Главная » Hikoyalar » Bo'rilar so'qmog'i
Bo'rilar so'qmog'i

Bo'rilar so'qmog'i

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Bo'rilar so'qmog'i
  • Дата релиза: 20-06-14, 13:35
Bo'rilar so'qmog'i
Отам раҳматлининг
бир гапи сира
ёдимдан чиқмайди:
“Болам, илон билан
бўрида азроилнинг
бир донадан “туки”
бўлади. Уларни
кўрган инсонни
қўрқув чулғаб олади,
бироқ одамдан кучли
жонзот йўқ”, деган
эди.
Ҳадикни енгиб яшаш
ҳам марднинг иши.
Қўшработ
туманидаги Қоратош
қишлоғи Нурота тоғ
тизмасига кирувчи
Оқтоғ ва Қоратоғ
оралиғида
жойлашган
мафтункор гўша.
Баҳор чоғларида
табиати кишини
ўзига мафтун этади.
Қишлоқнинг шарқий
томонида Бел деган
тепалик бор. Бу
жойни Лангар тоғи
билан баробар
дейишади. У ер сув
айирғич вазифасини
ҳам ўтайди. Ёмғир
ёғиб, тоғ
дараларидан сел
кетганда, Белнинг
шарқий томонининг
суви Қўшработ
орқали Иштихон
туманидан ўтувчи
Оқдарёга қуйилади.
Унинг ғарбий
томонидан сувлар
йиғилиб, Жўшдан
Нуротага, ундан
Бухорога қараб
оқади. Хуллас, шу Бел
тепалигида бўрилар
юрадиган сўқмоқ
бор. Тоғ одамлари
бўрилар ўтадиган
йўлларнинг
аксариятини
билишади. Табиат
шайдоси бўлган
қоратошлик
Абдухолиқ Қўлдошев
ва Бахтиёр
Жуманазаровлар
менга бўриларнинг
сафарга йўл оладиган
ҳамда уяси томон
қайтадиган
сўқмоқларини
кўрсатди.
Уларнинг уялари
Учқўлдаранинг
юқори қисмида бор.
Баъзан уларни Тоқия
чўққи ва Етим
чўққида ҳам
учратганмиз.
Қашқирлар Сариқ
чўққи орқали Чинор
ва Ирқин
қишлоқларини
оралаб, Бел билан
Қоровултепа орқали
Қоратовга, ундан
Ҳайдаркўл
томонларга ўтиб
кетаркан ва шу
йўлдан қайтаркан.
– Ҳаётимда бўрилар
билан тўрт маротаба
тўқнаш келганман, –
деди Абдухолиқ ака.
Биринчи марта ток
новдаларини кесиб,
кўмиб бўлгач, тўқсон
суви билан суғориш
учун эрта тонгда
тоққа йўл олдим. Куз
фаслининг сўнгги ойи
эди. Қўлимда кетмон,
тоғ томонга ариқ
ёқалаб бораяпман.
Кун совуқ, туман
қоплаган, 15-20
қадам наридаги
кишини кўз билан
илғаш мушкул.
Узоқдан бир
боланинг қўшиқ
айтиб келаётганини
эшитдим. Мени
кўриб, салом берди.
Танидим, дўстим
Ҳазратнинг мактабда
ўқийдиган ёш ўғли
Саид экан.
– Ассалому алайкум,
муаллим, сувга
чиқдингизми? – дея
менга гап ташлади у.
Орқасидан бир ит
унга эргашиб
келарди.
– Бир ўзинг
келаяпсанми? –
сўрадим ундан.
– Ҳа, бир ўзим, – деди
у хотиржам оҳангда.
Орқасидан эргашиб
келаётган ит эмас,
бўри экан. Мен бу
даҳшатдан
каловланиб
қолгандим.
Қўрқувдан бутун
вужудимда титроқ
бўлса-да, ортидан
бўри эргашиб
келаётганини Саидга
билдирмадим.
Қашқирга қаршилик
кўрсатишга ягона
қурол – кетмон эди.
Мен дастани шундай
маҳкам ушлаб,
бўрини буткул эзиб
юборгудек, баҳайбат
маҳлуққа тикилиб
турдим. Орадан бир
оз вақт ўтди. Бола
чулдираб
нималарнидир
сўзларди, мен карахт
бўлиб қолгандим.
Ўзимга келгач,
ичимда Қуръон
оятларидан тиловат
қилиб, Саиднинг
елкасидан тутиб,
бирга кетамиз
дегандек ишора
қилдим. Овозим
жуда паст, мажолсиз
чиқарди.
Бўри боланинг
тасодифий
ҳамроҳидан
ҳайиқдими, ҳар
қалай жойида тек
қотди. Икков ортга
қайтар эканмиз,
Супратошдан
ўтганда, унинг
аламзада
увиллашини
эшитдик. Фақат
шундагина Саиднинг
ранги оқариб, қўрқув
исканжасига тушди.
Уйга соғ-омон
келдик, лабимга учуқ
тошди. Ўқувчимнинг
ота-онасини
чақириб, роса
уришдим. Тонг
саҳарлаб ҳам ўғлини
ёлғиз мактабга
юборадими?
– Қиш кунларининг
бирида ов меҳри
устун келиб, тоққа
каклик овига чиқдик,
– дейди Бахтиёр
Омонтурди ўғли. –
Икки кишимиз,
биримиз даранинг бу
томонидан,
иккинчимиз нариги
тарафидан
кетаяпмиз.
Какликларни
ҳуркитиб, учирамиз.
Улар бу тепаликдан
нариги қирлик
томонга парвозга
шайланади, бироқ
қўнаман деб бутун
танаси билан қорга
кириб кетади.
Ўлжаларни осонгина
ушлаб оламиз.
Ногаҳон бўри
изларига нигоҳим
тушди. Юрагим шув
этиб кетди. Афтидан,
бўрилар галасининг
изи бўлса керак.
Тезда шеригимни
имлаб чақирдим. У
ҳам тезда ҳушёр
тортиб, аста ёнимга
келди.
Маслаҳатлашиб,
бўрилар изидан
боришга қарор
қилдик. Довон устига
чиқиб, қашқирларни
кўрдик. Тўртта экан,
мириқиб ўйнашарди.
Яқинлашиб боришга
юрагимиз
бетламади.
Кейинчалик
бошқалар ҳам ўша
чўққида бўриларни
кўришибди.
Гўрдара – серсув,
ваҳимали ҳамда ўт-
ўланларга бой жой.
Бу сой сувидан
Чиноқ, Тозғора,
Теводоқ ҳамда
Эжгант
қишлоқларининг
аҳолиси боғларини
суғоради. Қишлоқ
одамлари шу
дарадан турли
гиёҳларни териб,
ишлатишади.
Ваҳималиги, бу
дарага яқин
жойларда ҳам
кишилар илон ва
бўриларга дуч
келишган.
– Чорак аср
муқаддам худди шу
жойда илк маротаба
бўри кўрганмиз, –
деди теводоқлик
Эшпўлат ака Бўриев.
– Ўшанда
ҳамқишлоғим
Холиқул ака билан
доривор гиёҳларни
йиғишга чиққандик.
Икковимизда икки
эшак. Оқчўққининг
пастидаги Абан
текислигида ёлғизоёқ
йўлдан ҳангома
қилиб кетаяпмиз...
Муюлишдан ўтганда
бир катта қашқирга
тўғри келиб қолдик.
Юрагим увишиб,
тепа сочим тикка
бўлиб кетди.
Эшакларимиз тошдек
қотиб қолди.
Ҳамроҳим
тажрибали табиб,
кўпни кўрган Холиқул
ака сўйлоқ тишли
маҳлуққа қараб
шундай деди:
– Ассалому алайкум,
Бўри ака!
Яхшимисиз?!
Нигоҳларимиз
тўқнашди.
Кутилмаган меҳмон
бизга йўлни бўшатиб
бериб, Гўрдара
томонга югуриб
кетди. Мана
саломнинг қудрати,
ана яхши сўзнинг
оқибати. Ундан
кейин ҳам уч бор
уларга овлоқ
адирлар бағрида дуч
келдик. Доимо уларга
яхши сўз отдим.
Нима бўлса ҳам ҳар
сафар бўрига рўбарў
бўлгач, ишларим
ўнгидан келаверди...
Чириштепада ҳам
бўрилар юрадиган
йўл бор, деб
айтганди отам.
Йигитлик чоғимда оқ
эшагимиз бўларди.
Ҳар куни тоғдан ўтин
олиб келардим. Бир
куни ўтин йиғишдан
кечроқ қайтдим. Йўл
олис, юк оғир эди.
Ногаҳон эшак
юришдан таққа
тўхтади. Қанча
уринмай, бақириб-
чақирмай, уни
жойидан жилдириб
бўлмади. Қора терга
тушиб кетибман,
шундоқ олдинга
қарасам,
қоронғуликда иккита
ёруғ нуқта ярақлаб
кўринди. Бу бўрининг
кўзлари экан.
Қўрқдим, жуда
қўрқдим, бироздан
сўнг ўзимга келгач,
чопонимни
эшагимнинг бошига
ёпдим. Ўтинларни
тушириб, арқонни
узун қилиб судраб,
бўрилар сўқмоғидан
ўтиб олдим. Бўри
деганлари арқондан
қўрқишини
эслаганим қўл келган
эди, ўшанда.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: