Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Замонамиз алплари қандай бўлиши керак?
Замонамиз алплари қандай бўлиши керак?

Замонамиз алплари қандай бўлиши керак?

Замонамиз алплари қандай бўлиши керак?
Фараз қилинг, ўғлингиз кўчадан муштлашиб қайтди. Буни билгач, дарров ҳаёлингиздан “лат емадимикан, бировнинг боласига шикаст етказмадимикан?” деган саволлар ўтади. Боламизни шўхлиги учун уришамиз, балки, бирор кун гаплашмай ҳам қўярмиз, лекин ичимизда «Ўғил бола-да», деймиз. Борди-ю, ушбу ҳолат қиз бола билан юз берса-чи? Қай аҳволга тушасиз? Юрагингизни ваҳима эгаллайди. “Қизингиз ҳақида одамларда ёмон тасаввур пайдо бўлмадими? Эртага совчига ёмонлаб қўйишмасмикан?..”


Ҳа, биз кўпинча қизларнинг тарбиясига жиддий аҳамият берамиз-у, ўғил болани табиатан жиззаки, қизиққон бўлади, деб ҳисоблаб, нохуш ҳолатларда ҳам хотиржамликка бериламиз. Қизимизнинг бўйи етиб, турмушга чиқадиган бўлганида, унга муносиб куёв, эс-ҳушли йигит топилармикин, деган ўйга борамиз. Адашиб, алданиб қолмаслик учун қизнинг ўзидан ҳам, оиласидан ҳам зукколик талаб этилади.



«Ғойибона севиб қолдим»

Қадимий халқ достон ва ривоятларида йигит қизни ёки аксинча қиз йигитни илк бор тушида кўриб, хаёлан тасаввур қилиб, ғойибона севиб қолгани, сўнг учрашиб, муҳаббатлари кучайгани каби воқеликлар кўп тилга олинарди. Бугунги ёшлар учун ҳам кўрмай туриб севиб қолиш хайратланарли ходиса эмас. Интернет ёки телефон орқали виртуал мулоқотга киришиб, бир-бирларига боғланиб қолишади. Фотосуратини кўрган қизлар йигит ҳақида тасаввурларини бойитадилар, гўё. Лекин ҳозирги технологиялар ривожланган даврда суратни аслидан ўзгартириш асло қийинчилик туғдирмайди. Реал учрашувда эса асл ҳақиқат юзага чиқиб, икки томон ё алоқаларини узадилар, ё яна мулоқотни давом эттирадилар. Янада яқинлашиб кетишлари ҳам мумкин, албатта. Балки тобора оммалашиб бораётган интернет орқали танишув ва учрашувларнинг ёмон томони йўқдир, аммо қизларга маслаҳатимиз: ғойибона севиб қолишга шошилманг. Ҳар қандай инсоннинг суврат ва сийратини ўрганмай туриб, у билан жиддий муносабатларга киришмаган маъқул.



Алп сохта бўлиб чиқса-чи?

Ҳар бир қиз тасаввурида “оқ отли шаҳзода”, “кенжа ботир”, хуллас, оқкўнгил ва халоскорлиги баробарида, келишган ва забардаст йигит тимсоли бўлади. Уни ҳаётда учратганида, “Орзу қилган бахтимни топдим”, дея қувончдан сармаст яшайди. Маълум бир муддат ўтгач, йигитдан кўнгли тўлмаётгани, унда орзусига зид хусусиятлар борлигини пайқаб қолади. Шунда эхтирос ва вақтига ачинади. “Идеалимдаги шахс хаётда мавжуд эмас экан”, дея хулоса чиқариб, қайта бахтини топишдан умидини узиб қўяди. Қизларжон, ялтираб кўринган ҳамма нарса ҳам олтин бўлавермайди. Замонамизда шахзодалар ҳам, “кенжа ботир”лар ҳам бор, аммо уларни ажратиб олиш қийин. Уларнинг сохтасига илакишганингиз сари хақиқийсини назардан четда қолдираверасиз.



Ҳушёр бўлинг:

Рисоладагидек йигит уст-бошининг қимматбаҳолиги ва мода талабларига жавоб беришига эмас, саранжом-саришта ва ўзига ярашганлик даражасига эътибор беради. Ҳар куни ҳар хил кийимда товланиб юриш ўғил болага хос эмас.

Гап-сўзида самимийлик бўлсин. “Сиз учун ҳамма нарсага тайёрман”, “Истасангиз, осмондаги ойни олиб бераман”, “Пойингизга бош уриб, кечирим сўрайман” каби ваъдаларни кўп ишлатадиганларнинг асирига айланманг. Сизга бўлган муҳаббат ва ҳурматини исботлаб бериш учун жимжимадор сўзлар шарт эмас.

Дидингизга мос нарсани совға қилган йигит, билингки, бу борада тажрибага эга. Қиз болага биринчи марта гул тутаётгани йўқ.

Муқим ишга эга ёки ўқимишли эркак кунда учрашувлар учун вақт тополмайди.

Арзимаган сабаб билан баҳслашиб, узоқ вақт аразда юрган йигит мағрур ва эътиборталабдир.

Муносабати жиддий бўлган ошиқ йигит турмуш қуришни таклиф қилади ва тўй ҳаракатини бошлайди.

Дурдона АЛИМОВА
Manba: Darakchi.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: