Главная » Kuldirgich » Xotin yaxshimi? Futbol
Xotin yaxshimi? Futbol

Xotin yaxshimi? Futbol

  • Категории: Kuldirgich
  • Название: Xotin yaxshimi? Futbol
  • Дата релиза: 14-07-14, 16:51
Xotin yaxshimi? Futbol
Бу саволга жавоб аниқ дейсизми? Тўппа-тўғри. Албатта футбол яхши-да! Ҳа, маладес ўғил бола! Ўзлариям менга ўхшаб ашаддий футбол ишқибозимилар, деб қўйдим. Шунақа! Йигитнинг гули футбол деса, ўзини томдан ташлайдиган бўлади! Қани, қани икки қўлингизни белингизга қўйиб ўзингиздан "Ф” ҳарфини ясанг-чи! Ҳа, баракалла! Кўрдингизми?! Шу заҳотиёқ чеҳрангизга табассум ёйилди. Биринчидан,бу футболнинг сизга бир олам қувонч бахшида этишидан нишона. Иккинчидан, у билан ошно бўлган одам "бир қоп семиради” демоқчи бўляпти, сезяпсизми? Хотин бор жойда харажату тижорат, "фалончи фалон нарса кийибди”, "пистончини эри зўр нарса олиб берибди” деган гапдан бошингиз чиқмайди. Фақат гап бўлса майлийди, энг камида битта янги кўйлакка тушмасангиз ҳисобмас... Чўнтакка зиён. Шунақа пайтда футболнинг афзалликларига яна бир бора амин бўласиз.Футболгинам камтар, кийим танламайди. Фалончидан фарқли бўлай деб бирорта ўйинчига гулли кўйлак кийдириб қўйиш хаёлигаям келмайди. Туғилганига нақ юз йил тўлган бўлса-да, ҳали бирорта ўйинчини ясатиб обрў орттирганини кўрмаганман. Не-не жаҳонга машҳур зўр футболчиларниям бир хил кийинтириб, камтарликдан кам бўлгани йўқ... Хотинга ўхшаб тўйга битта кўйлакни иккинчи марта кийиб боришдан бош тортиш хаёлигаям келмайди.Тўй "жонивор”да ўзи бор йўғи 200-300 та одам бўлса... Футболгинам, миллионлаб одамнинг олдига ўша юз йиллик кўк, қизил, сариқ майкада чиқишниям ор билмайди. Футбол кўрсангиз, кўнгилдаги гина-кудрат, ишхонадаги майда кўнгилсизликлар, рўзғордаги кам-кўстларнинг ҳаммаси унутилади. Тўқсон дақиқага ёш болага айланасиз, қоласиз. Хотин-чи? Атай гапни кам-кўстларга буриб, тепа сочингни тикка қилади. Қолаверса, футбол менинг дам олиш куним мароқли ўтиши ҳақида қайғуради, меҳрибонгинам. Телевизорнинг рўпарасида ўтириб маза қилсин ёки стадионга бориб овози бўғилгунча қичқириб хумордан чиқсин, дейди. Хотин бўлса, ғирт тескариси, эрталабдан "Ҳеч бўлмаса, дам олиш куниям уй ишларига ёрдамингиз тегмасин, хўпми?” деб жавраб қон қилади. Бу яна битта фарқи.

Севимли дивангинамга ёнбошлаб, телевизорда футбол томоша қилишнинг савобига ким етсин. Мабодо, стадионга боришга қарор қилган бўлсангиз, нур устига нур. Атрофинг тўла минг киши, ҳеч кимнинг йўқ сен билан иши! Ҳар бир ўйинчига алоҳида бақирасанми, ҳаммасига баравар қичқирасанми, биров бир нарса демайди. Орасида сўкишлар қўшилиб кетсаям, мушугингни пишт дейдиган одам йўқ. Қайтага ашаддий ишқибоз экан, деб обрўйингга обрў қўшилади. Бақираётганда ёмон кўрган одаминг, мукофот пули ёзмаган бошлиғингни кўз олдингга келтириш ҳам мақсадга мувофиқ. Бу ўз ўрнида асабларни тинчлантириб, юрагингдаги ғуборларни ювади. Қувончу хурсандчиликлар қаторида ҳар бир урилган голни "ювиб” нишонлашдек имкониятингиз ҳам бор. Қиттай-қиттай қилишга тайёр баҳона. Уйда хотинингизга рўзғор юмушларидан бирортасини бажариб бўлдим, шуни "юваяпман”, деб кўринг-чи? Балога қоласиз. Эшитган одам жиннига чиқариб қўймаса, мен отимни бошқа қўяман.

Фақат баъзи-баъзида ютқазиб қўйиб, юрагингни қон қилишини ҳисобга олмаганда футболжонда фазилат кўп. Фойдасининг фоизи кўп бўлса кўпдирки, фалон сўмли маҳсулотларни бозордан сотиб олиб топадиган қувватингиздан кам эмас. Нархиям арзонгина, арзимаган пулга биттагина чипта сотиб олсангиз бўлгани. Баъзида бирор вақти йўқ, аммо чиптаси бор танишингизнинг ўрнига теп-текинга тушиш имконияти ҳам туғилиб қолиши мумкин.

Лекин телевизорда футбол томоша қилишнинг ҳам ўзига яраша яхши томонлари бор. Бирор ўйинчининг қайсидир ҳаракатидан хафа бўлсангиз ёки голни ўтказиб юборган дарвозабондан алам олмоқчи бўлсангиз, шартта пультни босиб ўчириб қўясиз ёки бошқа каналга ўтиб кетиш ҳуқуқингиздан фойдаланасиз. Хўш, қани айтинг-чи, хафа бўлган рафиқангиздан шундай ўч олишнинг иложи борми? Албатта йўқ! Яшанг!

Унда қани қўлни ташанг, бу хотиндан кўра футбол яхши, деганингиз бўлади. Бу гапдан мендек ашаддий футбол ишқибозиниям кўнглим тўлади. Рака топинг! Футболгинам ишқибозимга яхши ўйин кўрсатай деб қайғуради... Биз учун қайсидир жамоадан фалон миқдорда пул бериб, яхши ўйинчини сотиб олади. Яхши ўйнамаса, ишқибознинг асабини бузгани учун ҳуштак чалиб огоҳлантиради. Шундаям хато қилса, жазога тортади...
Ютқазиб қўйса...

Тўхта, тўхта... Ютқазиб қўйганида еру кўкка сиғмайдиган аламимни кимга сочаман?! Эргаш Каримовга ўхшаб "Онамдан қолган тошойна қани?” деб кимга дўқ қиламан. Аламига ичиладиган аччиққина маставани ким пишириб беради? Буёғини ҳисобга олмабман-ку?! Икки гапнинг бирида "Футбол ишқибозига тегмай, мен ўлай” десаям бори яхши. Йўғидан асрасин! Ана шу кичкинагина бўлса-да, лекин асосли сабаблар туфайли "Хотин ҳам, футбол ҳам яхши” дейишга мажбурмиз. Иккови кундошу биз эркакларга жондош экан. Шунақа...

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: