Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Сут маҳсулотлари – ёшартиради ва оздиради!
Сут маҳсулотлари – ёшартиради ва оздиради!

Сут маҳсулотлари – ёшартиради ва оздиради!

Сут маҳсулотлари – ёшартиради ва оздиради!

Кўпчилик аёллар бел ва оёқ оғриғидан шикоят қилишади. Организмдаги бундай безовталикка ўзларича ташхис қўйиб, “Туққандан кейин шунақа бўлади”, “Куни билан ҳаракатдаман, чарчагандирман”, “Ёшим ўтиб боряпти-да” дея эътиборсизликка бериладилар. Аслида, бу шифокор назоратини талаб қиладиган ҳолат. Бўғимлардаги оғриқнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Улардан бири кальций етишмаслигидир. Сут маҳсулотларини доимий ва тўғри истеъмол қилиш эса организмда кальций мувозанатини таъминлайди. Натижада, суяк ва тишларимиз мустаҳкамланади.



 



Сигир сути. Кунига ярим литрдан сигир сути ичиб турилса,  организм витамин ва минералларга тўйинади. Чунки ушбу маҳсулот таркибидаги лактоза юрак, жигар ва буйрак фаолиятини яхшилайди. А витаминига бойлиги  болаларнинг жисмоний ўсишига кўмаклашади. Сутни ётишдан аввал ичсак, асаблар тинчланиб, кечки уйқу сокин кечади.



Сутнинг кундалик истеъмоли инфаркт ва инсультга чалиниш хавфини 37 фоизга қисқартириши аниқланган. Шунингдек, ошқозон билан боғлиқ касалликларга, хусусан, меъда яраси ва гастритга чалинганлар кўп сут ичишлари керак. Бундан ташқари, сут жазирамада чанқоқни қондириши билан бирга терлаганда чиқиб кетадиган минерал тузларнинг ҳам ўрнини тўлдиради. Унда иммунитетни кўтарувчи бактериялар мавжуд. Шунингдек, зарарли бактерияларга қарши курашади ҳам. Сутнинг семиртириши ҳақидаги тахминлар эса нотўғри.



Ёдда тутиш керакки, сутдаги барча витаминларни сақлаб қолиш учун уни уч дақиқадан ортиқ қайнатмаслик керак.



 



Эчки сути. Иммунитетни кўтариши билан машҳур. Айниқса, юқумли хасталикларнинг олдини олишда эчки сути “вакцина” вазифасини ўтайди. Аёл киши эчки сутини ичса ва косметик ниқоб сифатида ишлатса, тери ёшаради, юзга ажин тушишининг олди олинади ва юз рангги тиниқ бўлади. Эчки сутида Д витамини ва кальций сигир сутига қараганда анчайин кўп. Шунингдек, у сигир сутидан кўра ёғли бўлишига қарамай, тез ҳазм бўлади. Қандли диабет, артрит, бронхит, анемия, диатез, сил касалига чалинганлар эчки сутидан даво топадилар. Уни ёшига тўлмаган болаларга ҳам бериш мумкин. Бир ёшдан кейин эчки сутини кўп ичган болалар соғлом ва бақувват бўладилар. Эчки сути ич кетишига олиб келмайди, аксинча, ични қотириш хусусиятига эга. Рахитга чалинган болалар учун ҳам эчки сути зарурий озуқалардан биридир.



 



Қатиқ. Таркибида жуда кўп миқдордаги лакто ва бифидобактерияларни жамлагани боис сутдан афзал ҳисобланади. Тез ҳазм бўлиб, витамин ва менараллари  бошқа сут маҳсулотларига қараганда осон ўзлаштирилади. Қатиқни доимий равишда ичиб юриш орқали организмдаги оқсил мувозанати таъминланади. Катталар ва болалардаги ичак микрофлораси яхшиланиб, овқат ҳазм қилиш тизими барқарорлаштиради. Қатиқда ошқозонни тозалаш хусусияти борлиги сабаб, уни ич қотиши, кўнгил айниши, дисбактериоз ва токсикоз маҳали дори ўрнида қўллаш мумкин. Қатиқ истеъмоли организмни турли касалликлар, жумладан, шамоллаш ҳамда вирусли инфекциялардан асрайди ва зарарли микроорганизмлардан ҳимоялаб туради. Эмизикли болаларга 8 ойликдан бошлаб бериш мумкин.



 



Қаймоқ. Сут маҳсулотлари ичида энг ёғлиси ҳисобланмиш қаймоқни аёллар ҳомиладорлик ва гўдакни кўкрак билан эмизиш даврида истеъмол қилсалар, кони фойда. Чунки унда боланинг ўсиши ва ривожланиши учун керакли витаминлар мажмуаси мавжуд. Бошқа сут маҳсулотларига қараганда калорияси юқорилиги билан ҳам ажралиб туради.  



 



Творог. Парҳезбоп егулик саналади. Ошқозон, ичак, буйрак, жигар, юрак ва ўпка соҳаларида муаммоси бор беморлар уни таомномаларига киритишлари мумкин. Творогда темир миқдори кўп бўлгани боис гемоглабинни оширади. Ортиқча вазндан қийналадиган одамлар ёғсиз творогни истеъмол қилишлари керак, унда ҳам барча витаминлар сақланиб қолади.



Творог қондаги холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга. Кунига 300 граммдан творог еган киши организмини оқсил билан етарлича таъминлай олади. Сочлари узун бўлишини хоҳлаган қизлар творогни кўп истеъмол қилишлари даркор. Ҳомиладор аёл творогни севиб истеъмол қилса, ўзи ва туғилажак боласи организми кальцийга тўйинади. Климакс пайти инжиқликларини енгишда ҳам ушбу маҳсулот ёрдамга келади. Бундан ташқари, творогни юзга косметик ниқоб тарзида ишлатиб, терини озиқлантириш ва таранглаштириш мумкин.



 



Пишлоқ. Тўйимли маҳсулот. Организмнинг умумий ҳолати, айниқса, мия фаолиятини яхшилайди, тишларни кариесдан ҳимоялайди, қон босимини меъёрида ушлаб туради. Уйқусизлик ва стресс ҳолатларида ҳам пишлоқ ейиш наф беради. Пишлоқнинг иштаҳани очиш, кўз нурини яхшилаш, моддалар алмашинувини фаоллаштиришда ҳиссаси катта. Пишлоқдаги оқсил миқдори гўшт ва балиқникидан кўп. Жисмоний меҳнат билан шуғулланувчилар пишлоқни кўп ейишлари керак, чунки у сарфланган кучнинг ўрнини тўлдиради. Шунингдек, чекувчиларга ҳам пишлоқни кўп истеъмол қилишлари керак. Сабаби, тамаки таркибидаги никотин инсон организмидан кальцийни ҳайдаб чиқаради. Қаттиқ пишлоқни болаларга бир ярим, икки ёшдан бошлаб бериш мумкин.



Дурдона АЛИМОВА тайёрлади.


Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: