Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » СОЧЛАРИНГИЗ ЁҒЛАНЯПТИМИ? ЧОРАСИ БОР!
СОЧЛАРИНГИЗ ЁҒЛАНЯПТИМИ? ЧОРАСИ БОР!

СОЧЛАРИНГИЗ ЁҒЛАНЯПТИМИ? ЧОРАСИ БОР!

СОЧЛАРИНГИЗ ЁҒЛАНЯПТИМИ? ЧОРАСИ БОР!
Иссиқ кунларда сочларимиз айниқса ёғланиб қолаётгандек туюлаверади. Қишда бу камчиликни яшириш имкони бўлса, ҳозир ноилож ҳар куни ювишга тўғри келади. Лекин бундан аҳвол яна ҳам ёмонлашаверади. Бош териси тез ёғланишининг олдини олиш учун нима қилиш керак? Ўзи соч нима сабабдан ёғланади? Бу ҳақда тўлиқ маълумотни шифокор-трихолог Шерзод МАҲМУДОВдан оламиз.

Нега ёғланади?

Бош териси остида ёғ безлари борлигини ва улар терини ташқи омиллардан ҳимоялаш мақсадида маълум миқдорда ёғ ишлаб чиқаришини биласиз. Мана шу безлар фаолияти бузилганида эса сочнинг ёғланиши муаммога айланади. Аслида нохушликнинг сабаблари бисёр, шулардан кенг тарқалганларини санаб ўтамиз:

овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолар;
гормонал ўзгаришлар;
носоғлом турмуш тарзи;
қаҳва, шоколад ва ёғли таомларни суиистеъмол қилиш ҳам ёғ безлари фаолиятининг бузилишига олиб келади.
Кўп миқдорда ишлаб чиқарилган ёғ эса сочнинг ўсиш йўлига тиқилиб қолади. Ўсишга қийналган толалар эса кучсизланиб, тўкила бошлайди.
Ювганда кўп тўкилаяптими?

Кўпгина аёлларимиз бошни ювиш чоғида жуда кўп миқдорда соч тўкилишидан шикоят қилишади. Ваҳима қилишга ҳожат йўқ. Аслида толаларнинг катта қисми бир неча кун давомида тўкилган бўлиб, шунчаки ёғга ёпишиб қолади. Шунинг учун бошни тозалаганингизда тушган толалар кўзингизга кўпдек кўринади. Бунда шампунь ёки бошқа парвариш воситаларининг айби йўқ. Бироқ тўкилган сочларингиз орасида эндигина ривожлана бошлаган ёки калта толаларнинг кўплигини сезсангиз, мутахассисга мурожаат қилиш учун асосингиз етарли ҳисобланади.

Чораси борми?

Биринчи навбатда парвариш воситаларини тўғри танлаш лозим. Бундан ташқари, ҳафтада бир бора бош терисини скраб ёрдамида тозалаш талаб этилади. Бунинг учун дўконга бориб, махсус восита харид қилишингиз шарт эмас. Ҳар бир хонадонда топиладиган майда туздан бир ош қошиқ оласиз-да, шунча миқдордаги соч учун ниқоб ёки бальзамга аралаштириб, нам бош терисига суртасиз. Яхшилаб ишқалаганингиздан кейин илиқ сув билан чайиб ташлайсиз. Охирида бошни шампунь билан ювсангиз ҳам бўлди.

Камроқ ювинг

Бош терисининг тез ёғланишидан азият чекаётган кишиларга сочни имкон қадар камроқ ювиш тавсия этилади. Масалан, ҳафтада икки марта. Шунда организмингиз ёғ ишлаб чиқарилишини меъёрда ушлашга ўрганади. Лекин замонавий аёл учун ёғли соч билан ташқарига чиқиш уят ҳисобланади. Ташвишланманг, бунда сизга табиий хина ва басма ёрдам беради. Ёки қуруқ шампунь харид қилсангиз ҳам бўлади.

Айтганча, бальзам ва шамьпунлар таркибидаги силикон моддаси атрофдаги чанг ва ҳаводаги моддаларни ўзига сингдириб олиб, сочнинг тез ёғланишига сабаб бўлишини ҳам инобатга олинг. Шунинг учун имкон қадар қадоғида «силиконсиз» деган ёзуви бор воситаларни танланг. Айниқса дорихоналардан харид қилинадиган воситалардан фойдаланган мақсадга мувофиқ. Фақат ўзбошимчалик билан эмас, мутахассис тавсиясига кўра!

Қазғоқ жонингизга тегдими?

Қазғоқдан халос бўлиш учун фойдаланадиган шамьпунингизга икки фоизли сульсена суртмасидан қўшсангиз бўлади. Хоҳ ёғли, хоҳ қуруқ терида қазқоқ пайдо бўлиши кўпинча рух моддасининг етишмаётганини билдиради. Шунинг учун денгиз маҳсулотлари ва ёнғоқлардан имкон қадар кўпроқ истеъмол қилинг.

Халқ табобатидан

Қизилпойча ёки эман дарахти пўстидан тайёрланган илиқ дамлама билан бошни чайиш ёғ муаммосини бартараф этишга кўмаклашади.

Салондаги муолажалар-чи?

Гўзаллик салонларида бошдаги ёғ безлари фаолиятини нормаллаштириш учун витаминли уколлар (мезотерапия), пилинг ва озонотерапия муолажалари таклиф этилади. Мазкур усулларни муаммонинг даражасига қараб 5-8 марта амалга ошириш мумкин.

МАФТУНА тайёрлади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: