Главная » Hikoyalar » ОТА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!!!
ОТА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!!!

ОТА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!!!

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: ОТА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!!!
  • Дата релиза: 28-06-14, 16:07
ОТА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!!!
Йўлда кетаётиб икки
дугонанинг суҳбатига гувоҳ
бўлиб қолдим. "Ўғил бола
бўлиш яхши-да. Ҳеч кимдан сир
яширмайсан. Тортиниб,
ҳижолат бўлмайсан ҳам” –
дейди бири. Шу топда уларни
тўхтатиб: "Йўқ, йигит кишига
осон тутманг! Тортинмас, сир
яширмас, лекин юрагидагини
тўкиб-сочишга қалби
бетламайди. Айниқса,
яқинларига уларни қай
даражада ёқтиришини
айтолмайди. Истихола қилади”
– дегим келди.
Енг яқин инсонларимдан бири
билан доимги одатимиз бор;
ким ижод қилиб нимадир ёзса,
биринчи бўлиб бир-биримиз
билан баҳам кўрамиз,
фикрларимизни билдирамиз.
Тунов куни Она хақида бадиа
ёзиб, ўқиб берди. Беихтиёр
уйим, оилам, ота-онам кўзимга
кўриниб кетди. Анча фурсатдан
сўнг у "Нега ота ҳақида кам
ёзишади?” – деб қолди. Мен
ҳам ўйлар гирдобига шўнғиб
кетдим.
"Ростдан нимага ота хақида
кам ёзадилар?! Ота фарзандига
меҳрибон бўлмайдими?!
Бунинг сабаби нима?! Ота ва
ўғил ўртасида қандай масофа
бор?!” сингари саволлар
хаёлимни чулғаб олди. Жавоб
қидирдим, изладим. Бир
тўхтамга келолмай, юрагим
жунбушга келди, қоним қайнай
бошлади. Қўлимга қалам
олдим…
-Дада, менда озгина муаммо.
Шунга ўқишимга учраб
қўйсангиз. – бу болалигимда
камдан-кам ишлатадиган
сўзларимдан эди. Лекин қандай
муаммо бўлмасин, отам
ёрдамида барчаси ечимга
келиб қадаларди, ҳал бўларди.
Беш ўғилнинг кенжаси, икки
опанинг эркатой укаси ва бир
сингилнинг акаси сифатида
вояга етдим. Мактабни
тамомладим. Академик литсей
ҳам ортда қолди. Навбат оилй
ўқув юртига! Имтихонлар ҳам
ўтди. Натижалар эълон
қилиниши арафаси. Келин
ойимга қўнғироқ қилдим.
Хазиллашиб ўқишга
кирганимни айтдим.
Овозимдан ҳам, телефон
рақамимдан ҳам мени
танимаган янгам, дадамга
қўнғироқ қилиб, бу
"ҳушхабар”ни етказибдилар.
Ўша куни аниқ эсимда, Жумъа
эди. Отам қувончга тўлиб,
ўқишга кирганимни айтдилар.
Бу гапларнинг ҳаммаси
ўзимнинг хазилим эканлигини
билгач, мендан ранжиган
бўлдилар. Хаттоки, ютуғимни
эшитгач, кўзи намланганини
таъкидладилар. Фараз қилинг,
шу пайтгача не-не
ташвишларни, қандай оғир
кунларни бошидан ўтказиб бир
томчи ёшини хеч кимга
кўрсатмаган инсон
фарзандининг арзимас
ютуғини эшитгач, кўзлари
ёшланди. Хатто бунинг барчаси
хазил бўлса ҳам.
Ўша куннинг ўзида хазилим
чинга айланди. Олдимга қўйган
биринчи мақсадимга эришдим.
Отамнинг кўзидан томган
томчининг ишончини
оқладим…
Яна бир воқеа бўлганди.
Сабаби аниқ ёдимда йўқ. Жуда
ёш эдим, шўх эдим. Отамни
ранжитиб, тортишиб уйдан
кўчага чиқиб кетдим. Қоронғу
тун. Ўн бир, ўн икки ёшда эдим,
чамамда. Жуда қўрққанман. Ёш
бошим билан нима ҳам қила
олардим?! Бир соатлар ўтмай,
хеч нарса бўлмагандай,
хонамга кириб қаттиқ уйқуга
кетдим. Хаммаси изига тушиб,
орадан бир неча кун ўтди. Шом
қоронғуси ёйилай деб турган
маҳал, бир тўда ўртоқлар уйга
қайтардик. Кўзим ғўнғиллаб
учиб юрган ариларнинг
девордаги уясига тушди. Ердан
бир чўпни олдимда ари уяга
суқдим, тош отиб уларни
қўзғатдим. Бевақт уйқудан
турган шердай улар мен томон
ёпирилиб кела бошлашди.
Қочдим. Аммо қулоқларим,
бурним, бўйним, қўлимгача
"азроиллар” нишини санчиб
улгургандилар. Хамма жойим
шишиб уйга қайтдим.
Қандайдир тошма тошиб,
баданим қизиб кетарди. Ўша
куни сезгандим дадам мени
қай даражада яхши кўришини.
Атрофимда гирдикапалак
бўлганлари, меҳрибонлик
қилганлари кечагидай ёдимда.
Улардан аразлаганимда "Мени
яхши кўрмайдилар!” – деган
фикр хаёлимга ўрнашиб
олганди.
Бугун шуларни ёзар эканман,
ўшанда ариларнинг талагани
отамни ранжитганим, айб
ўзимда бўлса-да қалбига озор
берганим учун эканлигига
аминман. Улар мени шундай
яхши кўрадиларки, буни
тасаввур қилишга қодир
эмасман. Зеро, буни ўз тилидан
эшитмаган эрсамда.
"Ота, сизни жуда-жуда яхши
кўраман!” – буни мен ҳам
айтгим келади. Нимадир
тилимнинг айланишига халал
беради. Истихола қиламан.
Балким бу ёзганларимни ўқиб,
"Сени яхши кўраман” – деб
айтарсиз. Айтмасангиз ҳам
майли, чунки буни ўзим сезиб
турибман-ку. Такрор айтаман
ОТА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!!!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: