Главная » Hikoyalar » Оила мустахкамлиги бу - Фарзанддир!
Оила мустахкамлиги бу - Фарзанддир!

Оила мустахкамлиги бу - Фарзанддир!

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Оила мустахкамлиги бу - Фарзанддир!
  • Дата релиза: 18-06-14, 20:15
Оила мустахкамлиги бу - Фарзанддир!
Икки қўшни бор эди - бири
бой, бири фақир. Аммо
ажабки, фақир хонадондан
доимо хурсандчилик
овозлари эшитилар,
бойникида эса мол- давлат
бисёр бўлса-да, қувонч кам
эди. Айниқса, оқшом бўлиши
билан камбағал
қўшниникидан севинч, кулгу
садолари девор ошиб,
бойникига кириб борарди.
Шундай кечалардан бирида
бой қўшни хотинига дебди: -
Хеч нимадан камимиз
бўлмаса хам, тўрт девордан
бошқа хеч нарсаси йўқ шу
камбағал оила хис
қилганчалик хаётдан завқ
туймаймиз. Эртага қўшнининг
аёлидан сўраб бил-чи,
бахтларининг сабаби нима,
биз хам ўшанга қараб
харакат қилайлик. Тонг отиши
билан бой хотин
қўшнининкига йўл олди.
Сухбат асносида мақсадини
билдирди. - Бизнинг
кичкинагина олтин
коптогимиз бор, - деди қўшни
аёл. - Оқшом тушиши билан
эрим икковимиз ўша копток
билан ўйнаймиз, кўнгил
очамиз. Бу гапни эшитган бой
эртаси куниёқ олтин копток
ясатишга буюртма берди.
Тайёр бўлган куни оқшом
хотини билан коптокни бир-
бирларига отиб ўйнашди.
Аммо, кутганларидек
бўлмади. Бу ўйинда хеч завқ
йўқ эди, эришган натижалари
эса оғир тўп теккан
жойларида турган оғриқлар
бўлди. Эртасига бой хотин яна
қўшниникига кирди: - Сиз
айтгандай олтин копток
ясаттирдик, аммо хаётимиз
ўша-ўша, зерикарли... - Вой,
қўшнижон, мен қизчамиз
хақида айтгандим, - Табассум
қилди қўшни аёл. - Уни дадаси
билан олтин копток деб
атаймиз. Чунки оқшом дадаси
келиши билан гох унинг, гох
менинг қучоғимга югуради,
бизни қувонтиради,
кулдиради. У билан ўйнаб
хамма ташвишларимиз
унутилади, чарчоқларимиз
чиқади... Чиндан хам, бино
қуриларкан, махсус қоришма
ғиштларни
бирлаштирганидек, оилада
эр- хотин муносабатларини
мустахкамлайдиган асос молу
мулк, уй-жой эмас, балки
фарзанддир...

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: