Главная » Hikoyalar » Beg'uborim eding (1-qism)
Beg'uborim eding (1-qism)

Beg'uborim eding (1-qism)

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Beg'uborim eding (1-qism)
  • Дата релиза: 09-07-14, 12:33
Beg'uborim eding (1-qism)
Эрта Баҳор. . . Илиқ
ёмғир эзиб ёғмоқда.
Акмал дарчадан
кираётган ёмғир
ҳидидан тўйиб-тўйиб
нафас олди. Бу ҳид
унинг ҳотираларини
қўзғатиб юборди...
Афсус билан эслади...
Эрта Баҳор...
- Синглим... Ҳой
синглим. Бу ёқга
келгин. Мени
кўйлагимни тугмаси
узилибди. Ўшани
тақиб бергин. Ишга
кеч қолаётгандим.
Мен сен тикгунингча
чой ичиб тураман.
Акмал синглиси
Наргизага кўйлагини
бериб ўзи ошхона
томон кетди. Наргиза
акаси учун ошхонада
нонушта тайёрлаб
қўйганди. Акмал
нонушта қилиб
бўлиб, хонасидан
кўйлагини олди. Янги
тақилган тугмани
текшириб кўрди.
Мустаҳкам. Хонадан
туриб синглисига
«раҳмат», - деб
бақирди. Синглиси
унга жавобан «Битта
шокалад сизданда», -
деб кулиб қўйди.
Акмал кийиниб
бўлиб, шошиб чиқиб
кетди.
Оилада улар 3 киши
эди. Акмал, Наргиза
ва онаси. Акмал
автобус хайдарди.
Ишга эрта кетиб, кеч
қайтарди. У ўз ишини
ёқтирарди. Автобус
ҳайдашни
болалигидан
ёқтирарди. Тўғри бу
касбни орзу
қилмаган бўлса ҳам,
лекин ёқтирарди.
Мактабни аъло
баҳоларга ўқиб
биттирган. Коллежда
ҳам қизил диплом
билан битирган.
Ҳамда ўқув
фанларидан
ўтказилган
олимпиадаларда
Республика
босқичада иккита
фандан қатнашиб,
иккаласидан 1 чи
ўринни эгаллаганди.
Бу дегани ҳоҳлаган
олийгоҳига
имтихонсиз ўқишга
кириши мумкин
дегани эди. Лекин
Акмалнинг ўқишга
шароити йўқ эди.
Ёлғиз ўғил. Онасини
бир ўзи ишлайди.
Топгани еб ичишдан
ортмайди. Кейин,
кийим кечак деган
нарсалар. . . Буларни
ҳаммасига бир ўзи
қийналарди. Кейин у
тунги пайт ишлаб,
кундузи уйга келиб
дам оларди. Акмал
“оилани ўзим
тебратаман” деб
ҳамма орзуларидан
кечди. У ўзига
ёқадиган
ҳайдовчилик
касбини эгалади. У
эндигина 23 ёшга
кирганди. 1 йилдан
бери автобус
ҳайдайди. Синглиси
Наргиза ундан 5 ёш
кичик. Бу йил
коллежни битиради.
Акмални яна бир
орзуси синглисини
олийгоҳларнинг
бирида ўқитиш.
“Ўзим ўқимаганимга
яраша синглим
ўқисин”, - дейди.
Синглисига жуда
меҳрибон. Ҳеч қачон
хафа қилмаган. Нима
сўраса йўқ демайди.
Ўқишига нима керак
бўлса, ҳамма
шароитни қилиб
беради. Синглисини
жуда яхши кўради.
Кимдир синглисини
хафа қилиб қўйса,
уни тазирини бермай
қўймади. Маҳаллада
деярли ҳеч ким
Наргизага «гап отиш»
учун руҳи
бетламасди. Акмал
ўзи уйланишидан
олдин, синглисини
узатади. У учун
синглиснинг бахти
муҳим. Афсуски
синглиси учун кўп
вақтини ажрата
олмайди. Синглиси
деярли ёлғиз ўсди.
Акмал “иш-иш”, деб
ҳаммасидан воз
кечди. Акмал отасини
деярли эслай
олмайди. Онасидан
сўраса “отанг ўлган”
деган жавобни
олади. Онаси, отасиз,
ёлғиз ўзи болаларини
ўстирди. Акмалнинг
куни ўз иши, автобус
ҳайдаш билан ўтади.
Бир хил кун тартиби.
Ёшлигидан онасига
ёрдам бериш билан
катта бўлди. Деярли
ишламасдан ўтган
кунини эслай
олмайди. Шу сабабли
ўртоқлари билан
бундоқ чойхона ва
кафелардаги
зиёфатларда ўтира
олмади ҳам. Энди
оёққа туриб,
коллеждаги
курсдошлари,
ишхонадаги
ҳамкасблари билан
улфатчилик қила
бошлади. Унда ҳам
ойда бир маротаба.
Акмал олдин бундай
ўтиришларда
бўлмагани учун ўзини
ноқулай сезарди.
Ўтириш тонготаргача
давом этарди.
Маишат авжига
чиқган пайт қизлар
чақириларди. Зиёфат
энди қизлар билан
давом этарди.
Қизларни етаклаб
алоҳида хоналарни
банд қилишлар
бошлнарди. Акмалга
бу ҳолат бегона эди.
Бу ерда ўзини
бегонадек ҳис
қиларди. Олдин
қизлар билан
юрмаган, қўлини ҳам
ушламаган бола эди.
Қизларни
фариштадек
кўрарди. Кўчада
болалар қизларга гап
отса жахли чиқарди.
Айтарди, “Ахир
сенларни уйингда
ҳам синглинг, ёки
опанг бордир! Уларга
бегоналар гапирса
сенларга ёқадими?” -
деб. Бу ерга келган
қизларни кўриб,
фикри ўзгарди. “У
мени атрофимда
яхши қизлар бўлган
экан. Энди - энди
қизларни оласини
кўраётган эканман.
Нега бу қизларни
оиласи эркин қўйиб
юборган экан?
Буларни акаси, отаси
йўқми? Назорат
қилмайдими? Эҳҳҳ
эсиз...” деб ўйларди.
Шунақа ўтиришларни
бир иктасидан кейин,
ўрганиб ҳам қолди.
Бундай қизлар у учун
оддий ҳолдек бўлиб
қолди. Ҳаттоки
қизлар билан
алоҳида хонага ҳам
кирди. Албатта ўз
ҳоҳиши билан эмас.
Ҳамкасбларининг
таклифига биноан
қизлардан бири уни
таклиф қилди. Ярим
яланғоч қизга ким
йўқ дерди? Акмал
минг тарбияли
бўлгани билан у ҳам
йигит киши. Унда ҳам
нафс бор, эхтирос
бор. Қизни ноз
карашмаларига
бўйин эголмади. Қўл
ушлашиб хонага
кириб кетди...
Хонадан чиқиши
билан ҳамкасблари
бақир-чақир
қилишди:
“Табриклаймиз!
Эркак бўлдинг.
Маладес!!! Яшавор
эркак!” - деб уни
мақташди. Бундай
кайфу сафо Акмалга
ҳам ҳуш ёқа
бошлади. Ишдан
чарчаб келиб
маишат қилиш кимга
ёқмасди. Мана бугун
ҳам коллеждаги
собиқ курсдошлари
билан зиёфат бор.
Тонготар зиёфат.
Тушлик маҳал Акмал
автобус ҳайдаб
кетаётиб бир нарса
эсига тушгандек
сапчиб кетди: “Вай,
Наргизага бугун
келмайман, деб
айтмабманку.
Ҳавотир олмасин,” -
деб синглисига
телефон қилди.
Лекин синглиси
телефонини
кўтармади. Онасига
телефон қилди.
Онаси ҳам жавоб
бермади. “Онам
бундай пайт уйғоқ
бўлардиларку. Нега
жавоб
бермаяптилар,
Наргиза ҳам”. - деб
ҳаёл қилди. 15
дақиқлардан кейин
Наргиза қайтиб
телефон қилиб,
эшитмай қолганини
айтди. Шундан кейин
Акмални кўнглидаги
ғашлик тарқади. У
синглисига бугун
туғилган кун
борлигини, уйга кеч
келишини айтди. Шу
билан кун кеч бўлди
деганда, Акмални
автобуси бузилиб
қолди. Бу ўлганни
устига тепгандек
бўлди. Устахонага
қайтиб келиб,
автобусини
тамирлатди. Автобус
тамирдан чиқгунча
ярим тун бўлиб
қолди. Роса чарчади.
Уйга қайтиб борди.
Зиёфатга борадиган
аҳволи қолмади. Уйи
олдига келиши билан
ҳамкасбларидан
бири телефон қилиб,
нега келмаётганини
сўради. Акмал
чарчаганини баҳона
қилди. Ҳамкасби
гапга уста бола эди. У
Акмални келишга
кўндирди. Ҳозирда
Акмални нозик жойи
бўлиб қолган
“қизлар”ни ҳам
келиб бўлишганини
айтди. Акмални
тезроқ келиши учун:
“Ёш-ёшидан.
Коллежни
студенткалари.
Биттаси сени кутиб
ўтирибди. Сени роса
мақтадим. Сен
келганингда
ҳайдовчиман
демагин. Сени банк
бошқарувчиси деб
таништирдим” деб
қўшиб қўйди. Акмал
мийғида кулиб қўйди.
Акмал эшикда
қулфни кўриб
ажабланди. Наргиза
қаерга кетибди?
Менимча онамга
ёрдам бергани
кетган бўлса керак.
Мен онамга
айтгандимку,
Наргизани чақирманг
деб. Барибир олиб
кетибдилар,” - деб
ўзига ўзи гапирди. Ва
ниҳоят айтилган
жойга етиб борди.
Курсдошлари қарсак
чалиб уни келишини
кутиб олишди.
Тўрдан жой бериб,
олдига ароқдан
қуйиб узатишди.
Акмал чарчоқ босди
қилиб ароқни битта
кўтаришда ичиб
юборди. Кетидан
овқат беришди.
Курсдошлари
эндигина еб
бўлишган экан.
Акмал ҳам тезда еб
бўлди. Хонада ярим
яланғоч қизлар
йигитларни тиззасига
ўтириб олиб
ниманидир
гаплашиб
ўтиришарди. Кейин
телефон қилган
курсдошига менга
“аталгани” қани деб
сўради. Курсдоши
тиржайиб
“ичкарида” деб
ишора қилди. Акмал
дадиллик учун яна
ароқ ичиб олди.
Ичкари хонага
кирмоқчи эди
курсдоши тўхтатди.
“Ҳозир у банд, вақтли
келмадинг! Сени
кутиб туролмади.
Ҳозир чиқиб қолади”
деди. Акмал қизларга
қараб ҳаёл суриб
ўтирарди. У
олдингидек ҳаёл
сурмасди. Ҳозир
ўзгарган. Ароқ ичади.
Чекади. Қизлар билан
“юради”. Онасининг
берган тарбиясини
унутиб бўлди ҳисоби.
Она тарбия
берибдику, лекин
иродасини тарбия
қилишни унутибди.
Шайтоний дўстлари
уни йўлдан
адаштиришди. Акмал
чарчагани учунми,
ёки ароқ
таъсиридами, кўзи
юмила бошлади.
Кўзи ғира-шира
кўрарди. Алоҳида
хонанинг эшиги
очилди. Ичкаридан
бир курсдоши
яланғоч қизни
қучоқлаб чиқиб
келди. Акмални
уйқуси ўчди. Қизни
юзини кўришга
қизиқди... Кўрди.
Кўрдию турган
жойидан қайтиб
ўтириб қолди.
“Наргиза”, - деб
охиста пичирлади.
Ҳамма нарса кўзи
олдидан тезда ўтди.
Ичган ароғини кайфи
ҳам тарқади. 5 сония
ўтирган бўлса ҳам, бу
у учун узоқ вақт эди.
Нима бўлаётганини
англашга ақлли
ожизлик қила
бошлади. Наргиза
ҳам қотиб қолди.
Нима қилишини
билмай қолди.
Акмални курсдоши
ҳамон уни кўтариб
турибди. У кулиб:
“Мен бу билан 6
ойдан бери учрашиб
юраман”, - деб
ёнаётган ёғ устига
бензин сепди. У бу
қиз Акмални
жонажон синглиси
эканини қаёқдан
билсин? Акмал чидай
олмади. Стол устида
турган пичоқни олиб
курсдоши томон
югурди. Наргиза
тушиб, ердан
кийимларини олиб,
қочди. Акмал
курсдошини
кўкрагига пичоқни
қайта-қайта тиқиб
олди. “Сенми менинг
синглимни иффатини
бузадиган” - деди
важоҳат билан.
Ҳамма ёқ қон бўлиб
кетди. Ҳеч ким нима
бўлаётганини
тушунмасди. Наргиза
кетиб бўлганди.
Ўртада эса кўзлари
нафратга тўлган, усти
боши қон бўлган
Акмал қўлида пичоқ
ушлаб турибди. Ерда
эса курсдоши жон
бермоқда. Пичоқ уни
юрагига
санчилганди. Ҳеч ким
Акмалга яқин
йўлашга
ботинолмасди.
Ҳамма қўрқаётганди.
Акмал эшик томон
юриб: “Мени синглим
билан ҳам шундай
иш қиласанларми?”
деб оҳиста гапириб
чиқиб кетди. Энди
ҳамма нима
бўлганини тушуниб
етганди. Акмал усти
боши қон аҳволда,
қўлида қонли пичоқ
билан ўзи билмаган
томонга қараб кетиб
борарди. Бошида
турли ҳаёллар, турли
ўйлар... Номусини
ёқотган синглисидан
ор қила бошлади.
Маҳалласига қайтиб
борса ҳамма уни
устидан кулиб, ола
қарайдигандек
туюларди.
“Шарманда бўлдим.
Ҳаётим мазмуни
бўлган синглим
фоҳиша бўлиб
етишибди. Наҳотки
сезмадим,” - деб
такрорларди. Шу
заилда тонгга қадар
юрди. Юриб-юриб ўз
уйига келиб қолибди.
Қўлида ҳамон пичоқ
турибди. Уни ҳаёлига
синглисини ўлдириш
келди. Бу
шармандаликдан,
фоҳиша синглисидан
уни мурдаси
афзалроқ деди.
Эшикда қулф йўқ,
демак синглиси уйга
келган. Уйга кирди.
Уни онаси кутиб
олди. Эндигина
келган экан. Қўлидаги
сумкасини қўймаган
ҳам. Ўғлини
аҳволини кўриб
қўлидаги сумка ерга
тушиб кетди. Акмал
онасига қараб: “Она
сиз мени усти
бошимни кўриб
ҳайрон қолиб қўрқиб
кетдингиз-а? Ҳа, мен
одам ўлдирдим.
Ҳозир одам ўлдириб
келяпман. Шунинг
учун усти бошим шу
аҳволда (Қўлидаги
пичоқни ерга зарб
билан уриб, санчиб
қўйди). Она, агар сиз
ҳозир ичимни ҳам
кўрганингизда эди...
қўлингиздаги сумка
эмас, ўзингиз ерга
тушиб кетардингиз.
Мени кечиринг. Биз
шарманда бўлдик (Бу
пайт она ерга
чўккалаб ўтириб
қолганди). Онажон
мени кечиринг. Сизга
муносиб ўғил бўла
олмадим. Оқ
сутингизни оқлай
олмадим. Мени
кечиринг,” - деди.
Она ҳамон бир
нуқтага тиклиб
ўтирарди. У нима
бўлганини энди-енди
англаб етаётганди.
Унинг ўғли қотил
бўлганди. Қўли қонга
беланганди. Она нега
бундай бўлганини
тушунолмаётганди.
Гапиришга мажоли
ҳам етмади. Зўрға
қалтираб “Нима
учун?” дея олди
ҳолос. Акмал эшикка
суянган ҳолда: “Сиз
иш-иш деб
болаларингизни
тўлиқ тарбиясини
эсдан чиқардингиз.
Сиз бизга иродани
мустаҳкамлашни
ўргатмадингиз. Нафс
қули бўлиб, нима
қилаётганимизни
эсдан чиқардик. Мана
оқибати. Наргизага
эътибор қилмай
қўйдингиз. У фоҳиша
бўлиб кетибди. Мен
уни ушлаб олдим.
(Она тамом бўлди
ҳисоб, юзидан ранги
қочди.) Сиз мени
кечиринг. Она, мен
одам ўлдирдим.
Мени энди
қамашади. Яна бир
бор берган оқ
сутингизга рози
бўлинг” деди. Шу
пайт эшик тақиллаб,
эшикдан Милитсия
ходимлари кириб
келишди. Акмални
сўроқ қилиш учун,
маҳкамага олиб
кетишди. Ерда
ўтириб, қотиб қолган
онаизор ҳамон
тикилиб ўтирарди.
“Ўғлимни олиб
кетманглар” - деб
йиғлашга ҳам ҳоли
қолмаганди. Қанча
вақт ўтирди
билмади. Сал ўзига
келиб, ўрнидан
турди. Уй ичкарсига
тебрана тебрана кета
бошлади. Она
ичкарида қўлини
томирини кесиб,
ўлиб ётган қизи
Наргизани мурдаси
борлигини
билмасди...
Кутилмаган зарбага
чидай олмади. Эшик
остига йиқилди...
фарзандларининг
роҳатини кўраман
деганди. Лекин у
доғини кўрди. Шу
аламлар бир бўлиб
кўкрагида қаттиқ
оғриқ бўлди. Қанча
вақтдир эшик остида
ётди. Турғазадиган
ўғли энди йўқ. Оғзига
сув томизадиган
қизи йўқ. Онадаги
алам ўти кўкрагида
ёнди. Аллоҳдан
қилган гуноҳлари
учун кечирим сўради.
У қилган хатоларини
англаб етишга
улгурмади. Жони
узилди...
Акмал қамоқхона
дарчасидан
кираётган ёмғир
томчиларини юзига
тушишидан
завқланарди. Юзидан
ёмғирнинг оқиши
онасининг юзларини
силашидай
туйиларди. Юзидаги
ёмғир томчиларига
кўз ёшлари
ҳамроҳлик қила
бошлади. Бўғзига бир
нима тиқилди.
Ўкириб йиғлаб
юборди. Йиғлаб ерни
урарди:
“Неееегааааа? Нега
ундай қилдинг. Аҳир
жонажоним
эндингку! Менинг
беғуборим эдинку!!!
Мен сенга ёмонлик
қилмасдимку!!! Нега
онамни ҳам олиб
кетдинг? Мен йўлғиз
қолдимку...

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: