка (кашничсимон кўкат), райҳон, укроп каби кўкатлар иммунитетни кўтаришга ёрдам беради, бу эса сочлар соғлом бўлишини ҳам таъминлайди!

6. Сочларни тез-тез ювиб, бўяш уларнинг тўкилишига олиб келади

Тўғри! Сочни ҳар икки кунда бир марта ювиш мақсадга мувофиқ бўларди. Агарда бошингизни ҳафтасига 5-7 марта ювишга ўрганган бўлсангиз, унда кунора ишлатишга мўлжалланган шампундан фойдаланинг. Бундай шампунлар сочларингизни қуритиб юбормайди. Соч бўялгандан сўнг эса уни намлантирадиган, тиклаб, ҳимоя қиладиган соч воситаларидан фойдаланинг.

7.Замонавий қуритиш воситалар мутлақо безарар

Қисман тўғри! Уларни меъёрида ишлатиш маъқўл. Вақт вақти билан сочларингизга дам беришингиз мақсадга мувофиқ. 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: