Главная » Hikoyalar » Дўстми Ё Духтир.?
Дўстми Ё Духтир.?

Дўстми Ё Духтир.?

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Дўстми Ё Духтир.?
  • Дата релиза: 18-07-14, 01:48
Дўстми Ё Духтир.?
Баланд бўйли йигит
анча вақтгача
туғруқхона атрофини
айланиб юрди.
Қўлидаги сигаретни
ёқишни хаёл билан ё
унутди, ё хоҳламади,
қўлида айлантира
туриб, улоқтириб
юборди, бир оз
фурсат ўтиб эса
бошқасини олди,
сўнг дарахтлар
панасига ўтди ва бир
оздан сўнг жадал
қадам ташлаб, бош
бино тарафга кетди.
Ҳозиргина
консилиумдан
чиққан Рустам билан
Хайрулло
шифокорлар
хонасига киришди.
Ортдан қадам
товушлари
эшитилди. Эшик зарб
билан очилди-ю,
хонага ҳеч ким
кирмади. Чамаси
эшикни тортган одам
фикридан қайтдими,
жойида қотди.
– Киравер, Умид ! –
деди Хайрулло.
Барваста йигит
кирди ва изтироб
билан унга тикилди.
Айтадиган гапи
оғирлигидан,
ичидагини сиртига
чиқаролмади.
Хайрулло унга далда
берди:
– Ука, сал қовоғингни
очиб юр, кўрганлар
нима дейди? Боя
шунча гаплашдик,
ҳозиргина
профессор билан
ҳам маслаҳатлашиб
чиқдим. Ҳозир яна
хотинингнинг олдига
кирамиз. Сен
ишингга боравер,
тирикчиликдан
қолма, бу ёғи яхши
бўлади!
Йигит миқ этмай
чиқиб кетди.
Хайрулло унинг
ортидан ачиниб
қараб қолди:
– Эрталабдан бери
кетмайди.
Носированинг эри.
Хотини операцияга
кўнмаяпти!
– Нима бўлади энди?
– Аслида операция
билан туғдиришга
қаршиман. Кўп
кузатдим, табиий йўл
билан туққан
аёлларга қараганда,
кесерево билан
туққан аёллар,
нисбатан боласига
бемеҳрроқ
бўлишади. Аммо
мана бунақа
ҳолатларда...
билмадим... бошқа
иложи бўлмагандан
ке¬йин... Мен
профессор билан
олдига кириб
чиқаман. Сен,
ҳойнаҳой, кирмасанг
керак?!
Рустам креслога
суяниб, илжайганча
бош чайқади.
Хайрулло касаллик
тарихини кўтариб
чиқиб кетди.
– Носирова йигирма
бир ёшда, биринчи
ҳомиладорлик,
биринчи туғруқ,
нефропатия, қирқ
биринчи ҳафта….,
Профессорга
эринмай баён қилган
Хайрулло, аёлни
кўздан кечирди,
«шишган, анчагина
шишган, қовоқлари
осилиб турибди,
кўзлари
кичкиналашиб
кетган, бир пайтлар
жуда ҳусндор бўлган
кўринади.
Беозоргина,
мулойим. Худди айб
иш қилиб қўйгандек,
хижолат тортиб, ҳар
бир саволга жавоб
беришдан олдин,
узун-узун
киприкларини
пирпиратиб олиб,
кейин кўзларини бир
нуқтага қадаб, оҳиста
гапиради. Дардга
оғир экан».
Профессор
кўзойнагини тақиб,
Хайруллонинг
қўлидан касаллик
тарихини олди. Бир
бошдан, шошилмай
варақлаб, қайтадан
ўқиб чиқди.
– Отангиз ё
онангизнинг қон
босимлари
ошармиди?
– Адам… қон
босимидан вафот
этганлар.
– Ҳомиладор
бўлмагунча
ошмаганмиди?
– Йўқ.
Кекса профессор
қуюқ қошларини
чимириб хаёлга
толди. Умр бўйи илм
билан машғул бўлган
одамлар ҳиссиётга
берилишмайди.
Балки шунинг
учунми, одамнинг
кўнглидагини сеза
олиш қобилиятидан
маҳрум улар.
Баъзилари гапга
нўноқ. Аслида биров
гапни ёғлаб
гапиради, биров
тиканак боғлаб
гапиради. Бутун
ҳаёти давомида
инсон саломатлиги
ва ҳаётини ҳамма
нарсадан устун қўйиб
яшаган, буни
шогирдларига ҳам
сингдиришга ҳаракат
қилган профессор
ҳам гапга гул ўраб
гапира олиш
хислатидан йироқ
эди. Шунинг учун ҳам,
тўсатдан:
– Нега операцияга
розилик бермаяпсиз?
– деб сўради.
Аёл аввалига жим
қолди, кейин
одамнинг юрагини
эзар даражада оғир
хўрсинди, шифтга
қараб ётганча, икки
кўзидан бир
томчидан ёш сизиб
чиқиб, сочлари
орасига думалаб
кетди. Профессор
ҳам, Хайрулло ҳам
савол берилган
бўлса-да, жавоб
қайтарилмаслигини
билиб, уни ортиқ
қисташмади. Хонада
оғир сукунат чўкди.
– Қизим? –
профессор
гулдираган овозда
меҳр билан
салмоқлаб гап
бошлади. –
Келганингга бир
ойдан ошибди,
аҳволинг…
қониқарли эмас. Қон
босиминг баланд,
камқонсан,
буйрагинг анчадан
бери касал экан,
кўпинча қизларда
буйрак касаллиги
билинтирмай кечади.
Ё турмушга чиққач, ё
ҳомиладор
бўлгачгина ўзини
билдиради. Сен
ҳозир икки киши
ҳаёти учун
жавобгарсан. Она
бўлиш арафасидасан,
она бўлиш
масъулият, буни ҳис
қилмасликка ҳаққинг
йўқ! Бунақа ишда
қайсарлик ярамайди.
Энг муҳими,
фарзандни соғлом
дунёга келтириш.
Гапларимни ўйлаб
кўр. Рози бўлсанг,
эртага операция
қиламиз. Чўзишдан
наф йўқ. Саломат бўл.
Профессор оғир
қўзғалиб, эшикка
қараб юрди,
Хайрулло унга
эргашди. Саида ўзини
қийнаб юрган оғир
хаёллар гирдобида
қолаверди.
Касалхонада
кунларнинг ўтиши
жуда қийин. Шифтга
қараб ётиш ҳам,
деразани кузатиш
ҳам бир зумда
жонингга тегади.
Хаёлида яна ўша
савол чарх урди:
«Ҳеч иложи
йўқмикан?» Қон
босими кўтарилди
шекилли, боши
лўқиллаб оғриди.
Ана, ҳозир ҳамшира
дорисини кўтариб
югуриб келиб,
томирига улаб қўяди.
Шу билан
қимирламай икки
соат ётади. Уйига
кетса, яхши бўлиб
қолармиди?!.. Эри
қачон келаркин? У
ҳам қийналиб кетди.
Тўтидек битта гапни
қайтарадилар:
«Қаҳрамонлик
қилмай операцияга
розилик беравер!».
Кўпроқ ўзидан
хавотир оляпти. Хўп,
ана, операция-ку бир
зумда ўтар, лекин
кейин-чи? Тиғ теккан
одам ярим жон
бўлиб қоладими?
Буни ўзидан бошқа
ҳеч ким тушунмайди.
Кейин у ёғи
дардисар, ҳисобли!
Яна қачон фарзанд
кўради, кўрадими,
йўқми, туғиши
муаммо бўлиб
қолмайдими?!
Ўғиллари кўп
бўлишини хоҳлайди.
Операция қилдирса,
тўрт-беш йилсиз
туғмай юради.
Шу оғир ўйловлар
исканжасида Саида
кечгача ётди. Ҳар
замонда боласи
қимирлаб қўяди.
Бечора ростдан ҳам
ҳаво етмай
қийналяптими?!
Тезроқ ёруғ дунёга
чиққиси келгандир.
Худбинман шекилли!
Ўз манфаатимни
кўзлаб, болани
ўйламаяпманми!
Кесеревоси қурсин.
Ким ўйлаб топган
экан…
Қайсар… Юлий
Цезарь биринчи
бўлиб она қорнидан
ёриб олинган бола.
Саркарда, давлат
арбоби, яна ёзувчи
ҳам бўлган. Унинг
ҳам боласи шунақа
ақлли бўлармикан?
Ўзи ўғилмикан ё
қизми? Қизиқ, ойим
қизлигингни
сезганман дердилар!
У-чи? У ҳеч нарсани
сезмаяпти.
Эшик очилиб, енгил
шиппак товуши
эшитилди, хонага
кирган одам
ичкаридан эшикни
беркитди.
Саида кўзларини
очди. Хона ним
қоронғи эди.
– Нега қоронғида
ётибсан? – Хайрулло
чироқни ёққач,
каравот тепасига
келди. – Ие,
йиғлаяпсанми?
Саида ҳазин
жилмайди.
Ажойиб одам! Гоҳ
сизлайди, гоҳ минг
йиллик қадрдондек
сенсирашиб кетади.
Муомаласи
самимийлигидан
Саида унчалик
оғринмайди. Халати
йўқ, ҳали
кетмабдими ё
навбатчими? Саида
ўрнидан турмоқчи
эди:
– Ётавер, қимирлама,
фақат бошингни сал
кўтариб ол! – деди . –
Хўш, емай-ичмай,
тарки дунё қилиб
ётибсанми? Сени
ўрнингда бўлсам
бунақа қилмасдим.
Саида оғир нафас
олди.
Хайрулло уни саволга
тутди:
– Эринг билан
баравармисизлар?
Саида «ҳа»
ишорасини қилди.
– Ўхшаб ҳам
кетасизлар,
қариндош
эмасмисизлар?
– Йўқ, бирга
ўқиганмиз.
– Муҳаббатми?!
Саида уялиб,
кулимсиради.
– Энди сенга жиддий
савол!
Саида нима савол
бераркин дея,
кўзларини катта-
катта очиб
ҳайратланди.
Хайрулло унинг
кўнглини сезгандек:
– Сен ҳайрон бўлма,
саволларимни
туғишингга алоқаси
йўқ. Шунчаки сен
билан бир
дардлашиб ўтиргим
келди, бугун
навбатчиман,
тўйингга қанча
бўлди? – деб сўради.
– Икки йил
– Яхши яшайсанми?
Саида елкасини
қисди.
Хайрулло:
– Бировдан олдин,
бировдан кейин
дегин, – деди ва ўзи
жавоб бериб қўя
қолди: – Шу икки йил
ичида эрингга
текканингдан ҳеч
афсусландингми,
йўқми?
Саида бу қанақа
беъмани савол,
дегандек энсаси
қотди. Хайрулло буни
писанд қилмай
саволига жавоб
кутди. Саида жавоб
қайтаришни
хоҳламаса-да:
– Йўқ, – деди.
– Эрингни яхши
кўрасан, кўриниб
турибди, биласанми,
Ибн Сино
касалларига нима
деркан? Биз уч
кишимиз, мен –
табиб, сен – касал, у –
касаллик. Агар сен,
мен тарафга ўтсанг, у
енгилади. Бордию, у
тарафга ўтиб олсанг,
иккалангни енгишим
қийин. Мен ҳам
шундоқ буюк
одамларнинг усулини
давом эттириб, сени
ўз тарафимга таклиф
қиламан, нима
дейсан?
Саида ёйилиб кулди,
бош оғриғи сал
ёзилди.
Хайрулло унга
жиддий қаради:
– Хўш, сенга айтсам,
кўнглим алдамайди.
Нималарни
ўйлаётганингни
айтиб берайми?
Гапларимга эътироз
билдириб, овора
бўлма, чунки ҳақ
бўлиб чиқаман.
Ҳозир эринг учун
фидойилик қилиб
ётибсан, сен қўрқоқ
эмассан, қўрқоқлар
туғишдан кўра,
операцияга осонгина
рози бўлиб қўя
қолишади. Сен
эрингни ўйлаб,
операция
қилдирмаяпсан,
тўғри топдимми?
Энди, Саида, ўзингдан
қолар гап йўқ,
мендан ўн ёш кичик
экансан, сендан кўра
кўпроқ кўйлак
йиртганман, мени
гапларимга кир, кам
бўлмайсан:
биринчидан, эринг
бунақа фидойиликни
барибир билмайди,
эркаклар табиатан
шунақа яралган, буни
ўзгартириш қийин.
Мен сенга шифокор
сифатида эмас, эркак
бўлганим учун
айтяпман,
иккинчидан, қон
босиминг ошган сари
бола қийналади,
кундан-кунга аҳволи
оғирлашиб боради,
ўзинг камқонсан, бу
биласанми, нима
дегани, бола
қорнингдалигидаёқ
бир нечта касалга
йўлиқади дегани.
Саида ғалати аҳволга
тушди. Ҳеч қачон
бунақа гапларни
эшитмаган эди.
Ажойиб дўхтир экан!
Худди ичимга кириб
чиққандай, ё тавба,
нима ўйлаётган
бўлсам, шуни айтиб
турибди.
Гипнозчими?
Гапларини… ҳаммаси
тўғри, изоҳга ҳожат
йўқ. Биринчи марта
бунақа одам билан
гаплашишим. Ҳеч
ҳам бунақа
суҳбатдошни
учратмагандим.
Саида йўқотиб қўйган
қадрдонини топиб
олган одамдай яйраб
кетди. «Ҳаётга реал
қараб яшашни ўрган.
Хўп, ҳозир сени
айтганингни қилдик
дейлик, кейин нима
бўлишини
биласанми? Ўзинг
бир амаллаб
туғарсан, ҳай-
ҳайлашиб туғдириб
олишар, бола-чи?
Туғилиш осон
жараён эмас, қанча-
қанча болалар туғруқ
пайтида касаллик
орттиради. Кейин-чи,
касал бола боқишдан
ортиқ азоб йўқ!
Ўзингни кечира
олмайсан,
бошқаларни соғлом
фарзандига қараб
ўзингни еб юрасан,
сал каттароқ
бўлганда, нега
палончини боласи
яхши ўқийди, меники
бунақамас,
палончиники унақа,
меники бунақа деб
юрасан. Операция
билан туғсам, кейин
нима бўлади деб,
ўйлаяпсанми? Лекин
билиб қўй, биринчи
боланг касалвон
туғилса, қолганидан
ўзинг воз кечасан,
чунки адойи тамом
бўлган бўласан,
гапларимни
тушуняпсанми? Касал
бола ғурбатнинг
ўзи!»
Саида енгил тортиб,
бўшашди. Юрагини
сиқиб, чангаллаб
ётган сим тўрлар
битта-битта ечилиб
қўйворди. Кейин
хотиржам тортди.
Яхши одам экан!
Хайруллонинг
кўзларига чуқур меҳр
билан тикилиб,
нигоҳи билан жавоб
қайтарди.
Хайрулло унинг рози
бўлганини сезди ва
сўради:
– Эртага чоршанба,
яхши кун! Нима
дейсан?
– Шунақа қилсам,
тўғри бўлади
дейсизми?
– Аввало ҳар бир
ишни худога тавакал
қилиш керак, ундан
кейин, сенга боя
айтдим, гапимга
кирсанг, кам
бўлмайсан, менга
ишонсанг ишон, сени
зўрлаш йўқ.
– Эримдан…
– Эринг икки соатдан
бери хонамда
ўтирибди.
Саида бутунлай
хотиржам тортди.
– Кечаси ухлай
оласанми ё…
– Керакмас, – Саида
кескин бош чайқади.
– Унда эрталаб
кўришамиз, яхши
ётиб тур.
Бугун қуёш тонгни
барвақт уйғотди.
Тонг Саидага қизалоқ
ҳадя қилди. Худди
эрига ўхшайди.
Ингалаётган
чақалоқни хира
ёруғлик ортидан
кўрди-ю, елкасидан
тоғ ағдарилгандек,
хотиржам ҳолда
уйқуга кетди.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: