Главная » Kompyuter uchun » Windows 8 o'z qiyofasini o'zgartirdi
Windows 8 o'z qiyofasini o'zgartirdi

Windows 8 o'z qiyofasini o'zgartirdi

  • Категории: Kompyuter uchun
  • Название: Windows 8 o'z qiyofasini o'zgartirdi
  • Дата релиза: 08-06-14, 22:31
Windows 8 o'z qiyofasini o'zgartirdi
Windows 8 o'z qiyofasini o'zgartirdi

Бугун инглиз тилини унча тушунмайдиганлар ҳам "window” сўзи ойна, дераза каби маъноларни англатишини яхши билишади. Бунга "Microsoft” компанияси томонидан яратилган "Windows” операцион тизимининг бутун дунё бўйлаб кенг тарқалгани ҳам қайсидир маънода туртки бўлган, десак муболаға бўлмайди. Компания компьютерлар учун бу йил "Windows 8” операцион тизими ишлаб чиқилишини маълум қилган. Янги тизимнинг аввалги операцион тизимлардан фарқли томонлари бор.

Янги логотип

Microsoft компанияси "Windows 8” дан бошлаб, катта ўзгаришга қўл урди. Гарчи, компания бунга қадар дастурларга бир талай ўзгартишлар киритиб келаётган бўлса-да, асосий рамзи бўлмиш логотипни аввалги ҳолича сақлаб қолаётганди. Лекин янги дастурий таъминотда кўзимиз ўрганган тўрт хил рангдаги логотипни учратмаймиз. Компания дизайнерлари янги дастур учун янги логотип жорий этилганини маълум қилган. Ушбу белгида қизил,яшил, кўк ва сариқ ранглар ишлатилмаган ва унинг геометрик шакли ҳам бир мунча ўзгартирилган.

"Пуск" тугмачаси бўлмайди

"Windows 8” операцион тизимида компьютер фойдаланувчиларининг энг "қадрдон” ёрдамчилари бўлмиш "Пуск" (start) тугмачаси олиб ташланди. Бу ҳақда "SuperSite” блоги компания вакилларига асосланиб хабар берган. Ишлаш тезлиги ва қулайлиги билан ажралиб туриши айтилаётган "Windows 8” операцион тизимининг намуна нусхаси 2011 йилнинг сентябр ойида намойиш этилганди. Қизиқ томони, намуна нусхасида "Пуск" тугмачаси бўлган ва у аввалгиларидан фарқли равишда бир мунча мукаммалаштирилгани хабар қилинганди. Бироқ сўнгги тўрт ой ичида компания мутахассислари ушбу тугмачадан бутунлай воз кечишни маъқул кўришган. "Microsoft” ишлаб чиқараётган янги операцион тизимда "Пуск" тугмачаси бўлмаслигини феврал ойи бошида интернетда пайдо бўлган "Windows 8” суратлари ҳам тасдиқламоқда. (фото) "Пуск" тугмачаси илк бор 1995 йили "Windows 95” операцион тизимида жорий этилган эди.

"Windows 8” нинг талаблари

Ушбу янги операцион тизимнинг ишлаши учун компьютерда

1 ГГц процессор, 1 Гб RAM, қаттиқ дискда 16 Гб бўш жой ( 32-битлиги учун)

DirectX 9 видеокартаси, WDDM 1.0 драйверлари мавжуд бўлиши керак.

Windows 8 дан бонус : Microsoft Office 15

"Microsoft Office 15” нинг янги операцион тизимни харид қилганларга совға тариқасида тақдим этилишини Microsoft компаниясининг ўзига хос айёрлигига йўйишимиз мумкин. Чунки айнан янги офис дастурлари эвазига "Windows 8”нинг харидоргирлиги таъминланиши кутилмоқда. Янги Microsoft Office 15 аввалги дастурлардан анча фарқли бўлиши кутилмоқда. Мисол учун шу вақтгача Office дастурларида менюлар сатри экраннинг юқори қисмига жойлаштирилган бўлса, Office 15 да уларнинг пастга туширилганини кўришимиз мумкин. Юқори бурчакда эса "Чиқиш” тугмачаси бор. Менюлар сатридан бўшаган жойларда компьютер фойдалнувчисининг шахсий маълумотларини киритиши мумкин бўлган янги хизматлар жорий қилинган. "Шахсий маълумотлар нима учун керак?” деган саволнинг жавобини Microsoft вакиллари ҳозирча очиқ қолдиришмоқда. Уларнинг айтишича, бу харидорлар учун кутилмаган совға бўлар экан.

Янги дастурга ҳозирданоқ эътироз бор!

Маълумотларга қараганда "Windows 8 Metro” операцион тизимида экрандаги фон, яъни асосий тасвирни ўзингиз истаган суратга алмаштириш имконияти йўқ. Бу хабар кўпчиликка ёқмаслиги аниқ. Чунки ҳар ким компьютерининг мониторида ўзи хохлаган сурат акс этиб туришини истайди. Кимдир гулларга, яна кимдир ноёб автомобилларга қизиқади ва мониторга уларнинг расмини юклаб қўяди. Янги тизимда эса бундай имконият йўқ, лекин унинг анча тез ишлаши барча эътирозларга муносиб жавоб бўла олади.

Бу қизиқ

·"Microsoft” корпорациясига 1975 йил 14 апрел куни Билл Гейтс ва Пол Аллен томонидан асос солинган.

·"Windows”нинг биринчи намунаси 1986 йилда ишлаб чиқилган.

·Ҳозиргача "Windows”нинг Windows NT, Windows 3.0, Windows NT 3.0, Windows NT 3.5, Windows 95, Windows 98, Windows Me, Windows 2000, Windows Vista, Windows XP, Windows 7 каби турлари яратилган.

·"Microsoft” маҳсулоти жаҳоннинг 80 дан ортиқ мамлакатларида сотилади.

·Компания ишлаб чиқарган дастурлар жаҳондаги 45 дан ортиқ тилга таржима қилинган.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: