Главная » Hikoyalar » Oyning O'n beshi 1-qism
Oyning O'n beshi 1-qism

Oyning O'n beshi 1-qism

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Oyning O'n beshi 1-qism
  • Дата релиза: 18-06-14, 20:17
Oyning O'n beshi 1-qism
... - Энди нима бўлади, Санжар
ака? – ҳадик ва ҳаяжонла
мўлтиради қиз. Йигит
индамади. Аммо ўша мунгли
овоз, ўша илинжли нигоҳлар
ҳозир ҳам кўз ўнгидан
кетгани йўқ....
1-қисм (асар ўқувчиларга
қулай бўлиши учун қисмларга
бўлинган ҳолда бериб
борилади)
Орадан бироз муддат ўтиб,
йигит сатҳида тўлин ой акси
титраб турган анҳорга
хаёлчан термилиб ўтирарди.
Унинг ўйчан нигоҳларига
боқиб, нималарни хаёл
қилаётганини англаш қийин.
Ўзи ҳам қанча муддат шу
алфозда қолганини
билолмади. Бирданига сергак
тортди ва ўзини анҳорга отди.
...Сувнинг шалоплаши тун
сукунатини тилиб юборди.
Йигитнинг норғул гавдаси
бироз муддат кўринмай кетди.
Кейин илкис сув бетига
қалқиб, бошини тез-тез
чайқаб олди. Сувга яна икки-
уч шўнғиди, қизиб турган
баданига муздек сув хуш
ёққани учунми, анчагача
анҳордан чиққиси келмай
турди. Кейин ҳорғин бир
ҳаракат билан қирғоққа
осилди. Ҳўл баданига
қирғоқдаги тол шохига илиб
қўйилган кийимини илганча,
қадамини тезлатди.
Назарида у ўзини ҳар
доимгидек енгил, ҳар
домигидан-да бардам ва
хушҳол сезарди. Осмонда
эндигина тандирга ёпилган
нондек оқариб турган тўлин
ой ҳам, ер бағирлаб, сокин,
сассиз-самирсиз оқаётган
анҳор ҳам, икки соҳилда саф
тортган яккам-дуккам
дарахтлар ҳам унинг кўзига
ҳар доимгидан бошқача,
аллақандай сеҳрли,
мафтункор, жозибадор бўлиб
кўринарди.
Санжар ҳовли дарчасини
ғийқиллатиб очганида,
меҳмонхонадан келаётган
ғўнғир-ғўнғир овоздан сергак
тортди. Ким бўлдийкин? Акаси
сафардан анча эрта қайтган
кўринади. Иккинчи овоз
эгасини ҳам дарров таниди.
Икки ҳовли нарида турадиган
амакиси Қаҳрамон отанинг
таъсирчан, дадил овозини у
ҳар қанча масофадан бўлса
ҳам таний оларди.
Гапга ўғринча қулоқ тутиш
одати бўлмаса-да, негадир
меҳмонхона деразасига
яқинлашди.
-Ўғлим, сенга бошида
айтмаганмидим, бу жуда хом
иш, ҳали шошилма, бунақа
катта пулли ишларга
таваккал қилиб бўлмайди,
деб. – бу Қаҳрамон отанинг
овози эди. Бироздан кейин
чуқур хўрсиниқ ва акаси
Сардорнинг ҳорғин саси
эшитилди.
-Амаки, олдинги сафар
“черний ход”дан осонгина
ўтиб олгандик. Бу гал
кутилмаган жойдан чиқиб
қолишди, бир автобус тўла
молни тўғри омборга
опкетишди.
-Айб ўзингда-да, болам, тайёр
йўл туриб, чўлдан
юрасанларми? Ҳамма қатори
молларингни қонуний йўл
билан олиб ўтсанг, шунча
ғавғо йўқ эди-я!
-Эллик минг доллар а? Эллик
минг! – амакисининг гапини
эшитмагандек, изиллашга
тушди Сардор.
Санжар ҳаммасини тушунди.
Акаси бир ҳафта олдин
хорижлик ҳамкорлари
телефон қилиб, катта
партиядаги молга харидор
кутишаётгани, агар уч
куннинг ичида керакли пулни
олиб бормаса, юкни бошқа
мижозларга сотиб
юборишларини айтганида,
ўзини қўярга жой тополмай
қолганди. Санжар акасига
ҳозирча “оборотидаги” пулга
яраша мол олиб келиб
туришни маслаҳат берганда,
Сардор бобиллаб берди.
-Ука, бозор сенинг қонун-
қоидаларингга бўйсунмайди.
Шу пайтгача ойда бир
қўлингга тушадиган эллик-
олтмиш сўм стипендиянгни
пул деб ўрганиб қолгансан.
Мен олмоқчи бўлгани мол бир
ҳафтада етиб келади, камида
икки баравар ташлайди.
Чунки, бозорда бу молни
мендан бошқасига
сотишмайди. Шу боис,
қаердан бўлмасин, пул топиб,
юкка жўнашим керак.
Акасининг феълини жуда
яхши билади. Шу пайтгача на
каттанинг, на кичикнинг
насиҳатини қулоққа илмаган.
Ўз билганидан қолмайдиган,
ўлгудек ўжар одам.
“Қўшнимиз Тоштемир акадан
қарз оламан” деб икки оёғини
бир этикка тиқди. Анчадан
бери фоизга қарз
бераверавериб, бу соҳанинг
“пири” бўлиб кетган
Тоштемир ҳам
анойиларданэмас. Тўғри,
ундан ҳар доим, ҳар қанча
сўралса, топиб беради.
Фақатгина “кўки”да. Жойигна
қараб, ўн фоиздан йигирма
фоизгача устама олади. Қарз
бергандаям, нотариус орқали
тасдиқлатиб, гаровга уй ёки
машинани қўйдириб, ана
ундан кейин пулни
қарсиллатиб санаб беради.
Айтилган вақвтда пул фоизи
билан қайтарилса, хўп-хўп,акс
ҳолда. Уй ёки машина
Тоштемир “миллион”нинг
номига ўтиб турибди.
Яқиндагина юридик
фаультетни битиргани,
қонунчилиликдан яхши
хабардор бўлгани учун,
Санжар акасини “уйни
гаровга қўймайлик, эртага
бир гап бўлса, ҳаммамиз
кўчада қоламиз” дея
Худонинг хзорини қилганди.
Аммо...
-Болам, шу пайтгача
Тоштемирдан қарз
олганларнинг бирортаси
барака топмаган. – енгилд уф
тортиб қўйди Қаҳрамон ота. –
Ғийбат бўлмасин-у, лекин пул
деса отасидан ҳам
кечадиганлардан. Ўзи шунақа
қўли қаттиқроқ, бебаракароқ
одам. Қанча-қанча одамларни
хонавайрон қилди у.
Сардор индамади. Айни дамда
у хонавайрон бўлган қанча-
қанча одамлар эмас, фақат
ўзи ҳақида, ўз бошига тушган
кўргилик ҳақида ўйларди.
Санжар бир кўнглида кириб,
акаси, амакси билан кўришиб
ўтмоқчи бўлди. Бошини бир
силкитганди, сув томчилари
юзларига дувва сачради.
Акасининг кўнглига қил
сиғмай турган бир пайтда шу
алфозда кўриниб, янада унинг
ғашини қўзғашни истамади.
Ахир киргани билан бирор
нима ўзгариб қолса экан? Шу
тобда ҳовли этагида бир ўзи
ётадиган уйга қараб
кетаркан, меҳмонхонага бир
чойнак чой кўтариб
келаётган оғироёқ янгасини
кўриб, кўнгли алланечук
бўлиб кетди. Негадир уялди,
ерга қараб, “Янга акам
кептилар-да”деб қолди.
Янгаси ярим овозда “ҳа”
дегандек бўлдию, бир зум оёқ
илди.
-Айтганча, бугун мастава
қилгандим. Амаким ҳам,
акангиз ҳам ичмас эканлар,
Агар хўп десангиз...
-Рахмат, керакмас, - Санжар
тезлик билан ўз ҳужраси
эшигини очди. Санжарнинг
руҳиятидаги бояги
енгилликдан асар қолмаган,
назарида бутун вужуди сувга
бўккан кўрпадек оғирлашиб
борарди.
*****
Ҳашамдор ҳовлини эрта
тонгдан беданаларнинг
сайроғи тутиб кетганди.
Тоштемир парболишга
суянганча, қўлидаги тасбеҳ
доналарини шиқирлатиб,
қўшниси Қаҳрамон отага
менсимайгина кўз ташлади.
- Сардор укамиз ўзи келолмай
сизни элчи қилиб
жўнатибдилар-да? Майли,
ота , хуш кепсиз, элчига ўлим
йўқ. Лекин, мен гапидан
қайтадиганлардан эмасман.
Бир ойда тўлайдими, бир
ҳафтадами? Элликмини устига
яна ўн минг қўшиб қайтаради.
Агар бир ойда пулни
қайтаролмаса, уйни
бўшатишга тўғри келади.
Шартномада шундай
келишганмиз. Жиянингиз
имзо қўйган.
-Тоштемир ука, тобуткашмиз
ахир! Келинимизнинг эрта-
индин кўзи ёрийман, деб
турибди. Агар уйини
тортиболсангиз, чақалоғини
биғиллатиб, кимнинг уйига
сиғинди бўлади?
-Ие, қизиқ экансиз-ку, -
Тоштемир хиёл асабийлашиб,
қўлидаги бўш пиёлани
дастурхоннинг четига ирғитди.
– Нима, энди Сардорни хотини
бемалол туғиб олсин, деб
оғзимни очиб
ўтиравераманми? Ҳар қалай
юкини чегарада мен олиб
қолган эмасман. Ўзи бирор
бир ишни хом қилган чиқар?
Бунда менинг айбим йўқ. Мен
ҳар қандай вазиятда ўз
пулимни қандай ундириб
олишни биламан.
Тоштемирнинг лаблари пир-
пир уча бошлагинин кўриб,
Қаҳрамон ота ундан яхшилик
чиқмаслигини тушуниб етди.
Чиқмаган жондан умид
қабилида, яна бир луқма
ташлади:
-Тоштемиржон, битр пайтлар
отангиз кавакдан паноҳ
топганини эсиздан чиқарманг.
Аввал Тоштермининг
пешонаси тиришди. Қаҳрамон
ота ҳам кўзларини бир
нуқтага тикканча жим
қолганди.
...Бу воқеага қирқ йил
бўлдимикан? Балки сал
ошагндир. Ўшанда Қаҳрамон
ота ўттиз ёшлар чамасидаги
навқирон йигитю эди. Нариги
маҳалладанинг бошида қуриб
битирганянги иморатига энди
кўчи ўтаман, деб юрган
кезлар эди.
КУнларнинг бирида ярим
кечаси эшик тақиллаб қолди.
Қараса, бирга тепишиб катта
бўлган ошнаси Тошболта.
Юзида алланечук таҳлика.
“Яна бир балони бошлаган
чиқар” деган хаёлга борди
Қаҳрамон.
-Ўртоқ, яна... қиморда
ютқазиб қўйдим.
“Ўрганган кўнгил ўртанса ҳам
қўймабди-да!
-Ўтирган уйимни тиккандим.
Ҳозироқ уйни бўшатасан, деб
бўғзимга пичоқ тираб
туришибди. Ўзинг биласан-ку
уларни, агар ютуғини олмаса,
бола-чақам билан қириб
ташлашдан ҳам тоймайди.
-Аҳмоқ, ҳеч замонда одам ўзи
ўтирган маконни ҳам қиморга
тикадими? – уришиб берди
Қаҳрамон.
-Ҳадемай қиш киради, ўртоқ,
иккита болам билан қаергша
бораман? Баҳоргача чиқию
олай. Тепагузарда отамдан
қолган бир қарич томорқа
бор. Бирор бостирма қуриб
оларман.
Қаҳрамон унинг нима
илинжда келганини билди.
“Янги уйингда яшаб турайлик,
сен шунча кутдинг, яна уч-
тўрт ой ота ҳовлингда яшаб
тур” демоқчи.
Наилож, эшигини умид билан
қоққан одамни ноумид
қайтаришга ўрганмаган
Қаҳрамон куни кеча дарвоза
ўрнатилган янги ҳовлининг
калитини чиқариб берди.
-Мана ўртоқ, яна менинг
уйимни ҳам қиморда ютқазиб
ўтирма!
-Минг раҳмат, - икки қўлини
кўксига босди Тошболта. –
Ўлибманми, жондек
дўстимнинг уйини қиморга
тикиб....
...Қаҳрамон ота Тоштемирнинг
кўзларига тикилди. Худи
отасининг ўзи. Фақат, ҳозир
бу кўзларда Тошболтаники
сингари ўтинч, изтироб эмас,
кибр ва худбинлик чақнаб
турибди.
-Майли, отам сиққан кавакка,
сизнинг жиянингиз ҳам сиғиб
қолар. Сиз яхшилик қилган
одам ўн икки йилдан бери
гўрда ётибди. Мен эса,
одамларга мехр-мурувват
қиладиган ёшдан ўтганман. –
у шундай дея, юзини
ўгирганча парболишни
қучоқлади. Бу ҳаракат
“бошқа гапим йўқ, жўна”
маъносини англатишини
тушунган Қаҳрамон ота
этагини силтаб-силтаб
ўрнидан турди.
-Бўпти, иним, ҳаммаям бу
дунёда қилганига ярашасини
топаркан. Сизам... топинг
илойим...
Чол мармар зиналардан
биттама-битта тушиб
бораркан, уйнинг эшиги
очилиб, 18-19 ёшлардаги,
ҳуркак кўзлари алланучук
маъсумлик ва хижолат ила
боқиб турган қиз чиқиб келди.
-Ойинг ҳалиям ухлаб
ётибдими? – сўради
авйвоннинг бир четида
ўрнатилган текис экракнли
телевизор пультини босаркан.
-Ҳа, сал бошлари оғриб турган
экан, шунга кечроқ
турарканлар, - деди инжа бир
товушда. Кейин айвондан
тушишга чоғланиб, яна тўхтаб
қолди.
-Дада, бир қулоғимга
чалингандек бўлди. Анув,
Санж... вой, Сардор аканинг
юки қўлга тушибдими?
-Баттар бўлсин, - ҳиринглади
Тоштемир. – Ким айтувди унга
шунча пулни қарзга олиб,
савдогарлик қил, деб. Пул
бераётганимда билгандим
шунақа бўлишини.
-Унда нега бердийз? – сўради
қиз нечукдир таънали
оҳангда. Тоштемирнинг хиёл
ранги ўзгарди:
-Ёш бола ҳамма гапга
аралашавермайди. Тур гапни
кўпайтирмай, чой дамлаб кел.
Қиз бироз хомуш тортиб
дастурхон устида турган
чойнакни қўлига олди.
*******
Улар хиёбоннинг қоқ ўртасини
кесиб ўтган йўлакдан жим
кетиб боришарди. Ҳар иккиси
ҳам айни дамда ўз хаёллари
билан овора... Уларнинг
назарида йўлак ҳам,
жимжитлик ҳам, хаёллар ҳам
интиҳо топмайдигандек эди.
Санжар учун бу йўлак анча
қадрдон. Тўрт йиллик
талабалик даврида бу
йўлакдан кўп ўтиб қайтган.
Баъзиҳолларда дарсдан
чиқиб келаётганида, Азиза
уни ҳув анави арчанинг
панасида кутиб турган
бўларди. Биргалашиб, анави
бекатда автобус кутишар,
фақат маҳаллага
кираверишдаги одамлар кўзи
тушмасин дея ажралишарди.
Ўқишўни ҳам бир йилда
битиршди. Санжар эндигина
дипломни қўлга олиб, иш
қидираман, деб турган бир
пайтда, мана бундай
кўнгилсизлик...
Ингичка, шанғи овоз унинг
хаёлини тўзғитди.
-Қани акажон, шу азизгина
бошингиздан садақа, мана шу
янгамулломни қош-
кўзларидан садақа! Худойим
сизларга қўчқордек ўғуллар
ато қилсун, акожон, юз
сўмгина садақа қилинг!
Ортидан изма-из келаётган
келаётган лўли қизчанинг
таъқибидан тезроқ қутулиш
учун Санжар чўнтак
титкилади. Жин урсин, майда
пули қолмабди. Йиригидан
берай деса, уйга қайтишга
етмайди. Унинг тараддудини
пайқадими, ҳар қалай Азиза
сумкасидан майда пул
чиқариб, қизчага тутқазди.
...-Биламан, Санжаро ака,
отамнинг ноинсофлик
қилаётганидан
хижолатдаман.
Аввалига Санжар нимадир
демоққа оғиз жуфтлади,
кейин фикридан қайтдими,
чуқур хўрсиниш билан
кифояланди.
-Қанийди, дадам менинг
гапимга қулоқ солсалар,
умуман ишларига аралашган
одамни ёмон кўрадилар.
Кечага ойиимга айтсам, улар
ҳам “сен қачондан бери
бировнинг ғамини ейдиган
бўп қолдинг” деб уришиб
бердилар.
Санжар тўхтаб қизнинг тиниқ,
шаҳло қорачиқларига
тикилиб, яна бир уҳ тортди.
-Биламан, Ази, қўй бунда
сенинг айбинг йўқ.
Аралашмай қўя қол.
-Нимагадир кўнглим ғаш,
Санжар ака, - деди Азиза бир-
бирини қувитб ўтаётган
оёқларига хаёлчан қараб
бораркан. – Энди... бизни
ишимиз нима бўлади? Ўртада
катта пул турибди. Дадамнинг
феъли эса, бунақа...
Шу аснода лоп этиб,
Санжарнинг эсига кеча, акаси
бўлиб ўтган кўнгилсиз суҳбат
тушди.
...-Ука, хаёлимга бир фикр
келди, агар рози бўлсанг... –
деганди Сардор эрталаб
деярли қўл урилмаган
дастурхонга фотиҳа ўқигач.
Санжар савол назари билан
акасига қаради.
-Тоштемирни қизи билан
гаплашиб турасан а?
Санжар яна индамай ерга
қаради. Юзига қизиллик
югурди. Қаеррдан билибди?
Шу пайтгача бу ҳақда бировга
лом-мим демаганди-ку?
-Ҳаммасидан хабарим бор, –
деди Сардор укасининг
юзидаги савол аломатини
уқиб. – Қизнинг сенда кўнгли
борлигини ҳам биламан.
Янганг айтди, - у шундай деб
ошхона тарафга кўз ташлаб
олди. – Гап мундоғ. Ҳозир
бўйнимизга катта қарз илиниб
турибди. Агар тўламасак,
кўчада қоламиз. Агар хўп
десанг, Тоштемирни попугини
пасайтиришнинг бир йўли
бор.
Акаси бу қандай йўл эканини
айтганида, Санжарнинг ҳуши
бошидан учди. Рост, акаси
айтмаганида ҳам, ўзи бу
“йўл”нинг тенг ярмини босиб
ўтганди. Аммо, Азиза билан
ўрталаридаги муносабатга
қарз масаласини
аралаштириш... Бундай
вазиятда Тоштемир қандай
йўл тутиши номаълум. Аммо,
Азиза эшитиб қолса, унинг
ёнида нима деган одам
бўлади? Ахир бунинг турган
битгани аблаҳлик эмасми?
-Ака, мен... бундай
қилолмайман. Тўғри
тушунинг, бу ўртада бир
бечора қизни бадном қилиш...
-Мен, янганг, ўзинг кафангадо
бўлиб, кўчада қолсак, майли.
Лекин бюир судхўрнинг қизи
бадном бўлмасин экан-да?
-Ака, лекин у қизда нима айб?
Унинг ожизлигидан,
фойдаланиб, алдаб, отасини
қарздан кечишга мажбур
қилиш... бу менинг қўлимдан
келмайди.
Сардор зарда билан сигарета
чиқариб тутатди. Жаҳл устида
икки-уч марта устма-уст
сигарет тортиб, қуюқ тутун
пуркади.
-Билиб қўй, агар шундай
қилмасанг, у барибир сенга
қизини бермайди. Агар мен
айтган ишни қилсанг, ҳам сен
муродингга етасан, ҳам мен
қарздан қутуламан. Бошқа
иложимиз йўқ ахир,
тушунсанг-чи?
Санжарнинг ҳам чапараста
аччиғи чиқди:
-Ака, бордию, ҳаммаси
тескариси бўлиб чиқса-чи?
Отаси икковимизни ҳам
товламачи, зўравон сифатида
судга берса-чи? Тоштемир ака
пулни номусидан ҳам устун
қўядиган одам эканини
билмайсизми?
Сардор бирдан овозини
пасайтириб, яна ёлворишга
тушди:
– Укажон, ўзинг яхши
тушунасан. Юристсан. Бунақа
вазиятда у сени
айблаёлмайди. Сен
зўравонлик қилмайсан.
Алдаб-аврасанг,ўзи рози
бўлганини билмай қолади.
Кейин эса...
-Йўқ, ака, - деди Санжар
якунловчи оҳангда, қатъият
билан. – Нима қил, десангиз
қиламан, лекин унинг юзини
ерга қаратиб, ота-онаси,
яқинлари олдида бадном
қилолмайман.
Укасини кўндириб
бўлмаслигини англаган
Сардор ҳаммасига сигарет
айбдордек, қолдиғини ерга
улоқтирди, кейин оёғининг
учи билан обдон эзғилади.
Қизиқ, агар акаси ўша
оқшомда укаси ва Азиза
ўртасида қандай иш юз
брганини аниқ билганида
нима дерди? Бўйнига маҳкам
ёпишиб олармиди? Санжар-
чи? Акасининг гапига
кўнганида нима бўларди?
Бечора Азизанинг ҳоли нима
кечарди? Лекин шундоқ ҳам
қачондир бу сир очилади-ку?
Барибир Азиза ундан
бошқасига тегмайди-ку?
Балки ҳаммасини Азизага
айтиб, ундан ёрдам
сўрасинми? Қайси тил билан
сўрайди? “Бошимни
айлантириб, йўлдан
урганингдан кейин, энди
номимни ҳам булғаб, мени
сотмоқчимисан”, деса-чи?
Ахир чиндан ҳам бу муштипар
қизда гуноҳ йўқ-ку? Айби
Санжарни жонидан севгани,
унга энг нозик омонатини ҳам
қўш-қўллаб топширганими?
Йўқ, нима бўлганда ҳам, бу
ерда Азиза жабр чекмаслиги
керак...
...-Агар шу нарса менинг
менинг қўлимда бўлганида,
сиздан ҳар қанча ёрдамимни
аямаган бўлардим.
Санжар ярқ этиб, яна қизнинг
юзига термилди. Бу юзларда
фақат самимят, ростгўйлик ва
ҳамдардлик ҳиссини илғаш
мумкин эди.
-Қанийди отам менинг бир
оғиз гапим билан шу
қарзидан кечиб юборса...
“Айт, балки бу шартга кўнар,
ахир унинг ўзи ёрдам бераман
деяпти-ку!” Санжарнинг
қулоғи остида акасининг
овози жаранглагандек бўлди.
Бир сесканиб тушди.
-Нега бунақа бўлди, Санжар
ака? Энди нима қиламиз? Ахир
биз ҳам... Нима бўлганда ҳам
орадаги муаммони тез
бартараф этиш керак. Лекин
бундай вазиятда отам
тўйимизга... рози
бўлармикинлар?
“Рози бўлади,
шармандаликдан қўрқса,
албатта рози бўлади. Шунда
ҳар иккала муаммо барҳам
топади”. Яна акаси
гапирдими? Санжар чўчиб
атрофга қаради.
Азизанинг қалин киприклари
орасидан ёш тирқиради.
Санжар эса, ҳамон лол эди.
Йўқ, барибир бу гапни
айтолмайди. Азиза бу шартга
кўнганида ҳам, Санжар тўғри
Тоштемирнинг олдига бориб,
“қизингни бузиб қўйганман,
агар акамнинг қарзидан воз
кечсанг, унга уйланаман,
бўлмаса, бу гапни ҳаммага
овоза қилиб, бутун оилангни
шарманда қиламан” дейдиган
даражада аблаҳ эмас-ку?
Қолаверса, Тоштемир ҳам
осондликча жон бермас? Ака-
уканинг шартини қабул
қилиш ўрнига шартта кириб,
отасининг юзига оёқ қўй ган
қизини бурдалаб ташласа-чи?
-Бўпти, сен уйга боравер, -
деди Санжар хиёбон
дарвозаси олдидаги бекатга
яқинлашишгач, - шаҳарда
бироз ишларим бор эди.
Кечроқ қайтаман.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: