Главная » Hikoyalar » Qaysar ona tashvishi.
Qaysar ona tashvishi.

Qaysar ona tashvishi.

  • Категории: Hikoyalar
  • Название: Qaysar ona tashvishi.
  • Дата релиза: 18-07-14, 01:45
Qaysar ona tashvishi.
Рустам Носировага тегишли
анализ натижаларини,
текширув қоғозларини жамлаб,
унинг аҳволи билан
қизиқди.Ўзгариш деярли йўқ.
Қон босими дориларнинг кучи
билан пасайиб, яна
кўтариляпти. Бу аҳволда узоққа
боролмайди. Ҳомила
ривожланиши жуда суст.
Гемоглобини паст. Хайрулло
ҳақ – ҳомиладорликни
тўхтатиш керак. Дарҳол. Орқага
суриб бўлмайди. Тушдан кейин
Хайруллога касаллик тарихини
бериб, нима қиламиз дегандай
қаради.
Носирова туғаман деб туриб
олиши кутилмаган ҳол бўлиб,
ҳаммани саросимага солиб
қўйди.
– Ўзинг яна бир гаплашиб кўр,
ҳар ҳолда эски қадрдонсан! –
деди Рустам.
– Тўғри айтасан, гаплашиш
керак! Касалнинг қорнини ёриб
даволагандан кўра, дилини
ёрсанг, тузатишинг осон
кечади. Бу мени таълимотим,
қалай, фикримга қўшиласанми,
Гиппократ?.
– Шу таълимотингни амалда
исботлаб берсанг, янаям
қўллаб-қувватлардим.
Дардисар касаллар билан осон
чиқишасан!
Хайрулло кўпинча ички
сезгисига ишониб, бемалол
қарор қабул қиларди. Олдинги
сафар Саидани операцияга
кўндирганда ҳам ўзига
ишонганидан бемалол гап
бошлаганди. Бу сафар
кўнишига ўзининг ҳам кўзи
етмай бир оз қийналди. Кечки
пайт кўндириш илинжи билан
яна унинг олдига кирди. Бу
сафар навбатчи эмас эди.
– Қизингни соғинаётгандирсан?
Уйингдагиларга айт,
обкелишсин, айтиб қўяман. Яна
соғинтириб касал қилиб
ўтирма. Эринг кўринмайди?
Туғишга ётганингда кетказиб
бўлмасди. Ё мен
кўрмаяпманми?
Саида бу одамни жуда ҳурмат
қилади. Аввалги сафар қизи
туғилганидан кейин уйига
чиққунича жуда кўп ғамхўрлик
қилди. Худди олдиндан
қадрдон бўлгандек, жуда
меҳрибон. «Шунчаки яхшилик
қиладиган одам ҳам бўларкан-
да: дилдош-суҳбатдош».
Аввалги сафар Саиданинг
кўнглидагини топиб,
мушкулини осон қилганди. Бу
сафар-чи?! Бу сафар ҳам
кўндироладими?! Саиданинг
илтижоли қарашлари
Хайруллонинг кўнглини ўртади.
– Шу одатинг қачон қолади, а? –
деди унга астойдил ачиниб. –
Ўзингни ўзинг
қийнайверасанми? Ён-
атрофингга қара, ҳамма
яшаяпти. Эринг бор, оиланг
бор, боланг бор. Яна нимага
сиқилаверасан?! Ўзингни қўлга
олсанг-чи?!
Саида охири тилга кириб:
– Хайрулло ака, туғмасам
бўлмайди! – деди кўз ёши
қилиб.
– Сабаб?! – Хайрулло ҳар
галгидек масалани кўндаланг
қўйди.
– …
– Сабаб яна эринг, тўғрими?
Саида ютиниб, гапирмоққа
чоғланган эди, Хайрулло
қўймади.
– Саида, сен синглимдайсан,
қаттиқроқ гапирсам кўнглингга
олма, энг аввало юракни кенг
қилиш керак. Ҳамма нарсагаям
сал юракни ёйиб назар сол.
Юраги тор одам яшади нимаю,
яшамади нима? Унақаларни
доим кўнгли тўлмайди,
нимадандир норози бўлиб
юради. Сен нега доим икки
оёғингни бир этикка тиқиб
юрасан? Дунёга бошқача кўз
билан қарагин. Сен нима деб
ўйлайсан: ҳаёт бировга ширин,
бировга аччиқми? Ё кимгадир
пул тутиб, кимгадир мушт
туширадими? Йўқ, ҳаёт
ҳаммага баробар, бир хил
нарсани – яшашни инъом
қилади. Фақат ҳамма ҳар хил
нарсани олади. Агар билсанг,
ақлли одамлар яхши
нарсаларни ўзлари ҳаётдан
юлиб оладилар. Бошқа иложи
йўқ. Шалвираб ўтирсанг,
ўтираверасан. Билиб қўй,
ҳаётга қанақа кўз билан
қарасанг, худди шунақа
туюлади. Бахтсизликданам
бахт топиш мумкин, фақат
каллани ишлатиш керак.
Ҳозирги аҳволингни қара,
туққанингга ярим йил бўлгани
йўқ, қўлингга гулдек қизни
олдинг, соппа-соғ. Хўп, худо яна
берибди, сен қийналмагин деб,
ҳомиладорликни
тўхтатишмоқчи. Бошингда
тупа-тузук эринг бор, бировдан
кам жойинг йўқ,
қийшиқмассан, чўлоқмассан,
айбинг йўқ. Лекин сенга
қараган одам, катта айб иш
қилиб қўйибди дейди. Афт-
ангорингни тузатиб ол.
Хайруллонинг чапани гаплари
Саиданинг юзига табассум ҳадя
этди.
– Хайрулло ака, гапларингиз
ҳар доимгидек тўғри. Фақат
биласизми, ён-атрофим тўла
одам, лекин кўнглимни ҳеч
кимга очолмайман. Бунданам
баттар ёлғизлик бўлмас экан.
– Тўппа-тўғри, бу – даҳшат,
сиқилган пайтинг бемалол
юрагингни очиб-сочавер,
бехижолат.
Саида кулди.
– Қизим туғилгандан бери
умуман бегона одам билан
яшаётгандекман. Унга
сездирмасликка ҳаракат
қиламан, лекин бу ҳолат борган
сари мени қийнаяпти.
– Сабаб?
– Чунки, ҳаммаси ясама, ҳамма
нарса омонатга ўхшайди. Ё мен
ўзгариб қолганман, ё эрим
олдингидаймас. Ҳаттоки қизим,
уйим ҳам бировнинг
омонатига ўхшайди…
Депрессия… операциядан
кейинги ҳолат, руҳий
жараёнлар секинлашуви,
кайфиятнинг бузилиши. Шунинг
учун ҳеч очилмайди. Сиқилгани-
сиқилган. Доим ёмон
нарсаларни ўйлаб юради,
кўнгли ғаш. Юрагига қил
сиғмайди. Назарида, дунёдаги
энг бахтсиз, омадсиз одам.
Туғруқдан кейин кўп аёллар шу
дардга учрайди. Афсуски, кам,
жудаям кам фоизи
мутахассисга мурожаат қилади.
Ўз аҳволини тушунмаслигидан
оиласида ҳар хил можаролар
келиб чиқади. Қўйди-
чиқдиларнинг асосини ҳам шу
ҳолатга тушганлар ташкил
қилар балки?
Хайрулло Саиданинг аҳволига
қараб туриб, ўзини эркак қилиб
яратганга тангрига шукрона
айтди. Невропотолог,
психотерапевт маслаҳати
керак. Эртага, йўқ бугуннинг
ўзида чақиртириш керак.
Операция асаб тизимига қаттиқ
таъсир кўрсатган.
– Кел, очиқчасига сенга айтиб
қўя қолай, ҳозир дод десанг
ҳам, вой десанг ҳам туға
олмайсан.
– Нега энди?
– Биринчидан, ҳали вақтли,
бачадоннинг чандиғи
битмаган, иккинчидан, яна қон
босиминг, учинчидан буйрагинг
ёмон, ҳатто жуда ёмон,
тўртинчидан яна камқонлигинг,
бешинчидан, бу аҳволда бола
соғлом ривожлана олмайди,
ундан кейин қанақа онасан,
қизингни ўйлагин, бечора
қийналиб кетди!
– Хайрулло ака, бир илтимосим
бор.
– Бемалол.
– Олдинги сафар, операциядан
қўрқувдим, ҳечам
хоҳламагандим, тўғриси… сиз
менга анчагина далда
бўлувдингиз, энди, энди… яна
бир марта… шу болани туғиб
олишим керак.
– Оиланг тинчми ўзи?
Саида бирдан ҳўнгради.
Хайрулло ҳам бемалол йиғлаб
олсин, деб қўйиб бериб,
экрандаги қон босим
кўрсаткичларини кузатиб
ўтирди.
– Шу болани туғмасам…
эримдан… ажрайдиганга
ўхшайман!
– Аниқ сабаб борми?
– Билмадим, лекин шунақа деб
ўйлаяпман.
– Ҳеч қанақа асосинг йўқ. Ўзинг
миянгга қуйиб олгансан. Бу –
руҳий ҳолат, кўп аёлларда
туғруқдан кейин шунақа
бўлади. Кўряпсанми, руҳиятинг,
асабинг чарчаган, бу аҳволда
қанақа қилиб туғмоқчисан,
ҳечам иложи йўқ. Ке,
ҳомиладорликни тўхтатиб,
асабларингни даволаймиз.
Мана кўрасан: умуман бошқа
одамга айланасан. Ҳаммаси
изга тушиб кетади. Бояги гапни
миянгдан чиқариб ташла, эринг
туғасан деб мажбур қилмаяпти-
ку! Сенга ҳеч нима деб даъво
қилмаяпти… бошқа бировни
топиб олмаганми?
– …
– Агар топиб олган бўлса, сенга
айтиб қўя қолай, бола туғиб
ушлаб қоламан деб ўйлама.
Хоҳласа, ўнта бола билан ҳам
ташлаб кетади.
Бу гапларни эшитиш Саида учун
оғир эди.
– Мен сизга ишонаман… шу
болани туғишим шарт! – деди у
ялинган оҳангда.
– Бунақа нарсани илтимос
қилма, бунга ҳаққим йўқ.
– Сиз мени ҳаммадан яхши
тушунасиз.
Саида Хайруллонинг кўзларига
шунақанги термулдики,
дийдаси қаттиқ Хайрулло дош
беролмай уҳ тортиб, чиқиб
кетди.
Бўлим мудири Заҳро Пўлатовна
Хайрулло, Рустам билан
бошлашиб, профессорнинг
олдига кирди. Вазият
жиддийлигини ҳамма яхши
билади. Оппоқ сочли, қовоғи
солиқ профессор қуюқ
қошларини кериб, шунақа
бўлишини билардим, дегандек
уларга қаради ва:
– Баъзида аёлларга тан
бераман, баъзида улардан
жаҳлим чиқади. Гоҳида
ўйланиб қоламан, биз бўлажак
оналарни – қизларни тўғри
тарбиялаяпмизми, йўқми?
Рустам профессорга ажабланиб
қаради. «Нега энди аёлларни
эмас, қизларни?»
Хонадагилар профессорни
гапидан чалғитиб қўйишдан
қўрққандай, қимир этмай
ўтиришарди. Гулдираган
овозда, профессор худди ўзига
ўзи гапириб, қаттиқ
таъсирланаётган одамдай бир
нуқтага тикилиб давом этди.
– Аёл бўлдинг дегани, орқа-
ўнгингга қарамай йилига туғ
дегани эмас! Носировани
биздан кетганига ярим йил ҳам
тўлгани йўқ. Аввалига
операцияга рози бўлмовди.
Кесар кесиш усулини бизда
кўпинча қоралашади. Табиий
туғиш ҳеч қанақанги муаммо
туғдирмаса-ку, бу энг яхши йўл.
Аммо она ва бола, иккисидан
бирининг, ё иккаласининг ҳам
ҳаёти ҳавф остида қолса-чи?
Айнан шу кесар кесиш усули
билан бир неча миллионлаб
она-болаларнинг ҳаётга
қайтгани маълум! Ёинки аборт!
Бировга қарасанг, йилига ўнта
аборт қилади, бировга
қарасанг, ўн йилда битта
туғади. Наҳотки, шунча
ҳаракатларимиз эвазига
аёлларимизни туғишдаги,
оиладаги савиясини ошира
олмасак. Аборт бу туғилмаган
болани ўлдириш дегани. Динда
бу нарса қаттиқ қораланиши
бежиз эмас. Аммо аёл ҳаёти
ҳавф остида қолганда,
қаршилик қилиш ўзига зулм
қилиш эмасмикан? Аёлларимиз
бунинг меъёрини белгилай
оладиган даражага етиб
олишармикан? Ҳамма нарсани,
шу жумладан, боланиям
берадиган худо. Носированинг
ҳомиладорлигини
тўхтатишимиз керак эди.
Қаттиқ қаршилик кўрсатгандан
кейин мажбур қилишга
ҳаққимиз йўқ. Энди
олдимиздаги муҳим вазифа
туғишигача сидқидилдан
даволаб, эсон-омон боласини
қўлига олиб бериш. Доимий
назоратда қон босимини бир
меъёрда ушлаб туришимиз
керак. Қўшимча анализлар
олиб, буйрагини даволаш учун
дори-дармонларни
кўпайтириш керак бўлади.
Ҳозир ўн олтинчи ҳафтада
бўлса, худо хоҳласа, ўттиз
тўртинчи ҳафталарга бориб,
операцияга оламиз. Боласи
жудаям кичкина, агар кетаман
деб тихирлик килса, йигирма
ҳафталардан кейин уйига
жавоб берсак бўлади. Лекин
назоратни кучайтириш керак.
Ўшанда ҳам вақтида қатнаб
туриш шарти билан жавоб
берамиз.
Заҳро Пўлатовна назарида
профессор ҳозирнинг ўзида
Носировага жавоб бериб
юбораётгандай туюлди.
Эътироз билдиргиси келди-ю,
«шунча гапидан кейин
гапирганим билан инобатга
олармиди» деб индамади.
Хонадан чиқар пайти барибир
чидаб туролмай:
– Шунча одам битта
жиблажибондай қизга
гапимизни ўтказа олмасак, –
деб мин¬ғирлаб қўйди.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: