Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Ҳуснбузарга сабаб стрессми? 7 афсонага ойдинлик киритамиз
Ҳуснбузарга сабаб стрессми? 7 афсонага ойдинлик киритамиз

Ҳуснбузарга сабаб стрессми? 7 афсонага ойдинлик киритамиз

Ҳуснбузарга сабаб стрессми? 7 афсонага ойдинлик киритамиз

Умри давомида юзига ёки танасига бирор марта бўлса ҳам ҳуснбузар тошмаган инсон бўлмаса керак. ҳақиқатдан йироқ, кимларнидир қўрқитувчи, баъзан эса муаммони чигаллаштирувчи «афсоналар» йиллар давомида вужудга келгани ҳам муболаға эмас. Хўш, ҳуснбузарлар ҳақида билганларимиз ростми? Келинг масалага ойдинлик киритамиз.  



 



«Бу фақат ўсмирларнинг муаммоси»



Ҳусунбузар  одатда 13-15 ёшли ўсмирларда пайдо бўлади. Шу сабабдан ҳам кўпчилик бу ҳолатни фақат ёшлар муаммоси, деб қарайди. Баъзилар эса турмуш қургач ўтиб кетади, дейди. Албатта, тери усти тошмалари организмдаги гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ, аммо вақтида даволанмаган ҳуснбузарлар вақт ўтгач зўрайиб кетмаслигига ким кафолат беради?  Шунинг учун бу муаммони вақт ҳукмига ташлагандан кўра, ташаббусни қўлга олиб у билан курашган афзал.  



 



«Барига стресс айбдор»



Чиндан ҳам кучли стресс тошмаларни кўпайтириши мумкин. Аммо организда гормонал ўзгариш ёки наслий мойиллик бўлмаса, ҳеч қандай руҳий зўриқиш ўз ўзидан ҳуснбузар тошишига сабаб бўлмайди.



 



«Қуёш нури даво»



Аслида, мутахассислар ёз қуёши остида «даволанган» беморларда кузга келиб яллиғланиш жараёни кўпроқ учрашини таъкидлашада. Шунга қарамай офтоб ҳуснбузарлардан халос қилади, деган фикр кишилар онгига ўрнашиб олган. Чиндан ҳам ультрабинафша нурлари терини дизенфекция қилиш хусусиятига эга, бироқ бу узоқ давом этмайди. Тобланиш баъзи муаммоларни маълум муддатгина бартараф этади. Бироқ қуёш нурлари иммун тизимини сусайтиришини ҳам унутмаслик даркор.



 



«Косметика воситалари сабабми?»



ҳа, агар сиз сифатсиз косметик воситадан фойдалансангиз. Аммо ҳозирда ишлаб чиқарувчилар терининг нафас олишга имконият берувчи замонавий атир-упалар таклиф этмоқдалар. ҳатто «non comedon»  ёзуви учрайди. Бу ёзув терида тиқин ҳосил қилмайди, деган маънони англатади.



 



«Бир марта юзни тозалатгач, доимий муолажа қилиш шарт»



Бу маълумот икки карра хато. Фақат тозалаш муолажаси ёрдамида ҳуснбузарлардан халос бўлишнинг имкони йўқ. Номидан ҳам маълумки бу амалиёт фақат терини тозалаб, унинг ҳолатини яхшилайди ва тошмалар кўпайишининг олдини олади.



«Юзни буғга тутиш керак»



Қайнаган сув буғига юзни тутиб муолажа қилиш тери катакларини катталаштириб, тозалайди. Аммо бу усул ҳам ҳуснбузарлардан халос бўлишда фойда бериши илмий жиҳатдан исботланмаган. Бундан ташқари муолажанинг бир қанча қарши кўрсатмалари бўлгани туфайли, таваккал қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг.



 



«Спирт ёрдам беради»



Кўп йиллар давомида спирт асосида тайёрланган лосьонлардан ҳуснбузарларга қарши восита сифатида кенг фойдаланилган. Аммо спирт терини қуритиб юборгани туфайли бугунги кунга келиб, косметологияда ундан деярли фойдаланилмайди. Уй шароитида ушбу воситадан фойдаланганлар эса бир вақтнинг ўзида ёғли ва қуруқшаган теридан азият чекадилар.



 



Саодат таёрлади.


Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: