Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » «Ўғлим «уят иш» қилаётганини сезиб қолдим»...
«Ўғлим «уят иш» қилаётганини сезиб қолдим»...

«Ўғлим «уят иш» қилаётганини сезиб қолдим»...

«Ўғлим «уят иш» қилаётганини сезиб қолдим»...

«14 ёшли ўғлим ва 10 яшар қизим бор. Эр-хотин ишлаймиз. Ёзғи таътилда қизимиз бувисиникида пишир-куйдирни ўрганади деб, қайнонамникига қишлоққа жўнатдим. Ўғлим эса уч ойлик таътил давомида уйда бўлди. Зерикканида телевизор кўриб, компьютердан фойдаланди. Ўғлимни ёлғиз қолдириб бекор қилибмиз, энди жуда афсусдаман. Чунки ўтган ҳафта ўз хонасида ёлғиз қолиб, «уятли иш» қилиб ўтирганига кўзим тушиб қолди. Лекин бу ҳақида ҳеч кимга, ҳатто, ўғлимга ҳам айтмадим. Нима қилишга, кимдан маслаҳат олишга, уни бу йўлдан қайтариш учун қандай йўл тутишга ҳайронман. Маслаҳат беринг...»



Исмини сир тутган аёл



Мутахассисимиз: олий тоифали шифокор, уролог-андролог Зарифжон МУРОДОВ



Гиппократ ҳам уни зарарли одат деган!



Қарама қарши жинсга қизиқиш илк бор тахминан 6–7 ёшдан бошланади. Бунинг оқибатида болада ёшига мос келмайдиган баъзи ҳатти-харакатлар пайдо бўла бошлайди. Бу ёшдаги фарзанди бор ота-оналарнинг асосий вазифаси боланинг хаёлини бошқа нарсалар билан банд қилишдир. Масалан, ўқиш, чизиш, спорт билан шуғулланиш кабилар. Лекин «ўзини ўзи қондириш», онанизм беихтиёрий равишда одатда 13-14 ёшдан бошланади.



Ҳаттоки Гиппократ ҳам бу одатларни қаттиқ қоралаган: «Бу касаллик инсонни орқа мияси (умуртқа каналида жойлашган аъзо)да ривожланади. Касаллик ўз ҳис туйғуларини бошқара олмайдиганларни кўпроқ зарарлайди. Уларда иситма бўлмайди, иштаҳалари ҳам зўр бўлади. Лекин озиб, зўриқиб кетишади. Худди бутун танасида чумоли ўрмалаётгандек туюлади. Сийдикда ҳам жуда кўп ва суюқ уруғ чиқиб кетиши кузатилади. Бундай эркаклар аёллар билан яқинлик қилиш учун яроқсиз ҳисобланишади ва кўпинча уялиб ҳам қолишади. Бир текис йўлда юрмаслик уларни ҳолдан тойишига олиб келади, бошда оғриқ, қулоқларда шовқин ва ниҳоят уларни битирадиган иситма бошланади».



Дод солишдан аввал сабабини аниқланг



«Ўзини қаноатлантириш»га ихтиёр бериш боланинг асаб тизимида муаммолар борлигидан дарак беради. Бу ишнинг одатга айланиши келажакда боланинг жамиятда ўз ўрнини топишида қийинчиликлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек,




  • асабларда ҳаддан ортиқ қўзғалиш юз берганида (иштаҳа ва уйқунинг йўқолиши),

  • оилада бирор ўзгариш содир бўлса ( иккинчи фарзанднинг дунёга келиши, ака ёки опаси билан келишолмай қолса, жисмоний жазодан қўрқиш),

  • дўстлари даврасида ўз ўрнини топа олмаслик,

  • ота-онаси ёки бирор яқин инсонидан ажралиб қолганида,

  • бекорчиликдан, зерикиш оқибатида пайдо бўлиши мумкин.  



Хуллас, бола учун бу иш руҳий зўриқишни енгиллаштириш учун хизмат қилаётгандек туюлади. Болага эътибор ва меҳр етарли даражада кўрсатилса, оила аъзолари, дўстлари томонидан қадрланса, жисмоний ва ақлий жиҳатдан ёшига мос бўлса, бундай нобоп ишдан ўзини тия олади. Асосийси бунга эҳтиёж сезмайди.



Касаллик белгиси бўлиши ҳам мумкин...



Мастурбация билан шуғулланиш баъзан гижжа, аллергик хасталиклар, қандли диабет каби касалликлар билан оғришнинг оқибатида юз бериши мумкин. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, тор, синтетик ва нам ички кийимларни кийиш ҳам фақатгина зарар етказади. Ўғил болалардаги фимоз касаллиги ҳам  интим аъзоларга ҳаддан ортиқ диққат берилишига сабаб бўлади.  



Ота-оналарга тавсиялар



Бундай қила кўрманг!



Фарзандингизни ўринсиз машғулот чоғида кўриб қолганингизда, ўзингизни қўлга олишга урининг. Бу қийин бўлса-да, уят, ҳайрат ва жаҳлингиз чиққанини нигоҳларингиз фош этмасин. Қўрқиб, уялиб турган бола, аввало, сизни кўзингизга қарайди ва шунга кўра жавоб қайтаришга тайёрланади. Бошқа оила аъзоларининг олдида изза қилманг. «Қўлинг энди сасиб қолади», «Уялмайсанми?», «Яна бир марта қилсанг, сени бойлаб қўяман» каби гаплар билан қўрқитманг. Чунки таъқиқланган нарса доим ўзига чорлашини яхши биласиз. Бу фақатгина муносабатлар чигаллашуви ва болада невроз пайдо  бўлишига йўл очади. Жисмоний жазо бу ерда ўринсиз!



Тавсия этилади!



Оғир-босиқлик билан, овозингизни баландлатмай суҳбатлашинг. «Нима учун бу иш билан шуғулланяпсан?» деган саволни бериш бефойда, у сизга тайинли жавоб қайтара олмаслиги аниқ. 10 ёшдан кичик болалар мастурбацияни шунчаки ўйин деб қабул қилишади. Унга соддароқ тилда тушунтириш беринг: турли зарарли инфекциялар билан оғриб қолиш эҳтимоли борлигини айтинг. «Агар мен қулоғингни ҳадеб тортаверсам, оғриб қолади-ку, жинсий аъзода ҳам худди шундай бўлади» денг. Аъзони қўл билан ушлаш ва «ўйнаш» одамга ҳеч қандай фойда бермаслиги, фақатгина ёқимсиз касалликларни келтириб чиқаришини таъкидланг. 



Боланинг ёши аҳамиятга эга



3 ёшгача: бола бутун танаси ва ундаги аъзоларни яхшилаб ўрганишни истайди. Жинсий аъзоларга тегиниш бу вақтда қизиқиш устунлигидан рўй беради.



5 ёшдан кейин: бола ўз жинсий аъзосига тегинса ёқимли ҳиссиётни туяётганини англайди. Шунинг учун қўлини иштонининг ичига кўп киргизаверади.



5 - 7 ёш: бу вақтга келиб иштонини тортиб қўйиш ёки унинг ичига қўлини киргазиш катталар томонидан қаттиқ қораланишини тушунади. Лекин баъзан беркиниб жинсий аъзосига тегиниб қўйиши ҳам мумкин.



7-12 ёш: болага ота-онаси томонидан мастурбация билан шуғулланиш ёмон иш эканлигини тушунтирилмаган бўлса-да, бу вақтга келиб ўзи ҳам бу ишнинг уятли эканлигини тушунади. Имкон қадар «ақлли» бола бўлишга, ҳамма уни мақташи учун ҳаракат қила бошлайди. Шу сабабли у катталар томонидан қораланиши мумкин бўлган ишлардан ўзини бутунлай тортади.



13 ёшдан кейин: балоғат остонасида турган бола уятли ишга қайта ёки биринчи марта қўл уриши эҳтимоли ортади. Энди у парда ортидаги катталар ҳаётига бўлган қизиқишини жиловлай олмаслиги ҳам мумкин. Ўзини қизиқтирган саволларга жавоб излайди. Айрим эшитганларини ўзидан синаб кўришга чоғланади. Бу вақтда бола кераксиз ва нотўғри маълумотлар билан миясини «ачитмаслиги» ва чалғитмаслиги учун унга ота-онанинг кўмаги ва эътибори зарур.



Мурожаат эгасига маслаҳат: ҳар бир ҳодисадан ўзингизни қувонтирадиган сабаб топишга ўрганинг. Масалан, бу ҳолатда ўғлим соппа-соғ экан, деб ўйлашингиз мумкин. Турмуш ўртоғингиз билан маслаҳатлашиб, фарзандингиз билан суҳбатлашишни ким зиммасига олишини келишиб олинг. Юқорида берилган тавсиялар асосида иш кўрган маъқул.



Зафар УБАЙДУЛЛАЕВ тайёрлади.


Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: