Главная » Kuldirgich » Futbol xaqidagi ajoyib latifalar!
Futbol xaqidagi ajoyib latifalar!

Futbol xaqidagi ajoyib latifalar!

  • Категории: Kuldirgich
  • Название: Futbol xaqidagi ajoyib latifalar!
  • Дата релиза: 14-07-14, 16:51
Futbol xaqidagi ajoyib latifalar!
Дунёдаги фирибгарлар уюшмаси, яхши инсонлар ташкилотига футбол ўйнашни таклиф қилишибди.
- Майли,- дебди яхши инсонлар,- яхши футболчилар кўпчилиги биздан чиқади-ку, сизларни осон енгамиз.
- Бўптида,- дебди фирибгарлар уюшмасидагилар,- лекин ёдларингдан чиқмасин, деярли ҳамма хакамлар биздан чиққан.

UZ_ACMILAN

* * *

Филлар ва қуёнлар футбол ўйнабдилар. Ўйинда албатта филлар ғалаба қозонибдилар ва уларнинг сардори қуёнлар сардори олдига келиб кечирим сўрабди.
- Хафа бўлмайсизлар, бу футболда бўлади-да энди. Биз сизларнинг кўпларингни топтаб ташладик.
- Ҳечқиси йўқ, - қуёнлар сардори ҳам бўш келмабди,- биз ҳам қўпол ўйнадик.

* * *
Германия - Саудия Арабистони 8:0. Ўйиннинг 90-дақиқаси ўтиб бормоқда.
Ўйинни кузатиб ўтирган араб шайхи ёнида хурсанд бўлиб ўтирган германияликдан сўраяпти:
- Марҳамат қилиб айтолмайсизми, бир ярим соат олдин Германияда бензиннинг нархи қанча эди?

Ziyo1 никли фойдаланувчи қолдирган латифа

****

Икки футбол фанати суҳбатлашмоқда. Биринчиси:
- "Спартак" ҳар гал "Зенит"га гол урганида менинг кучугим сальто қилади.
- Зўр-ку! Қайси тарафга қараб сальто қилади - ўнггами ёки чапга?
- Бу энди кучугимни қайси тарафга қараб тепишимга боғлиқ...

Azizia никли фойдаланувчи қолдирган латифа

****
Ақлга сиғмайди! 80 минг томошабин, 22 та футболчи, тахминан 30 та захира ўйинчиси, 4 та ҳакам, мураббийлар штаби, 15 мингта тартиб ҳодими... Бу қуш эса айнан мени "пойлади"...

Azizia никли фойдаланувчи қолдирган латифа

* * *
Газетада эълон:
Ёлғизланиб қолган футбол жамоаси ўзининг орзусидаги олигарх билан танишишни истайди.

***

Футбол мураббийи фарзандли бўлди. Лекин эртага уни жуда мухим ўйин кутиб турибди. Шунинг учун мураббий туғуруқ хонага майдонга тушмайдиган ўйинчини жўнатибди. Ўйинчи туғуруқ хонадан қайтиб келиб, таасуротлари ҳақида гапириб берди. - У сизни ўзингиз. Кичкинагина, бақалоқ, ҳеч нарсани тушунмайди, фақат бақиргани бақирган.

Санжарбек исмли мухлисимиздан

***

Жамоанинг ҳужумчиси ҳакамдан сўраяпти: - Сизнинг итингизни оти нима? - Мени итим йўқ! - Қандай қилиб?! Кўр бўла туриб итсиз юриш мумкинми?!

***

Стадионга кираверишдаги ҳайдовчилар учун ёзилган эшикдаги эълон: "Эхтиёт бўлинг, мухлисларни босиб кетманг!" Ўйин тугаганидан кейин давомига ёзиб қўйишди: "Футболчиларни кутинг".

***

Россия термаси жаҳон чемпионатига чиқди. Улар Марс шоколадининг 5 та этикеткасини йиғиб конкурс ғолиби бўлишди!

Бухоролик фанатлардан

* * *

-Телевизорда футбол кўришга ошиккан эрга хотин деди:

-Ўйин натижасини радиодан эшитдим,истасангиз айтишим мумкин.

-Жим ўтир!Ўзим кўрмокчиман....

-Курсангиз кураверинг, менга нима, барибир гол уришмайди.

* * *
- Бир одам ёш шеригидан сурабди:

- дунёда энг ахмок одам ким деб сурабди;

- шериги эса дунёда учта ахмок одам бор:

1. шифокор мижозни каери огриётганини билиб каеринг огрияпти деб сурайди;
2. Укитувчи узи билган нарсани укувчидан сурайди;
3. Футболчи узи тупни тепиб узи изидан югуради. :) :) :)

* * *
УФФ.УЗ янгиликлари: Футбол башорати натижаси эълон қилинди. Унда ғолиб чиққан ўқувчи Латиповга энг кучли шахматчиларимиз дастхати туширилган хоккей шайбаси топширилди.

* * *
Ҳимоячи Гурзиев усталик билан куч ишлатиб, пенсионер чолни ортда қолдириб, ҳеч қандай қийинчиликсиз автобусга чиқиб олди!!!

* * *
Ўз дарвозасига тўп киритган футболчилар, ФИФА қарорига биноан эндиликда рақиб жамоаларидан маош олишади.

* * *

Шарҳловчи: Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Мана бугун Пахтакор марказий ўгингоҳида икки кучли жамоанинг шиддатли ўйинига гувоҳ бўламиз. мана жамоа сардорлари стадионга тушиб келдилар. Тўп узатилди! Тўп ўнг қанотда, энди чап қанотда, жуда шиддатли ўйин, чапда, ўнгда, чапда, ўнгда....ие кечирасизлар бу ТЕННИС мусобақаси экан

* * *
Давид Бекхем бурчак тўпини тепяпти. Бекхемнинг бир оз чалғиганидан фойдаланган мухлис тўп ўрнига темир шарни қўйиб қўйди. Бекхем тўпни тепди ва кўзини олди қоронғилашиб ўзидан кетиб қолди. К ўзини очса тепасида мураббий қора кийимда йиғлаб турибди…
Б:- мураббий нега йиғлаяпсиз, нега қора кийимдасиз мени қайтиб уйғонмайди деб
ўйладингизми, мени ўлади деб ўйладингизми
М: - йўқ сен ҳақингда умуман ўйлаётганим йўқ
Б:- унда нима гап
М:- гап шундаки сен тепган тўпни РОНАЛДО БОШИ БИЛАН ДАРВОЗАГА ГОЛ УРДИ!!!!

* * *
Қозоғистон терма жамоаси билан бўладиган ўйинга Рауф Инилеев майдонга фақатгина Александр Гейнрихни туширибди. Якуний ҳисоб 0:1 Қозоғистон фойдасига.
Рауф Инилеев Гейнрихга жаҳл билан:
- "Нима қилиб қўйдинг, ахир биз сенга ишоган эдик-ку, қўлингдан келмаслигини айтганингда бир ўзинг эмас, бутун жамоани ўйнатардим?”
Гейнрих:
- "Ҳеч иложи бўлмади, чунки қирғизистонлик ҳакам 3 та голимни ўйиндан ташқари ҳолат деб инобатга олмади, ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида қизил карточка бериб ўйиндан чиқарди”.

* * *
Айтишларича, Абрамович Италиянинг "Рома" клубини сотиб олиш ҳақида ўйлаётган эмиш... унга клубнинг номи ёқиб қолибди...

* * *
Дашт бўйлаб тасмадек чўзилган кимсасиз йўлнинг ўртасида эшки машина тўхтаб турибди. Унинг ёнида икки киши машинадан таралаётган радиога диққат билан қулоқ солишмоқда:
- "Ҳужум, зарбаааа, йўқққ, бугун Пахтакорга нимадур етишмаяпти..."
Сойиб Хўжаев: - "Мен етишмаяпман, менннн.."

* * *
Жахонда Лотин Америка футболи бор-ки, унда энг асосийси - гузаллик. Европада эса энг асосийси - натижа. Улардан ташкари яна бир куринишдаги футбол хам борки - бунда энг асосийси маглубиятга учрагандан кейин айбни кимгадир тўнкаш.

- Жонгинам, мен бугун телевизорда сен хакамлик килган учрашувни курдим...
- Қалай? Ёқдими?
- Мен сени аллақачон окулист қабулига ёздириб куйдим...

- Айтингчи, нима учун битта хам чукча футболчи йук?- Чукча ахмок эмас! Чукча футбол уйнамайди, у футбол жамоасига хужайинлик килади!

* * *
- Кечирасиз, сизда "Насаф - Чемпион" номли китоб борми?
- Фантастикалар бешинчи каторда.
- "Нефтчи - чемпион" чи?
- Тарихий китоблар эса еттинчи каторда.

Футбол учрашуви буляпти. Шархловчи:
Мана Родригес дарвоза томон харакатланмокда. Боши билан зарба берди - тусинга тегди, иккинчи марта зарба - яна тусин, учинчи зарба - яна тусин. Ё тавба, ким булса хам берсин унга тупни, ёки уни дарвозадан узокрокка олиб кетинглар.

Йук, сиз узингиз бир уйлаб куринг-да: 22 та уйинчи, 2 та мураббий, 10 та захирадаги уйинчилар, 1 та судья, 2 та чизик хакамлари, 6 та оператор, 3 та телевидения ходимлари, 50 та спорт журналистлари, уртача 80 000 томошабин, бу каптар булса айнан мени устимга корнини бушатиб кетди!

* * *
- Сен нима қилиб қўйдинг? Ахир ўз дарвозангга гол уриб қўйдинг-ку?
- Ўзимни тутиб туромадим, зарба бериш учун қулай вазият эди-да.

Жамоа футболчилари меҳмондаги ўйинга келиб, ҳакамни дўппослай кетишди.
- Нега ахир? Ҳали ўйин бошлангани йўқ-ку, - деди қўрқиб кетган ҳакам.
- Бизнинг самолётимиз ўйиндан кейин учиб кетади, кейин улгурмаслигимиз мумкин.

- Бизнинг футболчиларимиз каерда яхширок уйнашади, - хужумдами ёки химоядами?
- Картада!

Телетрансляция:
"Бизнинг спортчиларимизни кизил майка ва трусигига караб осонгина ажратиб олиш мумкин...
Бошка чангичилар эса иссикрок кийинишган."

* * *

Абрамович ўз йигитларига иш ҳақи тарқатиб туриб, рўйхатни ўқимоқда:
- Лэмпард-80 минг, Дрогба-50 минг, Макелеле-40 минг, Жереми-40 минг, Жами-… ЖАМИ-…, Тентак, ҳаммадан кўп пул олар экану, маош олгани келмабди?! Қизиқ, негадир уни танимаяпман?!

* * *

Бир одам кечқурун ишдан қайтаётиб, стадионнинг ёнида ўтирган икки йигитдан сўрабди:
- Йигитлар, кундузи футбол бўлган эди. Ўйин қандай якунланди, айтолмайсизларми?!
- Хар доимгидай!
- ?
– Там-та-ра-та-та-та-та-та-та-а-а-та-та (икки кишилаб футбол маршини куйлаб беришибди!)

* * *

"Олд Траффорд” уйингоҳининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтлари Алекс Фергюсон ёш "Юнайтед”чиларни ўйингоҳни томоша қилдириш мақсадида саёҳатга олиб келади. Шу куни бахтсиз ҳодиса туфайли бир қурувчи нарвондан йиқилиб тушиб тил тортмай ўлади. Каррингтонгга кайтишгандан сўнг Ферги амаки бўлиб ўтган воқеани болалар билан биргаликда муҳокама қилади:
- Пол, менга айт-чи, нега қурувчи амаки йиқилиб тушди?
- Амаки хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилмаган.
- Қани, Рой, сенинг фикринг?!
- Балки у ичиб олгандир?
Шунда Раян ўрнидан туриб:
- Йўқ! У амаки мени онамдан сукди!
- Нега энди сен шундай деб ўйлайсан?!
- Ўзим эшитдим, у менга қараб: "Ҳой бола, хе, онангни… нарвонни силкитма!”,-деди!

* * *

Абрамович билан Моуриньо Манчестерга саёҳатга боришганда, шаҳар атрофини яёв кезишибди. Кеч кириб қолганда улар чодир солиб, тунаб қоладиган бўлишибди. Бир вақт Моуриньо уйғониб кетиб тепага қараса, юлдузларга кўзи тушиб қолибди. Шунда у Абрамовични туртиб уйғотиб сурабди:
- Жаноб Абрамович, тепадаги юлдузлар нимадан далолат беради?
- Шуниям билмайсанми Жозе?! Эртага ҳаво мусаффо бўлишини билдиради-да!
- Хўп фаросатингиз борда, хўжайин! Устимиздаги чодиримизни ўғирлаб кетишганини билдиради!

* * *

Ярим тунда руҳонийнинг уйида телефон жиринглаяпти.
- Алло, Юрий Сёмин гапиряпти! Марҳамат қилиб, "Вокзальная” кўчасидаги 2-уйга олти шиша пиво келтиринг!
- Кечирасиз…
- Бу "Олтин ғоз” кафесими?!
- Жаноб Сёмин, мен – руҳонийман!
- Ия! Ҳазратлари, бемаҳалда кафеда нима қиляптилар?!

* * *

"Челси”нинг тўрт нафар ўйинчилари навбатдаги ғалабадан сўнг кўнгилхушлик қилиб қайтишаётса, Роман Абрамовичнинг шахсий ҳайдовчиси уларни кўриб қолиб:
- Ҳа, йигитлар?! Қани ўтиринглар, базага олиб бориб қўяман! - деб қолибди.
Шунда Дрогба агар ҳайдовчи йигитларни "дори” чекволишганини билиб қолса, Абрамга айтиб клубдан бадарға қилдириб юборишини огоҳлантириб, ҳеч нима демасдан базагача жим кетишни маслаҳат берибди. Улар машинага чикишиб жим кетишаётса, ҳайдовчи гапга солибди:
- Бу дейман, роса "дори”ни чекиб олибсизлар-ку а?!
- Ия, Сиз буни қаёқдан дарров пайқаб қолдингиз?!
- Нимасини пайқамайсан?! Ахир тўртовларинг хам олдинги ўриндиққа ўтириб олиб, жим кетяпсизлар-ку!

* * *

"Реал”нинг юлдузлари Чемпионлар Лигаси финали куни клуб кафесида тушлик қилишаётган пайтда, жанжал кўтарилиб кетибди. Натижада Роберто Карлоснинг бошига вилька санчилиб колибди. У "мингга” қўйиб "Тез ёрдам”га келибди:
- Дўхтир, бошимга вилька санчилиб колди, уни дархол олиб ташланг!
- Кечирасан укагинам, мени иш вақтим тугади. Бугун тушгача ишлайман холос!
- Хазиллашяпсизми дўхтир?! Ҳозир 2 соатдан кейин финалда ўйнашим керак?! Ахир бошимда вилька билан қандай қилиб футбол ўйнайман?!
- Буниси энди ўзингни ишинг! Мен стадионга боришим керак, вақтимни олмагин, илтимос!
- Духтир… ахир…
Шунда духтирнинг сабр-косаси тўлиб кетибди. У Карлоснинг бошидан вилькани олиб ташлаб, шартта кўзига санчиб дебди:
- Кўз духтирига бор, у соат 3 гача ишлайди!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: