Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Соч турмагингиз сиз ҳақингизда нима дейди?
Соч турмагингиз сиз ҳақингизда нима дейди?

Соч турмагингиз сиз ҳақингизда нима дейди?

Соч турмагингиз сиз ҳақингизда нима дейди?

Китоб ҳақида муқовасига қараб ҳукм чиқариш мумкиндир балки, аммо аёл ҳақида унинг ташқи кўринишига қараб баҳо бериш мумкин эмас. Шундай бўлса-да, соч турмагингиз сиз ҳақингизда қанчалик кўп маълумот беришини билсангиз, ҳайрон қоласиз. Қуйидаги саволларимизга жавоб бериш орқали ўзингизга ташқаридан назар ташлашга муваффақ бўласиз.

  1. Айни дамда сочингизнинг ранги қандай?

А) Табиий ранг.

Б) Қора, жигарранг, бақлажон.

В) Замонавий усулда бўялган – брондинг, омбре, шатуш...

Г) Оловранг ёки бошқа бир ёрқин ранг.

2. Сочингизни бўяйсизми?

А) «Йўқ, ҳеч қачон, мен табиийлик тарафдориман».

Б) «Оқларини бекитиш ва рангини бироз тўқроқ қилиш учун озгина бўяйман».

В) «Ҳар доим! Ҳатто, сочимнинг табиий ранги қандайлигини ҳам унутиб қўйганман».

Г) «Ранг-барангликни ёқтираман. Бир рангни узоқ ушлаб турмайман».

3.  Узунлиги-чи?

А) «Белимга тушади».

Б) «Елкамдан сал тушади. Шуниси қулай».

В) «Каре ёки узун боб».

Г) «Сочларим калта. Бунга журъатим етганидан фахрланаман».

4. Қандай турмакларни ёқтирасиз?

А) «Табиий образларни яхши кўраман».

Б) «Тўй-ҳашамларда ноодатий турмаклашни ёқтираман. Ҳолливуд актрисаларининг гажаклари, айниқса, ҳавасимни келтиради».

В) «Вақти-вақти билан замонавий образларни ўзимда синаб кўраман. Ижтимоий тармоқлар орқали доим турмаклар ҳақидаги маълумотларни кузатиб бораман».

Г) «Ҳар куни ҳар хил бўлишни истайман: бугун сочларимни ўрсам, эртага ёйиб ё жингалак қилиб оламан».

5. Сочингизнинг нимасини ўзгартиришни истардингиз?

А) «Ҳеч нимасини. Мен ўзимга ёқаман».

Б) «Сочларим қалинроқ бўлишини истардим».

В) «Ўстиргим келади! Сабр, сабр ва яна сабр!»

Г) «Буткул янги образни синаб кўргим келади. Аммо ҳеч журъат этолмаяпман».

6. Ҳар тонг турмак учун қанча вақтингизни ажратасиз?

А) 5 дақиқадан кам.

Б) 5–10 дақиқа.

В) 10–15 дақиқа.

Г) 15 дақиқадан кўп.

7. Токчада соч парваришига мўлжалланган нечта восита туради?

А) «Шампунь ва кондиционер бўлса кифоя».

Б) «5–7 та нарса: стилистим тавсия этган шампундан тортиб, дугоналарим совја қилган соч ниқобларигача».

В) «Асосан соч турмагини қотиришга мўлжалланган воситалар: лак, гель, мусс...»

Г) «Ундай нарсаларимнинг саноји йўқ ва улар фақат токчада эмас, бошқа жойларда ҳам туради».

8. Сочларингизга таъриф берингчи.

А) «Парваришланган, жилокор, мустаҳкам, сојлом... Тинмай мақташим мумкин!»

Б) «Хира ва жонсиз».

В) «Қуруқ, хашакка ўхшайди. Яна қандай «антихушомадлар» бор эди?»

Г) «Рисоладаги сочлар».

Натижа:

А жавоблар кўп бўлса...

Сиз латофатли, нафис, оқкўнгил аёлсиз. Балки айрим ўринларда журъатсиз ва уятчанлигингиз ҳам бордир. Атрофингиздагилар яна кўплаб фазилатларни сизда кўришлари мумкин. Шунга қарамай, ишнинг кўзини биладиган одамсиз: вақтни бекорга сарфламайсиз ва вазиятга тез мослашасиз. Аммо баъзан ҳаётингизда ёрқин ранглар етишмаётгандек туюлади. Бу рангларни пайдо қилиш учун эса соч рангини ўзгартиришнинг ўзи кифоя. Бу борада тажриба қилишдан қўрқманг ва мода олами янгиликларини кузатиб боринг.

Б жавоблар кўп бўлса:

Таваккал қилишни ва ўйламай иш кўришни ёқтирмайсиз. Ҳар бир қадамингиз яхшилаб ўйланган. Гап ишдаги янги лойиҳа устида кетадими ёки соч турмагими – муҳими бу эмас. Сиз жуда консервативсиз, лекин буни атрофдагиларга ошкор этгингиз келмайди. Шу сабабли ҳам сочингизнинг рангини кескин ўзгартиришни маъқул кўрмайсиз, сиз учун табиий ранглар ёқимли. Лекин замонавий мода ўта консерватив инсонлар учун ҳам маъқул келадиган талай янгиликларни таклиф этмоқда. Янгиликлардан бохабар бўлинг.

В жавоблар кўп бўлса:

Иродали, журъатли, шу билан бирга романтик табиатли аёлсиз. Саёҳат қилишни ёқтирасиз, вазият ва маконни ўзгартириш истаги сизни доим ўзига жалб этади, чорлайди. Очиққинасиз, қарама-қарши жинс вакили билан осон тил топишасиз. Имижингизни тез-тез ўзгартириб туриш ёқади: ишвакор, жиддий, сирли бўла оласиз. Бу ранг-баранглик соч турмагингизда ўз аксини топади.

Д жавоблар кўп бўлса:

Бир жойда тек тура олмайдиган, ҳаётни севадиган, чаққон ва жонсарак инсонсиз. Баъзан қаттиққўл, доим мустақилсиз. Сиз билан юрган одам зерикмайди, буниси аниқ! Эркинлик ва юморни яхши тушунадиган инсонсиз. Ҳар доим шундай бўлиб қолинг!

ШАҲИНА тайёрлади. 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: