Главная » Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar » Замонавий «сурма»ларнинг кенг тарқалган 5 тури. Ўзингизга мосини танланг!
Замонавий «сурма»ларнинг кенг тарқалган 5 тури. Ўзингизга мосини танланг!

Замонавий «сурма»ларнинг кенг тарқалган 5 тури. Ўзингизга мосини танланг!

  • Категории: Ajoyib foydali maslahatlar / juda foydali maslahatlar
  • Название: Замонавий «сурма»ларнинг кенг тарқалган 5 тури. Ўзингизга мосини танланг!
  • Дата релиза: 05-01-17, 15:36
Замонавий «сурма»ларнинг кенг тарқалган 5 тури. Ўзингизга мосини танланг!

Одри Хепбёрн ва Софи Лоренинг гўзаллик сири нимадалигини биласизми?  Улар эркакларнининг ҳаёлини оташ қарашлари билан маҳв этишган. Жозибали аёл бўлиш учун кўз ва нигоҳларга урғу бериш кераклигини ўз вақтида англаб етишган-да. Момоларимиз ҳам бундай усулларни яхши билишган ва сурма, ўсма сингари воситалардан унумли фойдаланишган. Бугунги кунда эса сурмаларнинг замонавий турлари кўпайиб кетди. Улардан қай бири айнан сизга мос келишини эса “SUG`DIYONA” аёллар клуби мутахассиси Олеся САВОСЬКИНАдан билиб олишингиз мумкин.

1. Фломастер ёки маркер — кўриниши оддий фломастерни ёдга солса-да, ичи суюқ бўёқ билан тўлдирилган. Бўёқ эса сув, акрил ёки спирт асосида тайёрланади. Сув асосидаги бўёқ осон суртилади. Бироқ қовоқларингиз ёки тенингиз ёғли бўлса, вақт ўтиши билан суркалиб, кун охирига борганида чизиқлар билинмай кетиши мумкин. Шунингдек, юзингизни макияждан тозалаш чоғида қийналмайсиз, осон артилади. Спиртли асосда ишланган “подводка”лар қотганидан сўнг суркалмайди. Аммо қовоқ терисини қуритиб қўйиши мумкин. Маркер учининг ингичкалигини ҳам устунлик, ҳам камчилик деса бўлади. Агар чизиқларингиз нозик кўринишини истасангиз, маркер қулай. Бироқ қалинлаштириш учун бир неча бор юргизганингизда чегаралар аниқ чиқмаслиги мумкин. Спиртли ва акрил турлари сувга чидамли саналади. Акрилл асосидаги фломастерларнинг эса аллергия келтириб чиқариш эҳтимоли бор.

2. Суюқ қалам — у ҳам фломастер сингари сув, спирт ва акрил асосида ишлаб чиқарилган бўлади. Таркибидаги бўёқ нисбатан кўпроқ бўлгани учун чизиқларингиз ялтироқ ва тўқ рангли чиқиши мумкин. Сув асосидаги суюқ қаламлар секинроқ қурийди. Одатда фломастер бир ойдан кейин қуриб қолса, суюқ қалам анчага етиши билан аҳамиятли. Акрилдан тайёрланган суюқ қаламлардан қалин чизиқ чизиш тавсия этилмайди. Вақт ўтиши билан у қуриб, дарз кетиши, бўёғи қовоқларингиздан тўкилиши мумкин. Іудди сифатсиз туш каби.

3. Гелли “подводка” — одатда қопқоқли кичик банкачаларга солинади. Ягона шарти ундан фойдаланиш учун алоҳида мўйқалам харид қилишингиз керак. Мутахассислар мўйқаламнинг мўйи қиялатиб кесилган турини тавсия этишмоқда. Фойдаланганингиздан сўнг уни спирт ва ўсимлик мойи аралашмасида тозалаш лозимлигини ҳам унутманг. Қанчалик тежамкор дейсизми? Одатда гелли “подводка” икки йилга бемалол етади. Суюқ қаламдан фарқли ўлароқ таркиби қуюқ бўлгани учун кийимга оқиб кетмайди. Осон суркалиши ва вақт ўтиши билан бироз қуриб тўкилиши мумкин.

4. Қуруқ восита — бир қарашда пресланган тенга ўхшаб кетади. Ундан фойдаланиш учун мўйқаламни оддий сувда хўллаш керак. Агар чизиқларингиз текис чиқмаса, худди тенга ўхшаб суртиб олишингиз мумкин. Қуриб қолмайди ва анчайин тежамкор восита саналади. Баъзи визажистлар қуруқ “подводка” дан “smoky eyes” учун фойдаланишади.

5. Кремли “подводка” — ишлаб чиқарилаётганига ҳали кўп бўлмаган кремли “сурма” бир қарашда геллисига ўхшаб кетса-да, суртиш анча осонлиги туфайли кўпчилик хонимларнинг эътиборига тушди. Уни ҳам тень сифатида, ҳам чизиқ тортиш учун ишлатишингиз мумкин.

Бошқа усулларичи?

Агар қўл остингизда юқоридаги воситалар бўлмаса, оддий қалам ёки тен ёрдамида ҳам қовоқларингизга чизиқ чизишингиз мумкин. Қора ва жигаррандан бошқа суюқ қаламлардан фойдаланишга қарор қилган бўлсангиз, гелли ёки суюқ турдаги воситаларни танлаганингиз маъқул. Мабодо ҳар тонг қимматли 10-15 дақиқангизни кўзга чизиқ тортиш учун кетказишни истамасангиз, татуаж ёрдамига мурожаат қилинг.

Бу қизиқ!

Кўзга бежирим ва бир текис чизиқ тортишни ўрганиш учун ўрта ҳисобда 100-150 марта машқ қилиш керак бўлади. Хонимлар гўзал кўринишни истасангиз сабрли бўлишни ўрганинг. Агар пардоз давомида иякни бироз кўтариб, кўзни ярим очиқ ҳолда тутсангиз чизиқларингиз текис чиқади. Кейин эса 15-20 сония кутишингиз лозим, йўқса шунча меҳнатингиз суркалиб кетиши мумкин.  


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: