Главная » Hikoyalar » Kutilmagan qo'ng'iroq.
Kutilmagan qo'ng'iroq.

Kutilmagan qo'ng'iroq.

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Kutilmagan qo'ng'iroq.
  • Дата релиза: 16-07-14, 22:35
Kutilmagan qo'ng'iroq.
– Зиё, битта кофе
ичмайсанми?
Бир даста касаллик
тарихини қучоқлаб
кирган Зиёда
Хайруллонинг
ҳазилини тушуниб
қаҳва дамлади.
– Ўзинг чаққон,
оёғинг чаққон,
тилинг чаққон. Cени
кўрсам, тилимга
тегирмонтош
боғланади.
Қаҳва тайёрлаб,
мақтов эшитишиш
умидида турган
Зиёданинг қовоғи
осилди. Хўмрайиб
Рустамга қараркан:
– Шу ўртоғингиз жуда
қитмир, бир кун
уришиб қоламасак
деб қўрқаман! – деди
аччиқланиб.
Хайрулло паст
тушмади:
– Рустамга нима
қиласан дардингни
айтиб, бечора янги
уйланган. Лекин мен
сенга қарасам, нега
ўн тўққиз ёшимда
уйланган эканман,
дея афсус қиламан!
Зиёда гап келганда
отасини ҳам
аямайди. Бир
бопламайманми деб
ўйлади-ю:
– Шуниям борди-
келдиси борми?
Мусулмончиликда
тўрттагача мумкин-
ку! – деди кесатиб,
«яна бошқасига
уйлана қолинг» деган
маънода.
Хайрулло гапни
ҳазилга бурди:
– Тўртталасигаям
уйланиб бўлганман,
Зиё!
Хонада қаҳқаҳа
янгради.
Ҳазили бошига бало
бўлган Зиёда қип-
қизариб: «Боринг-э!»
– дея хонадан чиқиб
кетди.
Рустам мириқиб
куларкан:
– Шуни нуқул ғашига
тегасан, – деди
қоғоздан кўзини
узмай ва кўнглига қўл
солиб кўрди. – Шу
қизнинг сенга кўнгли
бор. Сени кўрса
қизариб кетади.
– Беҳуда гапирма, у –
қиз бола !
– Айтдим-қўйдим-да.
Лекин нимадан
сиқилаётганини
билмасак ҳам айб
бўлади. Бечорага
қийин. Уйлангунингча
роса оғзингни
пойлади.
– Нега пойлайди, у
билан ҳеч қанақа
боғлиқлик жойим
йўқ. Эрга тегиб
кетаверсин!
Зиёда югуриб хонага
кирди.
– Гапингиз тўғрига
ўхшайди. Учинчи ё
тўртинчи хотинингиз
сизни чақиряпти.
Хайрулло
безовталаниб,
Зиёдага қаради:
– Эсинг жойидами?
Учинчи, тўртинчинг
нимаси? Ким
чақирди?
Хайруллонинг
гапларидан Зиёда,
энди мени галим
дегандек, бемалол
яйраб кулди.
– Қўрқоқ экансиз-ку,
рангингиз оқариб
кетдими? Эрталаб тез
ёрдам обкелган
аёлчи, – Зиёда
Рустамга қараб изоҳ
берди – ҳозир
реанимацияга
кирсам, сизни
чақириб беришимни
сўради.
– Шунақа
демайсанми?! – деди
Рустамга қараб. – Сен
кўрганмидинг?
– Қон босими билан
келган. Ўн тўрт
ҳафталик, бачадон
чандиғи бор.
– Бориб кўрай-чи! –
Хайрулло ойна-
эшикларни
зириллатиб чиқиб
кетди.
Бурнига кислород
найчаси, билагига
узун резина ичакдан
дори улаб қўйилган.
Осма укол томчилаб
турибди. Ҳаворанг
экранда рақамлар
қон босимини
кўрсатмоқда:
мувозанат бузилган.
Ўҳ-ҳў, ишлар чатоқ-
ку! Бемор ким
бўлдийкин?
Каравотга яқин
борган Хайрулло
дабдурустдан аёлни
танимади. Касал бир
нуқтадан кўзини
узмай ётарди.
Хайрулло уни таниди:
– Ие, Саида!
Ўзингмисан?!
Саида ҳазин
жилмайди.
Хайрулло
ўпкалангандай
бўлиб:
– Нега дарров
чақиртирмадинг?!
“Тез ёрдам”
обкелганини
эшитувдим,
сенлигингни
билмабман!
Саида гапира оларди,
лекин истамади,
сукутни ихтиёр этиб,
маъносиз кўзларини
бир нуқтага тикиб
ётаверди.
Зиёда кириб устма-
уст бир неча дорини
томиридан
юбораётганида,
Хайрулло “ётиб тур,
мен ҳозир келаман”
деб чиқиб кетди.
Шифокорлар
хонасига кириб,
Рустамдан:
“Носирова экан-ку,
танимадингми?” –
деб сўради. Рустам
йўқ маъносида бош
чайқади.
Хайрулло безовта
эди.
– Ўн тўрт ҳафталик
эканми? – деди
хавотирланиб. – Беш
ой бўлди операция
қилганимга, туғиши
мумкинмас, нега
аборт қилдирмабди?
Рустам норозироқ
бўлиб дўстига
қаради:
– Касални дарров
абортга тушириб
бўларканми?!
Ётқизиш керак,
текшириш керак,
даволаш керак,
кейин ҳомила олиб
ташланади!
– Текшириб овора
бўлишнинг кераги
йўқ. Ҳомилани
тўхтатиш керак.
Барибир бўлмайди.
Рустам бош ирғаб
тасдиқлаб қўйди.
Кучли уйқу дори
таъсирида бир ухлаб
турган Саида кўзини
очганида бошида
Хайрулло ғамгин
турарди.
– Қаҳрамон она
бўлгинг келиб
қолдими?!
Саида миқ этмади.
Экрандаги рақамлар
ўзгариб, қон босими
кўтарилаётганини
кўрсатди. Хайрулло
ҳамширани чақириб
укол буюрди-да, ўзи
ташқарига чиқди.
Ҳазил биляптими бу
жувон! Ростданам
туғмоқчи шекилли!
Буйрак билан
ҳазиллашиб
бўлмайди.
Операцияга
кўндиргунча эси
кетувди, аборт
қилдиргунча онасини
кўради шекилли.
Аҳволини билиб
турибди, балога ақли
етади. Лекин…
гапира олмаяпти,
бир нималарни
ўйлаб сиқилган,
шунинг учун мени
сўраган, дарди бор,
ёрилгиси келяпти-ю,
ёрила олмаяпти.
Гаплашиш керак.
Хайрулло уйга кетар
чоғи ундан яна хабар
олди. Қон босими
бир оз баланд эди.
«Яхши ётиб тур,
эртага кўришамиз»
деб чиқиб кетди.
Уйга етиб келгач,
«Дадам келди-ла!»
деб оёғига ёпишган
ўғли билан қизини
нари-бери овутган
бўлди-да, ичкарига
кириб кетди.
Орқасидан қўрқа-
писа кирган хотинига
индамай, юзини
ёстиқ билан
беркитиб ётиб олди.
«Кайфияти ёмон, бир
бало бўлганмикан,
қайнонамникига
кирган бўлсалар,
ғиди-биди
қилгандир», деган
хаёлга борган Гўзал
ҳадиксираганча
болаларини овозини
чиқартирмай
ошхонада олиб
ўтирди. Озгина ётиб
ўзига келган
Хайрулло
болаларини соғиниб,
ошхонага чиқди.
Лекин
овқатланаётганида
ҳам кечқурун
болалари билан
ўйнаётганида ҳам,
хаёли фақат Саидада
бўлди. «Туғиш
ҳазилми унга?!»

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: