Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Tashxis: Pielonefrit . ota-onalarga ko'rsatmalar
Tashxis: Pielonefrit . ota-onalarga ko'rsatmalar

Tashxis: Pielonefrit . ota-onalarga ko'rsatmalar

Tashxis: Pielonefrit . ota-onalarga ko'rsatmalar

Буйрак жомчаларининг шамоллашини тиббий тилда пиелонефрит дейилади. Бу касалликка чалинган болаларнинг таоми дармондоридек таъсирга эга бўлиши керак. Бугун болаларда учрайдиган пиелонефрит ва унга қарши чора-тадбирлар ҳақида гаплашамиз.

Касаллик пайдо бўлиш сабаблари

Буйракда фильтрланган пешоб жомчаларга қуйилиб, ундан пешоб йўллари орқали қовуқда йиғилади. Шу жараёнда қонга қайсидир йўл билан (тиш кариеси, бодомча безларининг яллиғланиши, теридаги йирингли яралар орқали) инфекция тушган бўлса, у жомчага ҳам етиб келади. Бу касаллик вужудга келишининг пастловчи кўриниши бўлса, юқориловчи юқиш йўли бу цистит вақтида яллиғланган қовуқдан зарарланишдир. Шунинг учун ҳам боланинг совуқ қотишига йўл қўйманг. Агар унинг пешоб тутолмаслик одати бўлса, дарров неврологга кўрсатинг. Асло ҳўл иштончасида узоқ қолдирманг.

Белгилари

Пиелонефрит ойлаб ўзини билдирмайди, аммо кичкинтой организмини мажруҳлайди. Афсуски, касаллик белгилари пайдо бўлган пайтда у сурункали шаклга ўтган бўлади. Шунинг учун ота-она боласига ниҳоятда эътиборли бўлиши керак. Пиелонефрит бошланганда, болалар ўз олдига қўйилган вазифаларнинг(дарс тайёрлаш, ўзини тутиш) уддасидан чиқолмай қолишади. Чунки организм ўз-ўзини заҳарлай бошлайди. Шунингдек, ўткир пиелонефритда болада тез-тез ҳожатга чиқиш, белда эзувчи оғриқ туриши, ҳарорат кўтарилиши (37,1-37,3°С) кузатилиши мумкин.

Ташхис қандай қўйилади?

Пиелонефрит пешобнинг умумий клиник таҳлилида аниқланади. Фарзандингизни ундан ҳимояламоқчи бўлсангиз, йилига 1-2 марта шу текширувдан ўтказиб туринг. Мабодо касаллик тасдиқланса, болага бир курс антибиотиклар шифохонада ётиб даволаниш режими асосида буюрилади. Фақат шу ҳолатда буйрак етарлича қон билан таъминланади, демак, дори-дармон ҳам шунча яхши сингади. Бундан ташқари, кичкинтойга клюква шарбати ва газсиз минерал сув бериш керак. Кўп суюқлик жомчаларни ювиб ўтади. Белига эса жунли шарф ўранг. Иссиқ тутиш соғайишни кучайтиради.

Бешинчи стол

Пиелонефритга чалинган болага бешинчи стол парҳези тайинланади. Бунда баъзи чекловлар бор.

Мумкин эмас:

  • Бола таомномасидан экстрактив моддаларни чиқариб ташланг. Улар гўштли ва балиқли шўрвалар, қовурилган овқатлар, тузламалар, дудлама, пиёз, саримсоқ пиёз, исмалоқ, гулкарам, хантал, ерқалампир, сельдерей таркибида бўлади. Демак, булар бемор болага мумкин эмас.
  • Ёғсиз гўштдан овқат пиширинг. Экстрактив моддалардан ҳимояламоқчи бўлсангиз, гўшт шўрвасини болага ичирманг.
  • Буғдой нони, шакар, қандолат маҳсулотлари, чой, асал, шоколад, газланган сув истеъмолига йўл қўйилмайди.

Мумкин:

  • Сариёғ ҳам, ўсимлик ёғлари ҳам таъқиқланмайди. Мевалардан тайёрланадиган компот, морс, шарбатлар айниқса фойдали. Сабзавотлардан картошка, карам, лавлаги, сабзи, шолғом, помидор, бодринг, қовоқ ейиш мумкин.
  • Турли ёрмалардан тайёрланадиган бўтқалар, макарон, кунига 1 дона тухум беринг. Аминокислоталар бу вақтда ҳаводек зарур.
  • Сут ва сут маҳсулотларини қўрқмасдан истеъмол қилиш мумкин. Йогурт, ряженка, ацидофилин антибиотиклар билан даволанаётган бемор ошқозони микрофлорасини яхшилайди. Бола суткасига 40-50 гр творог, ёғсиз сметана ва юмшоқ пишлоқ истеъмол қилиши шарт.

Буйрак учун чой

Ортосифон ўсимлигини халқона қилиб буйрак чойи деб аташади. Яллиғланишга қарши ва пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга бошқа ўтлардан ҳам буйрак учун фойдали дамламалар тайёрлаш мумкин.

Бактерияларга қарши ва иммунитетни кучайтирувчи қариқиз (лопух)ни дори ўрнида ишлатса бўлади. Бунинг учун 1 ош қошиқ қариқиз илдизини майдалаб, 2 стакан қайнаган сувда икки соат давомида дамланг. Овқатдан кейин 2-4 ош қошиқдан кунига 4 марта ичириш керак.

Туйилган қариқиз илдизини қаҳвага ўхшаб (1 стакан сувга 1 чой қошиқ) дамлаш ҳам мумкин. Мазаси ёқимли бўлгани учун ҳам бола кунига 1-2 марта ичишдан бош тортмайди.

Пиелонефритга учраган болаларга овқатларни димлаб, қайнатиб ё буғда пишириб бериш лозим.

Дилноза УМАРОВА


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: