voydod

voydod

  • Категории: Qo'rqinchli Voqealar
  • Название: voydod
  • Дата релиза: 21-02-16, 20:28
voydod
Сигирим жонимни асраб қолган экан (ҳаётий воқеа) Ҳаётимда бўлиб ўтган бир воқеа туфайли онам менга "Бир ўлимдан қолгансан, болам. Ўзингни эҳтиёт қилиб юргин”, деб тез-тез тайинлайди. Ўшанда ҳам айни ёз кунлари эди. Уйимиз катта сойга яқин жойлашгани учун сувнинг шовуллаши бизга кечаю кундуз эшитилиб турарди. Айниқса, қаттиқ шамол бўлган кунларда кечаси сувнинг товуши роса кучаярди. Болалигимдан бу товуш менга қандайдир сирли туюлар, кечки пайт ҳам сувнинг олдидан кетгим келмасди. Онам эса "кечаси сув бўйига борма” деб, доим мендан кўз- қулоқ бўлиб юрарди. Бир сафар кечаси рўй берган воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Кучли момақалдироқ бўлганидан, унинг товушига қулоқ солиб ётдим. Ҳеч уйқум келмасди. Ташқарида яшин чақнаганидан, хонам ҳам ёришиб кетарди. Шу топда негадир сув юзида чақмоқ чиройли акс этса керак, деган фикр хаёлимга келаверди. Ухлай олмай, гўёки сой ёқасида югуриб, сув юзидаги чақмоқнинг аксини томоша қилиб юргандек бўлавердим. Кимдир мени имлаб, ташқарига чақиргандек бўлаверди. Ичимдаги истак ҳам кучайиб, сой бўйига боришга қарор қилдим. Чироқ ўчганлиги учун ҳаммаёқ зимистон. Уйга кираётиб, сой томондан кимдир мени чақираётганини эшитдим. Негадир ўша томонга қараб қадам босдим. Оғилхона томондан ўтаётганимда, сигиримизнинг қаттиқ пишқирганини эшитиб, таққа тўхтадим. Бирдан хаёлимга ўғри тушдимикан, деган фикр келиб, ичкарига шошиб кирдим. Ола сигиримиз мен томонга бўйнини чўзиб, бошини қаттиқ силкитгани, нимадандир безовталиги ғира- шира кўринарди. Кейин ёруғ қилиш мақсадида чўнтагимдан қўл телефонимни қидирдим. Телефон уйда қолганлигини билиб, шошиб ортимга қайтдим. Шу пайт онам ҳам уйғониб, ташқарига чиқмоқчи бўлиб турган экан. — Қоронғида нима қилиб юрибсан, болам? — Моллардан хабар олай, девдим... Сигир негадир безовта, ҳозир телефонимни олиб чиқаман. — Сен ётавер, мен қарайман. Мана, қўлимда фонар ҳам бор, кир, кир уйга. Устинг ҳам юпун экан. Шамоллайсан.. — онам шундай деб мени ичкарига киритди. Шундан кейин қаттиқ ухлаб қолибман. Эрталаб мен туриб улгурмай, онам молларни сой бўйидаги ўтлар ўсиб ётган жойга боғлаб келган экан. Орадан бирор соатлар вақт ўтиб, қўшнимизнинг ўғли югуриб кирди. — Ака, ола сигирингиз ариққа тушиб кетибди, оёғига ипи ўралиб, ўзини ўнглолмай, боши сувга кириб қолибди. Қўшнилар тортиб чиқаришяпти... Каттароқ пичоқ олиб тез югуринг, ҳаром ўлмасидан ҳалоллаб олайлик, дейишяпти... Онам иккаламиз ҳушимиз бошимиздан учиб, бир- биримизга қарадик. Негадир бирдан ўзимда қандайдир енгиллик сездим. Ариқ бошига борсак, молнинг жони узилиб бўлган экан. Қўшниларимиз ҳамдарлик билдиришди. — Хафа бўлманглар, фалокатда, бўлмаса, ярим соатнинг ичида кап-катта сигирнинг жони узиладими?.. — Бу жой қонсираган, бўлмаса, сигир ўладиган бўлиб йиқилмаган, кўриниб турибди... — дейишди катталар. Онам ҳам сигирга унчалик ачинмади. — Майли, келган бало шунга урсин, жонимизга эмас, молимизга зарар қилди, — деб ўзига ўзи таскин берди. Кейин айтишича, онам кечаси мен ташқарига чиққан пайтимда туш кўриб уйғониб кетган экан. Тушида онаси "Тур, болангдан хабар олмайсанми”, деб уришиб уйғотган. Шундан кейин кечаси ташқарига чиққанимни, оғилхонага кирганимни эсладим ва бирдан сесканиб кетдим. Наҳотки кечаси йўлдан тўхтатиб, менга келаётган хавфга ўзини балогардон қилган бўлса бу жонивор, деб ўйланиб қолдим. Ёки ўша пайтда мени хавфдан огоҳ этмоқчи бўлдимикан... Жониворлар ҳам бизга кўринмас нарсаларни олдиндан сезишади, деган гапга кейин ишондим. Бу воқеадан кейин ҳар йили баҳорда ариқларни тозалаб бўлгач, сой бўйида қон чиқариб турадиган бўлдик. Ўшанда Худо мени бир ўлимдан асрагани рост бўлса керак, яна ким билади дейсиз...

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: