Ифторликка борган одам савобдан маҳрум бўладими?
- Категории: Hikoyalar
- Название: Ифторликка борган одам савобдан маҳрум бўладими?
- Дата релиза: 05-07-14, 12:13
Баъзилар тушунишича, кун
бўйи рўза тутиб, кейин оғиз
очиш учун бирон жойга
ифторликка борган одам
тутган рўзасининг савобини
хонадон эгасига ўтказар экан!
Ҳақиқатан ҳам шундайми?
Ифторлик қилиш,
рўзадорларни меҳмонга
чақириб, уларга таом ва
ичимликлар тортиш савоби
улуғ ишлардандир. Ана ўша
савоб ифторлик қилган банда
амалига, ихлосига яраша
берилади. Рўза тутган эса
алоҳида ажр-савобга
эришади. Ифторлик қилган
одамга рўза тутганнинг
савоби олиб берилмайди. Бу
шариат моҳиятига зид
тушунчадир. Динимизда бир
одам қилган савобли иш
бутунлай бошқа одамга ўтиб
қолиши мумкин эмас (гуноҳ,
зулм, ғийбат, ҳасад содир
этиш каби баъзи ҳолатлардан
ташқари). Рўза тутган банда
кун бўйи оч ва чанқоқ юриб,
ифторликка боргани сабаб
савобдан маҳрум бўлиши
адолатданми? Рўза тутмаса-да,
кечга яқин ифторлик қилиб
бериб ҳамма рўзадорлар
савобини ўзлаштириб олиш
қайси мантиққа тўғри келади?
Бу нотўғри тушунчадир.
Аслида Аллоҳ таолонинг
карами кенг. Рўза тутувчига
алоҳида, ифторлик қилувчига
алоҳида савоб беради. Ҳадиси
шарифда мана шу нарса
алоҳида таъкид билан
айтилган.
Рўза тутувчининг савоби
ифторлик қилувчиникидан
улуғдир. Сабаби Рамазон
рўзасини тутиш фарз,
ифторлик қилиш эса ихтиёрий
амал саналади. Аммо банда
рўза тутиб, ҳам ифторлик
қилиб берса, жуда катта
савобларга эришади. Аллоҳ
таоло ҳар биримизни эзгу
амалларга интиладиган,
нотўғри тушунча ва
фикрлардан узоқ
бўладиганлардан қилсин!
бўйи рўза тутиб, кейин оғиз
очиш учун бирон жойга
ифторликка борган одам
тутган рўзасининг савобини
хонадон эгасига ўтказар экан!
Ҳақиқатан ҳам шундайми?
Ифторлик қилиш,
рўзадорларни меҳмонга
чақириб, уларга таом ва
ичимликлар тортиш савоби
улуғ ишлардандир. Ана ўша
савоб ифторлик қилган банда
амалига, ихлосига яраша
берилади. Рўза тутган эса
алоҳида ажр-савобга
эришади. Ифторлик қилган
одамга рўза тутганнинг
савоби олиб берилмайди. Бу
шариат моҳиятига зид
тушунчадир. Динимизда бир
одам қилган савобли иш
бутунлай бошқа одамга ўтиб
қолиши мумкин эмас (гуноҳ,
зулм, ғийбат, ҳасад содир
этиш каби баъзи ҳолатлардан
ташқари). Рўза тутган банда
кун бўйи оч ва чанқоқ юриб,
ифторликка боргани сабаб
савобдан маҳрум бўлиши
адолатданми? Рўза тутмаса-да,
кечга яқин ифторлик қилиб
бериб ҳамма рўзадорлар
савобини ўзлаштириб олиш
қайси мантиққа тўғри келади?
Бу нотўғри тушунчадир.
Аслида Аллоҳ таолонинг
карами кенг. Рўза тутувчига
алоҳида, ифторлик қилувчига
алоҳида савоб беради. Ҳадиси
шарифда мана шу нарса
алоҳида таъкид билан
айтилган.
Рўза тутувчининг савоби
ифторлик қилувчиникидан
улуғдир. Сабаби Рамазон
рўзасини тутиш фарз,
ифторлик қилиш эса ихтиёрий
амал саналади. Аммо банда
рўза тутиб, ҳам ифторлик
қилиб берса, жуда катта
савобларга эришади. Аллоҳ
таоло ҳар биримизни эзгу
амалларга интиладиган,
нотўғри тушунча ва
фикрлардан узоқ
бўладиганлардан қилсин!
Смс Шерлар